Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 21 Декабр 2017 Кӯришлар: 402
Печат

 

kampir 2017Ўктам Эргаш Тожикистонда самарали ижод қилаётган насрнавислардан. Қаламкашнинг «Ҳақиқати Суғд» вилоят рўзномасида, Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги маҳаллий радиода узоқ йиллар ишлаганлиги,  эл орасида кўп юрганлиги учун ҳам ҳикоя, қисса ва романлари ҳаётийлиги, ҳаққонийлиги, ўқимишлилиги билан ажралиб туради.

Адиб ва журналистнинг «Созингни чал» ҳикоялар тўплами, «Бувижонларим хумори», «Юракларда армон йиғлайди», «Етим», «Аросат», «Ёввойи соҳил сирлари» каби роман ва қиссалари ўқувчилар қўлига етиб бориб, уларда илиқ таассурот уйғотган. Ижодкорнинг «Бувижонларим хумори» номли романи таниқли қирғиз адиби Асқарали Ражабалиев томонидан қирғиз тилига таржима қилинди.

Ижодкор яқинда «Алданган қиз», «Кундош», «Маъшуқалар» номли трилогиясини ёзиб тугатди.   Қуйида унинг ижодидан намуна ўқийсиз.

Шариф Нуриддин, шоир.

 

Бувим ўйнаяпти. Қушдек учиб ўйнаяпти. Нафис ҳаракатидан ер роҳат қилаётгандек. Бир зумда давранинг у четидан-бу четига учади. Йўқ, йўқ, мен муболаға қилаётганим йўқ. У юрмайди. Айнан учади. Оёқларининг ерга теккан-тегмаганлиги билинмайди. Ҳеч ким уни 87 ёшга кирган демайди. Даврада кимдир шивирлайди: - Анови қиз гримни зўр қиптими, худди кампирларнинг ўзи бўлибди-да.

Бувим гапни яхши эшитмайди. Қулоқлари бир оз оғирлашган. Имо-ишора билан даврадан ташқарига чиқишга ундадим.

- Ҳа. Нима дейсан? – деди енгил ҳансираб. Унинг қулоқларига қўлимни карнайча қилдим:

 -Бувижон, эҳтиёт бўл. Яхшиси, ўйнамай қўя қол.

- Қўй, унақа дема. Ўйнаб олай. Балки охирги марта ўйнаётгандирман.

У хафа бўлган кўринди. Индолмадим. Юпатмоқчи бўлгандим. Кескин бурилиб орқасига қайтди. Уни ёшлар ўраб олишди. Уни ҳавас билан кузатардим. Лекин илгарилари…

Бувим аёлларнинг маъракаларини, айниқса, сумалак қўйилган кечаларни қизитарди. Маҳалламизда Биҳидоят деган онахон бор эди. Иккови жуда-жуда чиқишарди. Айтишларича, икковлари бир ҳафтада дунёга келишган. Бир маҳаллада туғилиб ўсишган, тақдир тақозоси билан бир маҳаллага келин бўлиб тушишди. Иккови борган тўй-маъракалар жуда серзавқ ўтар, у ерда бўлган қиз-жувонлар уй-уйларида ҳам ўзларича кулиб юришаркан….

Сумалак кечалари бувим тонготаргача лапар айтарди. Биров куларди, биров йиғларди. Унга қозон кавлашга гал бермай, нуқул қўшиқ айттиришарди.

Ўшанда у қўшиқ айтса оғзига, ўйнаса оёғига ёпишиб олиб қўймас эдим. Билмадим орим келармиди, ғашим келармиди ёки бошқалардан қизғонармидим. Опамни узатар кечаси бувим тинмади. Биҳидоят буви билан басма-басига ўйнади. Ўйнарди-ю, йиғларди. Лабида кулгу бўлса-да, кўзидан ёш оқарди. Аввал оёғига тирмашдим. Кейин белидан қучоқлаб олдим. Лекин ҳамон ўйнарди. Мени пашшача ҳам писанд қилмасди. Шунчалар кучга тўлиб кетган эдики…. Мен ўйнама деб, хархаша қилардим. Охири бўлмади. Баралла йиғлаб юбордим. Бувим бўлса ўйнайверди. Мен аразлаб, бувим билан уч кунгача гаплашмадим.

Бир кеча бувим менинг ёнимга ўрин тўшади. Орқамни ўгириб олдим. Мулойим қўллари билан орқамни силади. Силтаб ташладим. Пиқиллаб йиғлаётганини сезиб, унга ўгирилдим.

-Нимага хафа бўласан, болам?! Ўйнаганимгами? Э, ҳали кўп нарсаларни билмайсан-да. Ичим тўла дард. Ғам-алам кўп. Буларни кимга айтаман!

Энди бошимни силамай қўйди.

Бир энтикиб олди-ю гапида давом этди:

-Ўн уч ёшимда етим қолдим, бешта укам билан. Аввал отам, кейин онам икки кечада ўлиб қолишди. Кенжа укам қирқ кунлик. Очарчилик эди. Одамлар кунжарага данак пўчоғини туйиб ейишарди. Бир тарафда вабо, ҳар куни қанчадан-қанча одам ўларди. Ишонасанми, мурдаларни олиб бориб кўмиб келишга одам етишмасди. Лекин укаларимни, сингилларимни боқишим зарур эди. Кенжа синглим учун ҳар эшикдан бир мушт еб сут излардим. Ҳали ўзим бола эдим. Лекин тунларим бешик қучоқлаб ўтарди.

Бувим чуқур хўрсинди. Рўмолчаси билан кўзини, бурнини артди. У шифтга қараб ётар, кўзлари юмуқ эди. Худди эртак айтаётганга ўхшар эди. Киприклари орасидан ёш сизиб чиқарди.

-Шунақа қилиб укаларимнинг суягини қотирдим. Ҳозир иккита синглим қолган пешонамда. Қолганлари кейинги урушда очликдан ўлди. Икковини бир илож қилиб асраб қолдим. Лекин, ҳа, майли, қаерда бўлишса ҳам, омон бўлишсин. Ой ўтиб, йил ўтиб опам борми, дейишмайди.

Бувим яна жимиб қолди. Менинг ўзига қараб гапларини тинглаб ётганимни сездими. Кўзларини очди. Пешонамдан ўпиб қўйди.

- Ўзи пешонам шўр экан, болам. Шўр. Мана шу ерга – бобонгнинг даргоҳига келсам, бу ерда ҳам ўн бир етим экан. Қайнотам раҳматли беш марта уйланган, хотинлари ўлиб кетиб, болалари қолган экан. Тўнғичлари – сенинг бобонг. Кичкинаси ўн бир ойлик чақалоқ экан. Ўзим анчагача фарзанд кўрмадим. Ўн етти йилда отанг билан аммангни топдим. Улар ҳам ёшлигида нимжон, касалманд эди. Ўлиб қолмасайди, деб юрак ҳовучлаб кун ўтказардим. Бу ғамлар ғам эмасми? Буларнинг азоби йўқ, дейсанми? Укаларим, қайниларимни тиним билмай боқдим, парваришладим. Ўзимнинг болаларимга келганда дардман бўлиб қолдим. Саромизга йўлиқдим. Бир эмас, икки эмас, етти марта куйдирги чиқди. Ўзим иситмада, аланга оташида ётаману, болаларимни ўйлайман… наҳотки, менинг тақдирим уларнинг бошига тушса, деб йиғлайман…

Э, ҳаммасини айтаверсам тамом бўлмайди. Битта катта китобга сиғмайди. Айтаверганинг билан ҳам у кунларни тузатиб бўлмайди. Ўтди-кетди. Оқ пошшодан кейин, юракларга шамол тегди. Энди бўлса, Гул замон. Шукр, ўзимникиларни уйли-жойли қилдим. Мана, сизларни топдим. Шунга ўйнайман-да. Ҳар бир ҳаракатимдан юрагим енгил тортади. Қўшиқ айтсам, ғуборим учиб кетади. Ғамдан холи бўламан…

Ўша кечадан кейин бутун ўзгариб қолдим. Энди бувим ўйнаса ишим йўқ. Лекин барибир баданимдан ўт чиқиб туради. Гоҳи-гоҳида ўйнама, деб хархаша қилардим.

Бувим қариб қолди. Тўқсонни қоралаган. Энди ўйнаса, жонимни ҳовучлаб тураман: мабодо тўқанаб-нетиб кетмасин! Ўйнама, десам, бошқа гап топди:

-Балки охирги марта ўйнаётгандирман. Ўлиб-нетиб қолсам, айтиб юрасан. Мана, Биҳидоят бувинг қазосини топди. Ҳамма гапириб юриб-ди.

Ҳисоблаб кўрсам, бугун шунга ўхшаган баҳоналарнинг ўттиз еттинчисини айтибди. Ўттиз еттита набира, эвара тўйида ўйнаяпти. Ўйнаяпти-ю, ёшаряпти, лекин унинг ўйинчилигини бугун сезаяпман…

Бувим қушдек учади. Учиб бораётган оёқларидан ер озор чекмайди.

Бирдан…

Мабодо…

Йўқ!!!

Кўзларимдан ёш чиққанини томоғимда бир нарса тиқилганидан сездим. Узоқдан бўлса ҳам бувимга қараб: «Туф-туф, кўз тегмасин. Бахтимизга соғ бўл, бувижон», дедим.

 

Ўктам Эргаш,

Бобожон Ғафуров ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Август 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛДИРҒОЧОЙ, КЕЛ, БИТАЙИН ҚАНОТИНГГА БАЙТ…

 

Ижод аҳли орасида Султон Чори тахаллуси билан танилган Нодирсултон Махатов бетакрор овози, нафис шеърияти билан ўз ўрни, мақомига эга. Султон Чори шеърлари дарё каби тўлқинланиб, кишини ҳайратга солади. Шунинг учун ҳам, унинг шеърларини қайта-қайта ўқигингиз келаверади. Шоир шеърлари кўнгилларга қуйилиб, руҳиятга олам-олам қувонч, соф туйғу, орзу бағишлай олишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

Ваҳдат – ибрат намунаси

 

«Мамлакатда миллий бирликка эришиш юртимиздаги барча тараққийпарвар кучларни бирлаштириш ва Тожикистоннинг дунёга юз тутиб, ривожланишига йўл очди. Бу тарихий воқеанинг амалга ошиши учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари беқиёс бўлди». Бу гапларни Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода мазкур олий ўқув юртида Миллий бирлик кунига бағишланган илмий конференцияда айтди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
535
Мақолаларни кӯрганлар сони
232657

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1535131
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1409
2470
7828
1510594
35476
101076
1535131

Сизнинг IPнгиз: 54.81.196.35
Бугун: 16-08-2018 19:41:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015