Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 1806
Печат

 

hunar 2018Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитетининг режалари доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши мунтазам йўлга қўйилмоқда.

Шаҳарнинг Корвогузар маҳалласида ўтказилган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши ҳам 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишланди.

Намойишда қатнашган аҳоли жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинишидан мамнун эканликларини изҳор этишди.

- Қўл ҳунарлари кишида бадиий завқни шакллантириб, кишининг ҳалолкор ва бардошли бўлишига хизмат қилади, - деди Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитети раисининг ўринбосари Фируз Саидмўмин. – Мустақил юртимизда унутилган ҳунарларнинг қайтадан тикланиши бу бой тарихимизга эҳтиром нишонасидир. Халқ ҳунармандчилиги санъатнинг энг олий намуналари бўлиб, ҳамиша инсонлар ҳаётига чамбарчас боғлиқдир.

Намойишда маҳалла аҳли ўзлари тайёрлаган турли таомларни тадбир қатнашчилари эътиборига ҳавола этишди.

 

Аёллар семинари

Давлат ҳокимияти Бохтар шаҳри ижроия органи ташаббуси билан Камол Хўжандий номли шаҳар кутубхонасида «Аёлларнинг жамиятдаги мавқеи» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирда шаҳар раиси ўринбосари Шоиста Абдуназарзода, хотин-қизлар ва оила ишлари бўлими мудири вазифасини ижро этувчи Маҳбуба Бобожонова ва шаҳарнинг фаол аёллари иштирок этиб, сўзга чиқишди. Йиғилишда жамиятда аёллар мавқеини юксалтириш масаласи таҳлил қилинди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита қўллаб-қувватлаши туфайли, жамиятда аёллар мавқеи тобора юксалиб бормоқда, - деди Шоиста Абдуназарова. – Аёллар эркаклар қаторида халқ хўжалигининг барча соҳаларида фаолият юритишмоқда. Бохтар шаҳрида ҳам кўплаб аёллар раҳбарлик вазифаларини маҳорат билан ижро этаётганлиги қувонарлидир. Уларнинг ҳар бири жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб, давлат ва миллатнинг саодатли келажаги йўлида тиним билмай меҳнат қилишмоқда.

Сўнгра бошқа аёллар ҳам сўзга чиқишиб, давлат ва Ҳукуматнинг аёлларни қўллаб-қувватлаётганлиги учун ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этишди. Шунингдек, тадбирда аёллар турмушидаги мавжуд бошқа муаммолар ҳам атрофлича таҳлил этилди.

Мазкур ўқув семинарида «Аёлларнинг жамиятдаги мавқеи» мавзуси жуда яхши ва кенг таҳлил қилиниб, тадбирда кўзланган мақсад қўлга киритилди.

 

Рассомлар фестивал-танлови

Хатлон вилоятининг «Авасто» тарихий-ўлкашунослик музейида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи маданият бошқармаси масъуллари ва вилоят музейи ходимлари томонидан Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишлаб, вилоят шаҳар ва ноҳиялари рассомлари ўртасида «Тожикистон – зебо манзарали ўлка» мавзусида фестивал-танлов ўтказилди.

Дастлаб комиссия раиси, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Бурҳониддин Ражабов, комиссия аъзолари ва меҳмонлар рассомларнинг танловга тақдим этган асарларини томоша қилишди. Комиссия аъзолари Кўлоб, Норак, Бохтар шаҳарлари ва Абдураҳмон Жомий ноҳияси рассомлари асарларини энг яхши, деб топишди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши ҳунарманд, рассом ва бошқа қўл ҳунарини касб этганларнинг бир қатор ютуқларни қўлга киритишларига катта имконият туғдирди, - деди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Бурҳониддин Ражабов. – Мазкур тадбир ҳам ҳунармандларимизнинг маҳорати сайқаллашувини мақсад қилганди. Ва бу мақсадга эришилди.

 

Соғлом оила – соғлом жамият

Ёш оилаларнинг бузилиб кетиши ҳамда оилада зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида, Хатлон вилояти ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Панж ноҳияси ёшлари ўртасида «Соғлом оила – соғлом жамият» мавзусида давра столи ташкил қилинди. Бошқарма масъуллари томонидан тадбир қатнашчиларига оилавий зўравонликлар пайдо бўлишининг асосий омиллари тушунтирилди. Бундай кўринишларни ўз вақтида бартараф этиш учун ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Тадбир сўнгида Панж ноҳиясининг фаол ёшларига Хатлон вилояти ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармасининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Замонавий тиббий хизмат кўрсатиш нуқтаси

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш давлат агентлиги директори Холзода Абдуҳаким Қувват ташаббуси билан Кўлоб шаҳри, Зираки қишлоқ жамоати, Корези Боло қишлоғида замонавий тиббий хизмат кўрсатиш нуқтаси фойдаланишга топширилди. Унинг қурилишига 400 минг сомоний маблағ сарфланди. Маҳалла аҳолиси таклифи билан тиббий нуқтага «Моҳи тобон» номи берилди.

Мазкур иншоот Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло ва кўплаб меҳмонлар ҳузурида тантанали вазиятда ишга туширилди.

Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистон Ҳукумати номидан бу хайрли иши учун Холзода Абдуҳаким Қувватга миннатдорчилик изҳор этди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Бузғунчиликка қарши биргаликда курашиш лозим

 

Янги асрдаги террорчилик ва бузғунчилик ўзининг даҳшати ва қўрқув солиши билан, нафақат, дунёдаги тинчлигу осойишталикка рахна солмоқда, балки руҳий ҳолатга ҳам салбий таъсир кўрсатаяпти. Айни пайтда у турли ривожланган техника ва технологиялар воситасида ҳар бир хонадонга кириб бориши мумкин. Одамлар ушбу номақбул ҳодисалар кенгайишига қарши курашиш борасида ҳам жисман ва ҳам руҳан тайёр бўлишлари учун нима қилиш керак?

Муфассал...

АҲОЛИ СОНИ ВА СУВ ЗАХИРАЛАРИГА ЭҲТИЁЖНИНГ ОШИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ОЛДИМИЗГА ЯНГИ КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАРНИ ҚЎЯДИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар -

"Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган олий даражадаги

халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

20 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2344585

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9310520
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1183
3643
1183
9280457
83535
109364
9310520

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 23-03-2026 07:37:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015