Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 21 Июл 2016 Кӯришлар: 1706
Печат

 

futbolХалқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоаларининг навбатдаги рейтинг варақасини эълон қилди.

Унга кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 19 поғона юқорилаб, 145-жойни ишғол этди.

"Осиё кубоги-2019" турнирининг саралаш босқичида Бангладеш термасига қарши ўтказилган икки учрашувда эришилган ғалаба мамлакатимиз бош жамоасининг мавқеи яхшиланишига хизмат қилди.

Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти икки Осиё давлати - Сурия ва Туркманистон терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишга келишиб олди.

Уларнинг биринчисида футболчиларимиз 27 август куни Хўжанддаги "Тожикистон мустақиллигининг ХХ йиллиги" номли стадионда Сурия термасига қарши тўп суришади.

Иккинчиси 9 ноябр куни Душанбедаги республика марказий стадионида Туркманистон термасига қарши ўтказилади.

 

------------    Футзал    ------------

НАТИЖАЛАР ЁМОН ЭМАС…

Илгари хабар қилганимиздек, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари футбол федерациялари ўртасидаги келишувга биноан,  икки қўшни давлат футзалчилари ўртасида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Учта ўйиндан иккитасида жанговар дуранг (3:3, 5:5) натижа қайд этилган бўлса, биттаси кичик ҳисобда (2:1) майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Эслатиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Осиё чемпионати-2016" турнирининг финалида ўзбекистонлик футзалчилар эронликларга имкониятни бой бериб, кумуш медали соҳиби бўлишган эди.

Энди улар сентябр ойида Колумбияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этишади.

 

------------    Олимпизм    ------------

КАТТА СИНОВЛАР ОЛДИДАН

Яқинда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ХХХI ёзги олимпиада ўйинларига старт берилади.

Маълумки мазкур спорт анжуманида 7 нафар спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади. Булар: босқон ирғитувчи Дилшод Назаров, дзюдочилар Комроншоҳи Устопириён ва Муҳаммадмурод Абдураҳмонов, боксчи Анвар Юнусов, сузувчилар Анастасия Тюрина ҳамда Олим Қурбонов, югурувчи Кристина Пронженколардир.

Ёзги олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида  спортчиларимиз сафи олдида Тожикистон байроғини Дилшод Назаров кўтариб ўтади.

Тожикистон Миллий олимпиада қўмитаси бош ассамблеяси йиғилишида шундай қарорга келинган.

 

=======    Жаҳонда    =======

------------    Шаҳмат    ------------

МУДДАТИДАН ОЛДИНГИ ҒАЛАБА

Дортмунд шаҳрида дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этган супертурнирга якун ясалди.

Унда франциялик дона сурувчи Ваше-Лаграв муддатидан илгари турнир ғолиблигига эришди.

Мусобақаларнинг 6-турида француз шаҳматчиси украиналик Руслан Понамарёв устидан ғалаба қозониб, турнир тугашига уч тур қолганида ғолиб деб топилди.

Шунингдек, бу нуфузли турнирда Америка, Россия, Хитой, Норвегия сингари давлатлар намояндалари ҳам ўзаро куч синашишди.

 

------------    Теннис    ------------

ҒОЛИБ - СЛОВАКИЯ ВАКИЛИ

Германиянинг Гамбург шаҳрида теннис бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унинг финал босқичида словакиялик Мартин Клижан ва уругвайлик Пабло Куовасалар бош соврин учун ўзаро беллашдилар.

Қизғин курашлар асосида ўтган учрашувда Мартин Клижан 6:1, 6:4 ҳисобида устунликка эришди.

Ғолиб эса, 316 минг евро соврин пули билан тақдирланиши баробарида, ўз жамғармасига 500 рейтинг очкосини ҳам тўплаб олди.

 

------------    Бокс    ------------

БИРИНЧИ МАҒЛУБИЯТ АЛАМИ

Америка Қўшма Штатларининг Бирмингем шаҳрида касбий бокс бўйича рейтинг жанги бўлиб ўтди.

Унда ижтимоий келиб чиқиши арман миллатига мансуб бўлган австралиялик боксчи Вахтанг Дарчинян ва Энрике Кеведолар рингга кўтарилишди.

Муштлашув унча узоқ давом этмади. Дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз томонига ағдариб олган Энрике Кеведо жангнинг иккинчи раундидаёқ ўз рақибини нокаут ҳолатига туширди ва беллашувга нуқта қўйди.

Вахтанг Дарчинян эса, ўз фаолиятида биринчи бор мағлубият аламини татиб кўрди.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

РОҒУН – АСР ИНШООТИ, ҚУРУВЧИЛАРИ – ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ

 

Юртимизда - баҳор. Баҳор - яшариш, янгиланиш фасли, бунёдкорлик ва ободончилик мавсуми, улкан мақсадларни рўёбга чиқариш учун белни маҳкам боғлайдиган палла. Олдинда эса, Наврўз шодиёналари. Ҳар гўшада - байрам, ҳар бир кишида байрамона кўтаринки кайфият.

Яқинда аср қурилиши, юртимизнинг улкан гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурувчиларига ана шундай баҳор нафаси,

Муфассал...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи

 

2018 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий кутиб олди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2223299

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8722605
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
221
2653
13053
8692188
64842
93867
8722605

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 25-10-2025 02:13:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015