Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 30 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2569
Печат

 

nigoh 2017Бир жуфт нигоҳ…

Бир-бирига масрур термулган кўзлар…

Қароғлар нам…табассумнинг соясидан…

Табассумнинг соясида икки чўғ ўзин олиб қочади, ёндиргувчи бу ўтга дош беролмай…

Бир жуфт нигоҳ… бири бахтли… униси ундан-да бахтиёр… бири бирин ахтариб туради доим. Бири иккинчисин ахтаришдан толмайди… Тўймайди…Тўлиб-тўкилмайди. Улар бирам бахтлики…

Бир жуфт нигоҳ… бахтдан бахтлиликни топган… Бахтлилик қўйнидан бахтни… Неки бор, бири иккинчисининг оёғи остига пояндоз этади… Оламдаги неки некбинлик бўлса, унга ёр… Улар бир-бирига бирам ярашиқлики…

Сиз уларни танийсиз. Танийсиз… Уларни кўрганда, дунларни-да унутасиз. Ҳа, топдингиз…

***

Бир жуфт нигоҳ…

Қароғлар нам – АШКнинг табассумидан!!!

Бири иккинчисин излайди… тополмай бўзлайди… Телбавор нималарнидир сўзлайди… Тинглашга, дардларига малҳами тўтиёликка жуфти йўқ. У нигоҳнинг жуфти йўқ… Олами йўқ… Соғ дами йўқ…

Сўроғи бор, сўровчи йўқ…

Ишқсизликдек йўли бору, йўловчиси йўқ…

Унга раҳминг келади… Дунёларни-да нисор этгинг келади. Боғнинг ўриндиқларида танҳо ўтирганида, аста ёнига чўкиб, елкасига бош қўйгинг келади… келаверади…

Сўроқларга тутгинг, юрагидаги улкан ДАРДни юлиб-юлиб отгинг, олис-олисларга улоқтиргинг келади…

Қулоғига: - Бу дунё арзимас фидо бўлишга, - дея ҳайқирсам дейсан…

…Ҳайрат олиб қочади…

Таҳайюр бармоғимни тишлаб, нималарнидир хотирлашга уринаман. Бўлмайди… бахт ҳақидаги гўзал тасаввурларимни ёдга олишга тиришаман. Йўқ…Йўқ... бахт йўқ… У нимадан яралади?

Ичимдан бир ўкинч, ўкириқ келяпти…Уни қайтаролмайман. Телба хаёллар, бир дам қўйинг мени… бир онгина тўйиб-тўйиб йиғлай…

Энди…Энди чидолмайман…

Қўлимдагини улоқтириб…

Барибир…бир жуфт мамнун нигоҳларга ҳавасим келади… Ҳавасланавераман…

Йўлак бўйидаги ўриндиқда танҳо ўтирган маъсуманинг нигоҳларига дош бергувчи оташ НИГОҲ излайвераман…

Эй, дарди дунёйим, кел!!!

Кел, кел, кел!!!

Йўқса, пичирлаб: «Бу дунё арзимас фидо бўлишга»ни – ўзингнинг севиб хиргойи қилиб юргувчи қўшиғингни уқтириб кет…

Менман сенинг фидойинг!

Адойинг – менман!

Жазойинг – мен, Сазойинг – мен, гадойинг – менман.

Ёлғизликда сени кутиб…

Соғинч мамлакатидан АРМОНА.

 

Мунира Камол,

Ж. Расулов ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

ПРЕЗИДЕНТ КУБОГИ ХАЛҚАРО ТУРНИРИ

 

Амалдаги йилнинг 2-6 октябр кунлари Душанбедаги «Теннис қасрида» курашнинг дзюдо тури бўйича «Тожикистон Республикаси Президенти кубоги» VI халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада дзюдочилар етти вазн тоифаси: 60, 66, 73, 81, 90, 100, +100 килограммда ўзаро ғолиблик учун беллашадилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592608

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10278776
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4205
10083
4205
10210212
14288
161581
10278776

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 22:01:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015