Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 2679
Печат

 

ona 2017Ушбу воқеадан қарийб чорак аср вақт ўтган бўлса-да, ҳамон эслаб тураман. Автобусда кетаётгандик. Ўтирган одамларнинг баъзилари газета ўқир, бировлар шериги билан нималардир ҳақида суҳбатлашса, яна бири жимгина мизғиб борарди. Автобус бекатларнинг бирига тўхтади. Болаларидан бирини етаклаб, бирини кўтарган, яна бир қўлига халта ушлаган қирқ ёшлар чамасидаги киши автобусга кирди.

Салондаги бўш ўриндиқлардан бирига болалари билан ўтирди. Йўлда давом этдик. Кутилмаганда ҳалиги кишининг қўлидаги гўдак «ашула»сини бошлаб қолди. Болакайнинг тинмай қилган хархашасидан одамлар сергак тортишди. Бечора ота хижолатда, халтасидан сут шишасини олиб, боласига тутқазади. Қани энди у бироз тинчланса, гўдакни қўлида ўйнатди. Фойдаси бўлмади. Болакай ҳамон чинқираб йиғларди.

-Оналари касалхонада эди, шунга хабар олгани борувдик,- деди у автобусдагиларга гуноҳкорлардек боқиб.

Бола тинмай йиғлар, натижада, қаттиқ йўтал тутиб қолар ва яна йиғисини давом эттирарди. Автобусдаги кишиларнинг бир қанчаси болани тинчитишга уриниб, гап қотишар, бировлар тўрхалталаридан ширинлик олиб тутардилар. Болакай уларнинг бирортасига ҳам эътибор бермай, ўз «иш»ини давом эттирарди.

Шу пайт мендан олдинги қаторда ўтирган ўрта яшар аёл ўрнидан туриб, гўдакни қўлига олди. Болакайни эркалатиб, кўксига босди. Ҳалиги кишидан сутли шишани олди-да, ўрнига ўтириб болага тутқазди. Бола йиғидан тўхтади. Энди у аёлнинг бағрига тиқилиб, кўп йиғлаганлигидан хўрсиниб-хўрсиниб, шишадаги сутни эма бошлади.

Автобус салонида жимлик чўкди. Одамлар болакайнинг йиғидан тўхтаганидан қувонишиб, уни бағрига босган аёл томон қараб қўйишарди.

Ўшанда она меҳрининг сеҳри, унинг нақадар қудратли эканлигига яна бир бор амин бўлгандим.

 

Хайрулло Мирзоназар, журналист.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Театр саҳнасида – янги асар

 

Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек музикали драма театри ўз репертуарини яна бир янги асар билан бойитди. Театрда таниқли ўзбек драматурги Нурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» асари саҳналаштирилди.

Асарда турмуш ўртоғидан эрта айрилган инсонларнинг руҳий азоби, ёлғизлик, меҳру муҳаббатга муҳтожлиги борасида ҳикоя қилинади. Саҳналаштирувчи режиссёр Тоҳир Маликов асар ғоясини яхши тушунган ҳолда,

Муфассал...

Тупроқ вужуднинг япроқ умри

 

Ҳаққа етмоқ истасанг, кўнгилларни қозонмоқни маслак айлагин, бунинг учун саройларда мармар бўлма, бир тупроқ бўлгинки, бағрингда гуллар унсин…

Жалолиддин БАЛХИЙ.

Умр дарахтининг сарғайган япроқлари битта-битта тўкилмоқда…

Демак, ҳаёт кузаги - хазонрез фасли ҳам бошланибди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2525404

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10015327
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4744
7299
12043
9980795
51297
100591
10015327

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 15-09-2026 22:02:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015