Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 04 Август 2016 Кӯришлар: 1827
Печат

 

futbbollРеспубликамизнинг бир қатор стадионларида Тожикистон кубоги мусобақалари 1/8 финал босқичининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.

Биринчи учрашувлар турида энг йирик - 7:0 ҳисоби қайд этилган пойтахтнинг «Истиқлол» ва Жалолиддин Балхий ноҳиясининг «Панжшер» жамоалари ўртасидаги такрорий ўйинда ҳам айнан шундай ҳисоб қайд этилиб, истиқлолчилар чорак финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ярим чорак финал босқичининг бошқа такрорий ўйинлари қуйидаги ҳисобларда якун топди: «Ваҳдат»-«Парвоз»-2:0 (1:2), «Барқчи»-«Қанд»- 7:1 (2:0), «Вахш»-«Равшан»-0:1(0:2), «Хайр»-«Памир»-1:1(1:0), ЦСКА «Памир» -«Регар-ТадАЗ»-0:1(0:0), «Хўжанд»-«Саройкамар»-2:1(2:0), «Парвин»-«Ҳосилот»-0:3(0:5).

Шундай қилиб, Тожикистон кубоги турнири чорак финали босқичи йўлланмалари соҳиби бўлган жамоалар қуйидаги жуфтликда майдонга тушишади: «Истиқлол»-«Хайр», «Ваҳдат»-«Равшан», «Ҳосилот»-«Барқчи», «Регар-ТадАЗ»-«Хўжанд».

Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 20-21 август кунлари ўтказилади.

 

ПРЕЗИДЕНТ КУБОГИ ТУРНИРИ

Жорий йилнинг 8-13 август кунлари Остона шаҳрида футбол бўйича Қозоғистон президенти кубоги турнири ўтказилади.

Унда, асосан, ўсмирлар терма жамоаларининг иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, термалар қуйидаги гуруҳларга ажратилган:

«А» гуруҳи: Албания, Қозоғистон, Қирғизистон ва мезбонларнинг «Крузейро» футбол клуби;

«В» гуруҳи: Тожикистон, Озарбайжон, Россия, Эрон.

Мазкур турнир қозоқ футболи тарихида бешинчи марта ўтказилиб, унинг соврин фонди 15 минг Америка долларини ташкил қилади.

 

--------------    Олимпизм    --------------

БРАЗИЛИЯ - ОЛИМПИАДА МЕЗБОНИ

Эртага, 5 август куни Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода XXXI ёзги олимпиада ўйинлари мусобақалари бошланади.

«Рио-2016»да жаҳоннинг 206 давлати вакиллари бўлган 10,5 минг нафар спортчи ўз Ватани шарафини ҳимоя қилиб, беллашувларда иштирок этади.

Тожикистон байроғи остида 7 нафар спортчи чиқиш қилади. Улар: босқон ирғитувчи Дилшод Назаров, дзюдочилар Комроншоҳи Устопириён, Муҳаммадмурод Абдураҳмонов, боксчи Анвар Юнусов, 50 метр масофага сузувчилар Олим Қурбонов, Анастасия Тюрина, 200 метр масофага югурувчи Кристина Пронженколардир.

Бразилия олимпиадаси «Лондон-2012» мусобақаларидан икки спорт тури, яъни регби-7 ва голф ўйинининг қўшилгани билан фарқ қилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, тожикистонлик спортчилар 1996 йилдан буён ёзги олимпиада ўйинларида қатнашиб келишади.

 

======    Жаҳонда    ======

-------------    Футбол    -------------

ПРЕМЕР-ЛИГАГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Футбол бўйича Россия Федерацияси премер-лигаси турнирига старт берилди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони Москва шаҳрининг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) жамоаси 1-турда Махачқалъанинг «Анжи» клуби меҳмони бўлди. Учрашув давомида томонлар дарвозалари дахлсизлиги сақлаб қолинди ва дуранг- 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Россия кубогининг ўтган йилги соҳиби, Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси Москванинг «Локомотив» клуби билан куч синашди. Бу ўйинда ҳам ҳисоб очилмади.

Биринчи турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Ростов»-«Оренбург»-1:0, «Урал»-«Уфа»-2:0, «Спартак»-«Арсенал»-4:0, «Терек»-«Криля-Советов»- 1:0, «Краснодар»-«Том»- 3:0, «Рубин»-«Амкар»-0:0.

Қайд этиш зарурки, Россия премер-лигаси мусобақалари икки босқич, яъни куз-баҳор тизимида ўтказилади.

 

-------------    Бокс    -------------

КВЕБЕКДА ЧЕМПИОНЛИК ЖАНГИ

Канаданинг Квебек шаҳрида касбий бокснинг WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналиши бўйича ярим оғир вазнли (79,4 килограммгача) спортчилар ўртасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди.

Унда амалдаги жаҳон чемпиони Адонис Стивенсон америкалик кичик Томас Уилямсга қарши рингга кўтарилди. 

Муштлашув бошидаёқ Адонис Стивенсоннинг устунлиги кўзга ташланиб турди. Шунинг учун ҳам жанг узоқ давом этмади. Тўртинчи уч минутликдаёқ Адонис ўз рақибини нокаут ҳолатига туширди ва чемпионлик камарини сақлаб қолди.

 

-------------    Велоспорт    -------------

ЖАРОҲАТ ТЎСИҚ БЎЛДИ

Қозоғистонлик велопойгачи Алексей Луценко Рио-де-Жанейро олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлса-да, мусобақаларда қатнаша олмайди.

«Остона» жамоасининг пойгачиси ёзги олимпиада ўйинларига тайёргарлик жараёнида ўтказаётган ўқув-машғулотлари пайтида автомобил билан тўқнашиб кетиш оқибатида оғир жароҳат олган.

Пировард натижада эса, ана шу бахтсиз ҳодиса унинг ёзги олимпиада ўйинларида қатнашишига тўсиқлик қилди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?

 

Бугунги кунда дунё тиббиёти тез суръатда ривожланиб, илгари шифоси бўлмаган дардларга даво топилмоқда. Жумладан, юртимиз мустақилликка эришиб, бошқа соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилди ва бу борадаги ишлар давом этмоқда. Шунга қарамай, аҳолининг  ҳалигача баъзи касалликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, ўз танасидаги дардга эътиборсизлиги, инсон учун энг катта бойлик саналмиш

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвосининг Олий Мажлисга Паёми

 

2019 йил 26 декабр, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

Ўтаётган йил мустақил Тожикистон тарихида халқимиз эришган ютуқлар ва илгарилашлар билан яна бир муваффақиятли йил сифатида қайд этилади.

"2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси" ва "2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта муддатли тараққиёт дастури" доирасида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2416790

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9645876
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
984
3006
12959
9612376
12959
132053
9645876

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 05-06-2026 06:18:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015