Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 3150
Печат

 

a oripovЮксак истеъдод соҳиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди. Олис йиллар бурун, аниқроғи, Тошкент шаҳридаги олий милиция мактабида таҳсил олган йилларим Абдулла Ориповнинг халқ орасида жуда машҳурлиги тўғрисида эшитгандим. Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Олмахон Ҳайитова, Муҳаббат Шамаева каби таниқли ҳофизлар унинг шеърларига куй басталаб, қўшиқ куйлаганлар.

Шоирнинг, хусусан, “Биринчи муҳаббатим” ва “Муножот” номли шеърлари қўшиқ сифатида эл орасида қайта-қайта эшитиларди…

Абдулла Ориповнинг тожик адиблари, хусусан, Лойиқ Шерали билан самимий яқинлиги бор эди.  У ўзбек адабиётининг Тожикистонда ўтказилган декадаларининг доимий қатнашчиси эди. Ўзбекистонда тожик адабиёти декадаларининг ўтказилишида эса, Абдулла Орипов бизнинг адибларимизни самимий кутиб олар, ижодий сафарларида ҳамроҳ бўларди.

1989 йили Абдулла Орипов, Жонибек Қувноқ, Жуманиёз Жабборовлар Тожикистонга ташриф буюришди.

Ўшанда бу шоирлар Турсунзода шаҳрига боришди. Бу сафарда унга Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи котиби Ибод Файзулло ва ўзбекзабон шоир Ўлмас Жамол ҳамроҳлик қилишди. Ўша кунларда камина шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилардим. Шаҳар раҳбарияти менга меҳмонларга йўл бошловчи бўлишни топширди. Биринчи кундаги шеърият кечаси Маданият уйида бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Тожикистонда ҳам шоирнинг мухлислари кўпчиликни ташкил қилар эди. Халқ ўз севимли шоирини гулдурос қарсаклар ва гулу гулдасталар билан қарши олди. Абдулла ака бу кутиб олишлардан жуда  севиниб кетганди.

У киши сўзга чиққанида, тожик ва ўзбек халқларининг бузилмас дўстлиги тўғрисида узоқ сўз юритганди. Бу дўстликнинг қадимийлигини, бу дўстликка Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий асос солганлигини таъкидлаб ўтди. Бу дўстлик яқин қуда-андалик, хеш-таборликка айланиб кетганлигини, кўп асрлик анъанани давом эттиришимиз кераклигини қайта-қайта такрорлаб, глобализация даврида миллий ўзига хослигимизни сақлаб, асраб-авайлаб қолишимиз даркорлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бизнинг кейинги суҳбатимиз Қоратоғ дарёсининг соҳилида бўлиб ўтганди. Ўша суҳбатда Абдулла Ориповнинг нақадар нодир шахс ва ниҳоятда донишманд эканлигининг гувоҳи бўлдим. Ибод Файзуллоев мен томонга қараб деди:

-Бу йигит милиционер, бироқ шеърлар ижод қилади, Лойиқнинг шогирди.

Бу гапни эшитган Абдулла Орипов тийран нигоҳлари билан менга тикилди:

-Лойиқнинг шогирди бўлса, иншооллоҳ, мақсадига эришади. Милиция формаси бунга тўсқинлик қила олмайди. Дарвоқе, Ўзбекистонда ҳам милиция ходимлари орасидан яхши шоирлар етишиб чиққан.  Ҳатто, Ўзбекистон ички ишлар вазири  генерал-лейтенант Ҳайдар Яҳёев Ёзувчилар иттифоқининг аъзоси, яхшигина ғазалнавис шоир. Журъатли бўлинг, ёш дўстим, -деди.

Мана, орадан кўп йиллар ўтди. Бироқ мен ўша мулоқот ва кўнгилли учрашувни ҳамиша ёдда сақлаб келаман…

Кейинчалик Абдулла Ориповнинг янгидан-янги асарлар яратгани тўғрисида хабар топдим. Ўзбекистон Республикаси миллий мадҳияси матнининг муаллифи эканлиги ва Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига муяссар бўлганлигини ҳам эшитдим.

У киши умрининг охиригача тожик адабиётининг энг содиқ ва вафодор дўсти бўлиб қолди. Дўсти Лойиқ Шералининг тенгдоши бўлиб, 75 ёшида бу фоний дунёни тарк этди.

Руҳи шод, охирати обод бўлсин!

 

Акбар АБДУЛЛО,

шоир, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раисининг маслаҳатчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ДЕВАШТИЧДА САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНАДИ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинганлиги муносабати билан Деваштич ноҳиясида ҳам чора-тадбирлар режаси тузилиб, бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Муфассал...

СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – УСТУВОР ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

 

2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган  2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини  умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2527175

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10020968
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1635
3651
17684
9980795
56938
100591
10020968

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 17-09-2026 09:38:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015