Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 1767
Печат

 

uefaЖорий йилнинг 6-9 август кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо давлатларнинг ёшлар (U-19) терма жамоалари ўртасида «Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубоги» турнири ўтказилади.

Турнирда иштирок этувчи ёшлар терма жамоалари қуйидаги икки гуруҳда иштирок этади:

«А» гуруҳи: Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон;

«В» гуруҳи: Тожикистон, Туркманистон, Эрон.

Тошкент шаҳридаги «Жар» ва «Пахтакор» стадионларида бўлиб ўтадиган бу турнир ёшлар ўртасида ўтказиладиган «Осий кубоги» мусобақаларига тайёргарлик машғулотлари вазифасини ўтайди.

 

----------------    Кикбоксинг    ----------------

СТУДЕНТНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Хитойда спортнинг кикбоксинг тури бўйича халқаро мусобақа ниҳоясига етди.

Унда Тожикистон шарафини ҳимоя қилган Ички ишлар вазирлиги академиясининг IV босқич студенти Акбар Жабборов ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Турнирда 65 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан тожик кикбоксингчиси финал босқичида майдон эгаси- хитойлик спортчини доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур халқаро турнирда дунёнинг ўндан ортиқ давлатлари намояндалари ўзаро ғолиблик учун курашдилар.

 

=======    Жаҳонда    =======

----------------    Теннис    ----------------

ОПА-СИНГИЛ ЖУФТЛИГИ - ҒОЛИБ

Теннис бўйича аёллар ўртасида Уимблдон туркумига кирувчи жуфтлик мусобақалари якунланди.

Унда америкалик опа-сингиллар- Серена ва Винус Уилямслардан иборат жуфтлик ғолиб чиқди.

Опа- сингиллар ҳал қилувчи финал учрашувида венгриялик Тими Бабош ва украиналик Яраслава Шведовалардан тузилган жафтликдан қўллари баланд келди.

Бир ярим соат давом этган беллашув натижасига кўра, 6:3, 6:4 ҳисобида америкалик теннисчилар фойдасига ҳал бўлди.

Бу опа- сингиллар- Серена ва Винус Уилямсларнинг «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақалар доирасидаги 14- ғалабасидир.

 

----------------    Кураш    ----------------

ГРАН-ПРИ ТУРНИРИ НАТИЖАЛАРИ

Испаниянинг Мадрид шаҳрида курашнинг юнон-рим тури бўйича Гран-при мусобақаларига якун ясалди. 

Беллашувлар ўтказилган бешта вазн тоифасининг учтасида россиялик полвонлар ғолибликка эришишди.

Майдонда курашган 59, 79, 98 килограммгача бўлган вазн тоифаларидаги спортчилар ўртасида Степан Марянян, Роман Власов ва Никита Мелниковларга тенг келадиганлар топилмади.

Венгриялик Виктор Лоренцга эса, 85 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги барча рақиблар курагини гиламга теккизиш насиб этди.

Ўта оғир вазнлилар, яъни 130 килограммгача вазн тоифасидаги курашчилар ўртасида кубалик Михан Лопес ҳаммадан зўр чиқди. 

 

----------------    Футбол    ----------------

ПОРТУГАЛИЯ - ЕВРОПА ЧЕМПИОНИ

Франция пойтахти Париж шаҳрида футбол бўйича Европа чемпионати мусобақалари тугади.

Унинг бош соврин тақдирини ҳал қилган финал босқичида чемпионат мезбонлари- Франция ва Португалия терма жамоалари «яшил майдон»га тушди.

Учрашув французларнинг устунлигида бошланди. Биринчи қисмнинг ярмигача улар рақибларига қаттиқ босим ўтказдилар.

Худди шундай бир пайтда португалияликлар учун фожиа юз берди. Терма жамоа лидери Криштиану Роналду жароҳат олди ва майдонни тарк этди.

Жамоа сардорисиз ўйинни давом эттирган португаллар майдондаги вазиятни тенглаштиришга эришдилар ва вақти-вақти билан ҳужумлар ташкил эта бошлашди.

Майдонда тенг курашлар асосида давом этган учрашувнинг асосий вақти нурсиз дуранг- 0:0 ҳисобида ниҳоясига етди.

Англиялик ҳакам томонидан қўшиб берилган овертаймнинг биринчи қисмида ҳам ҳисобда ҳеч қандай ўзгариш кўзга ташланмади.

Иккинчи қисмда эса, португалиялик футболчилар унча катта бўлмаган устунликка эришдилар. Қўшимча ажратилган вақтнинг 109- дақиқасида захирадан майдонга тушган Эдер французлар дарвозасини узоқ масофадан туриб аниқ нишонга олди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Эдернинг ягона голи Португалия терма жамоасининг ғалабасини таъминлади.

«Европа чемпионати- 2016» турнирининг чорак финалида амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган Диде Дишам шогирдлари Португалия термасига қарши амалда деярли ҳеч нарса қила олишмади.

Шундай қилиб, Франция терма жамоаси футболчилари Европа чемпионатининг кумуш медали билан кифояланишди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

 

Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линиялари лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 79 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредит

Муфассал...

Сармоячилик муҳитини яхшилашга оид кенгаш мажлиси

 

20 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоячилик фазосини яхшилашга доир маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида кенгашнинг XIX мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис масалалари кўриб чиқилиши чоғида, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика ва минтақа мамлакатлари савдо шериклари билан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327623

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9202347
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1648
8394
10042
9169854
84726
121442
9202347

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 10:40:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015