Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 25 Феврал 2016 Кӯришлар: 1833
Печат

 

futbboll «Тожикистон футбол федерацияси кубоги-2016» турнири тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Душанбе минтақаси саралаш мусобақаларида иштирок этаётган Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» клуби футболчилари муддатидан илгари финал босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар.

«Металлург»лар ўтказилган олти учрашувнинг бештасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг натижа қайд этдилар.

Олти имкониятдан 16 очко жамғариб, биринчилардан бўлиб финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

«Тожикистон футбол федерацияси кубоги-2016» мусобақаларининг саралаш босқичи Душанбе шаҳри, Суғд ва Хатлон вилоятлари минтақаларида ўтказилиб, унда иккинчи, биринчи ва олий лига жамоалари қатнашмоқда.

 

-----------    Футзал    -----------

КОНИБОДОМДА МИНИ-ФУТБОЛ МАЙДОНИ

Тожикистон Республикаси футбол федерацияси Конибодом шаҳри марказий маданият ва истироҳат боғида иккита мини-футбол майдони қурилишини режалаштирди.

Мамлакат футбол федерацияси президенти ўринбосари Дилшод Жўраевнинг маълум қилишича, бу тадбирлар шаҳар ёшлари орасида футболнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг йўлга қўйиш мақсадига йўналтирилгандир.

Шунингдек, шаҳарда мини-футбол бўйича янги ёшлар жамоасини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Футбол ташкилоти мулозимининг айтишича, Конибодомда спортнинг мазкур турини ривожлантириш ва «Ёшлик» стадионини таъмирлаб қайта тиклаш учун 50 минг сомоний миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

 

-----------    Кураш    -----------

СПОРТ – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ ГАРОВИ

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кубоги учун курашнинг касбий жанговар самбо тури бўйича ўтказилган мусобақалар ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

«Спорт – соғлом жамият гарови» шиори остида ташкиллаштирилган ушбу турнирда вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари, тез амал қилувчи ҳамда махсус топшириқли отрядлари намояндалари иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги спортчилар ғолибликка эришишди: Зулфали Латипов (68 килограмм), Шерзод Туйчибоев (74 килограмм), Маҳмадулло Искандар (82 килограмм), Умид Ҳамроев (86 килограмм), Далер Шарипов (100 килограмм) ва Худойдод Раҳмонов (ўта оғир вазн тоифаси). 

Ғолиблар вазирликнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан  тақдирландилар.

 

=====     Жаҳонда    =====

-----------    Бокс    -----------

«ҚАСОС» ЖАНГИ ОМАДСИЗ КЕЧДИ

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича 76,2 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида «қасос» жанги бўлиб ўтди.

Унда ушбу йўналишнинг амалдаги чемпиони, россиялик Фёдор Чудинов ва немис боксчиси Феликс Штурмлар рингга кўтарилишди.

Ўтган йили Фёдор Чудинов Феликс Штурмни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ўзиники қилиб олган эди.

«Қасос» жангида Россия намояндаси чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмади.

Ўн икки раунд давом этган муштлашув натижасида ён ҳакамлар германиялик боксчини ғолибликка лойиқ кўрдилар.

 

-----------    Футзал    -----------

ЭРОН ТЕРМАСИ – ҚИТЪА ЧЕМПИОНИ

Тошкентда мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати-2016» турнири ўз ниҳоясига етди.

Мусобақаларнинг бош соврин тақдири ҳал қилинувчи финал учрашувида майдон эгалари – ўзбекистонлик футзалчилар ўн карра қитъа чемпиони Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушишди.

Қизғин ва шиддатли курашлар асосида кечган ўйинда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, эронликлар ўз чемпионлик мавқеларини сақлаб қолишди.

Турнирнинг бронза медали учун Таиланд ва Ветнам терма жамоалари ўзаро куч синашдилар. Йирик - 8:0 ҳисобида устунликка эришган таиландликлар бронза медали соҳиби бўлдилар.

Қитъа биринчилиги низомномасига кўра, 1-5-ўринларни эгаллаган Эрон, Ўзбекистон, Таиланд, Ветнам ва Австралия терма жамоаларига жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқи берилди.

 

-----------    Теннис    -----------

АМЕРИКАЛИК – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Америка Қўшма Штатларининг Делрэй-Бич шаҳрида теннис бўйича халқаро турнирга якун ясалди.

Соврин фонди 514 минг 65 долларни ташкил этган турнир ғолиблиги учун икки нафар америкалик теннисчи Сэм Керри ва Ражив Рам кураш олиб боришди.

Учрашув жараёни назоратини тўлиқ ўз қўлига олган Сэм Керри рақибини 6:4, 7:6 (8:6) доғда қолдириб, турнирнинг бош соврини соҳиби бўлди. 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Синов

 

Олийгоҳ томонидан шанбаликка сафарбар этишди. Ижарага олинган уйнинг битта хонасида яшайдиган беш йигит ҳаммадан олдин тайинланган жойга етиб бордик. Қишлоқда бундай юмушларни деярли ҳар куни бажарганимиз учун шанбалик бизга одатдаги ишдек туюларди. Бир зумда шаҳарлик курсдош қизларга иш қолдирмай, гуруҳимизга ажратилган жойни тозалаб ташладик. Ҳали вақтимиз борлиги учун сояроқ жой қидириб, йўл четидаги дарахт тагини танладик.

Муфассал...

КЎЗЛАРИНГГА ҚУЁШ БЎЛИБ БОТСАМ ЎЗИМ…

 

Ижод олами – беканор. Унда ҳар бир ижодкор ўз маҳорати, қобилияти ва имконият даражасида қалам тебратади. Энг асосийси, дил қўридан чиққан туйғуларнинг кўнгилларни забт этишида.

Электрон почтамга Москва шаҳридан мактуб келди. Мактубни Спитамен ноҳиясининг Тағояк қишлоғи фарзанди, айни пайтда Москва шаҳрида яшаб, фаолият юритаётган ватандошимиз Хуршид Самиев ёзган экан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2269059

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8912494
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
812
3851
20903
8869230
43264
125971
8912494

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 12-12-2025 06:02:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015