Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2542
Печат

 

ayniy 2018Устоз Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётининг ХХ асрдаги такрорланмас истеъдодли вакилидир. У фақат ёзувчи ва шоир бўлибгина қолмасдан, балки забардаст адабиётшунос, буюк олим сифатида, ўзбек адабиётшунослигини бошлаб берган алломалардан бири ҳамдир.

Унинг бу борадаги фундаментал ишлари ҳозирга қадар ҳам ўз илмий қимматини йўқотган эмас.

Буни “Тожик адабиёти намуналари”даги ўзбек мумтоз шоирлари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий талқинларида ҳам яққол кўриш мумкин. Унда ўндан ортиқ тожик тилида ҳам асарлар яратган турк тилли шоирлар ҳақида қимматли маълумотлар берилганлиги фикримиз далилидир. Тазкирадаги туркигўй шоирлар – Султонхалил ибни Мироншоҳ ибни Амир Темур, Абулқосим Бобурмирзо ибни Бойсанқур, Низомиддин Алишери Навоий, Абдуллохон-волии Бухоро, Имомқулихон-волии Бухоро, Қосимхон ибни Хусравхон, Абдулазизхон-волии Бухоро, Субҳонқулихон-волии Бухоро, Бобораҳим Машраби Намангоний, Сўфи Аллоҳёри Каттақўрғоний, Нодираи Андижоний, Амир Умархон-волии Фарғона, Мирзоостонақул Дабири Каттақурғоний, Муҳаммадяъқуб ибни Амир Дониёл ибни Манғит кабилар ҳаёти ва ижоди ҳақида қимматли маълумотлар берилган.

“Тожик адабиёти намуналари” асарининг биринчи қисмида ўз даври адабиёти ва санъати ривожи учун арзирли ҳисса қўшган темурий шоҳзодалардан Халил Султон ва Абулқосим Бобурга алоҳида ўрин берилган. Уларнинг форсий тилда битилган асарларидан намуналар тақдим этилганлигини кўриш мумкин.

Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” (“Гўзал мажлислар”) тазкирасининг еттинчи мажлисида шеъриятимиз тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган 22 нафар темурий ҳукмдорлар ҳақида маълумот берилган.

Устоз Айний эътибор қаратган Халил Султон ҳам шу рўйхатда эди. “Тожик адабиёти намуналари”да Халил Султон ҳақида тўхталиб, унинг форсий тилда ёзилган бир рубоийси ва етти байтдан иборат ғазалини келтириб, уни Давлатшоҳ тазкирасидан олинганлигига ишора қилган. Шунингдек, тазкирада Халил Султоннинг вафот этган санаси хусусида ҳам мухтасар маълумот мавжуд. Бу шаҳзоданинг ҳукмронлик даври қисқа бўлиб, 28 ёшида вафот этган. Ўз амирлари томонидан зиндонга ташланган. Унинг шу даврдаги руҳий изтироби ифодаланган ғазалини зиндондалик вақтида Шоҳруҳга юборилганлигига устод Айний эътибор қаратиб, 7 байтдан иборат тожикча ғазалини тазкирада келтиради.            

“Тожик адабиёти намуналари”да Абулқосим Бобурмирзо ҳақида ҳам маълумот берилиб, унинг 741(1457 милодий) ҳижрий йилда Эроннинг Машҳад шаҳрида вафот этганлиги қайд этилиб, сўнг беш байтдан иборат форс-тожик тилида ёзилган ғазали тақдим қилинади.

А.Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида А. Бобур ҳақида ҳам тўхталиб, уни “дарвешваш ва фонийсифат” киши эканлиги билан бирга, унинг тасаввуф илмига ҳам рағбати бўлиб, шеърий истеъдоди ҳам борлиги махсус тилга олинган. Тазкирада унинг форсийда битилган битта рубоийсини келтиради. Айнан, шу рубоий ҳам устоз Айнийнинг назарида бўлган ва“Тожик адабиёти намуналари”дан жой олган.

Тазкирадаги муҳим маълумотлардан яна бири Алишер Навоий ижоди билан боғлиқдир. Унда А.Навоий туғилган ва вафот этган саналари (1441-1501) йил кўрсатилиб, сўнг шоирнинг форсийдаги машҳур қасидаларидан бири “Туҳфат ул афкор” (“Фикрлар туҳфаси”)дан 13 байт келтирилган. Уни Давлатшоҳ асаридан олинганлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.

Устоз Айний Навоийнинг форсий тилда ёзилган “Тўҳфат ул афкор” (“Фикрлар туҳфаси”) қасидасига эътибор берганлиги бежиз эмас эди. Мазкур қасида Навоий ижодида муҳим адабий-эстетик қимматга эга бўлиб, у устози Абдураҳмон Жомийга бағишланган етук ижод намуналаридан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Жомийнинг “Лужжат ул асрор” (“Сирлар денгизининг туби”) қасидасига татаббуъ сифатида ёзилган эди. Янада аниқроқ айтганда, ушбу қасида Амир Хусрав(1253-1325)нинг “Дарёи аброр” (“Яхши кишилар дарёси”) ва Жомийнинг юқорида тилга олинган қасидасига татаббуъ эканлиги навоийшуносликда қайд этилган.

Тазкирада А. Жомий “Баҳористон”идан олинган учта рубоий ҳам берилган бўлиб, улардан биринчиси устози Жомийнинг ҳаж сафаридан қайтиши муносабати билан ёзилган Навоийнинг табрик мактуби бўлса, иккинчиси эса, унинг бошқа бир мактубидан олинганлигига ишора қилинган. Давомида Навоийнинг яна форсий тилда ёзилган бир байти келтирилади ва шоир мактубига диққат қаратади. Шу далиллар Айнийнинг Навоий меросини атрофлича ўрганганлигидан хабар беради.

“Тожик адабиёти намуналари” тазкирасининг иккинчи қисми ўзбек шоири, Қўқон хони Амир Умархон Амирий ҳақидаги маълумот билан бошланади. Унинг тожик тилидаги икки ғазали тазкирадан жой олган. Сўнг Амирийнинг фаолиятига тўхталиб, Қўқон адабий муҳитини ташкил этишдаги ролига ижобий баҳо беради. Чунончи, “шуаро ва фузалонинг мураббийси эди, бу даврнинг машҳур шоири унинг тарбияси ва ҳомийлигида камол топди”,- дея ёзади. Устоз Айнийнинг таъкидлашича, Амирий ўзининг қисқа умрида адабиёт равнақи учун кўп ишларни амалга оширди. Биргина Фазлий тазкирасининг яратилишидаги раҳнамолигини кўрсатиш мумкин. Умархон Амирий Навоийдан кейин, Туркистонда ривож топмаган туркий шеърият Амирий даврида иккинчи марта юқори мавқега кўтарилганлигини махсус қайд этадики, бу фикрлар ўзбек мумтоз адабиётида муҳим аҳамиятга эгадир. Билдирилган фикрлардан шундай хулосага келиш мумкин:

Биринчидан, Садриддин Айний форс-тожик адабиётининг зукко билимдони бўлиши билан бирга, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшган аллома ижодкор.

Иккинчидан, ўтган асримизнинг йигирманчи йиллар адабий ҳаётида “сарой адабиёти”,” сарой шоирлари”,”сўфий шоирлар” биз учун керакми ёки керак эмасми, деган мазмундаги масала юзасидан баҳс бораётган бир пайтда, устоз Айний “Тожик адабиёти намуналари” тазкираси билан юқоридаги мантиқсиз, зарарли бир қарашга амалий жавоб бера олган эди.

Учинчидан, дунёга машҳур қирғиз адиби Ч. Айтматов бундан ярим аср муқаддам эълон қилган “Икки санъаткор” номли мақоласида “Мен Мухтор Авезов билан Садриддин Айнийни доимо ҳурмат қилишимни, уларни севишимни китобхонлар олдида эътироф этмоқчиман. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам нодир ҳодисадир”, деб ёзган эди. Бугун бу фикрларнинг, нақадар, тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Тўртинчидан, кузатишимизда тазкирадаги баъзи туркигўй шоирлар ижоди хусусида қисқача фикр юритилди. Галдаги вазифа эса, тазкирадаги бошқа турк зуллисонайн шоирлари ижоди ва уларга устоз Айнийнинг муносабатини тадқиқ этиш ва янги хулосаларга келиш замонавий айнийшуносликнинг галдаги муҳим вазифаларидан биридир.

 

Бахтиёр ФАЙЗУЛЛОЕВ,

филология фанлари номзоди, доцент.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Қадр

 

Ҳар қачон хаёлга ботамиз, майин тонгми ё ҳарир оқшом. Хаёллар, туну кун мисоли ҳар томон елгувчи еллар, бошимизда айланиб юраверади. Кимдир ҳали муродга етмаган ишқ ҳақида хаёл сурса, биров рўзғор ташвиши – қозон-товоқ ҳақида, бошқаси эса, хайру сахо, меҳру вафо, кимдир сабру тоқат, имон-инсоф ҳақида хаёл суради. Инсон ҳали бу гўзал Она-заминда қадам қўйиб юрар экан, истаса-истамаса, фикрида хаёллар чарх уриб, айланаверади.

Муфассал...

Буюклар камол топган даргоҳ

 

Мактабда ўқиб юрган кезларимда, бир куни келиб, "Халқ овози"дек нуфузли газетада фаолият юритиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. "Замондош" газетасига ишга келгунимча, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри - "Халқ овози" ва хусусий "Замондош" газеталари мавжудлиги ҳақида, ҳатто, тасаввурга ҳам эга эмасдим.

…Мактабни битириш арафасида олий маълумот олиш масаласи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2527142

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10020846
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1513
3651
17562
9980795
56816
100591
10020846

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 17-09-2026 08:35:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015