Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Март 2018 Кӯришлар: 2742
Печат

 

qugirchoq 2018Спитамен ноҳиясидаги таниқли халқ ҳунармандларидан бири Хурсаной Абдураҳмоновага хориждан янги буюртма келди. Италиялик тадбиркорлар Хурсаной ясаган миллий қўғирчоқларни италянлар зўр иштиёқ билан сотиб олишганини хабар қилишар экан, янги маҳсулотларидан юборишни сўрашган.

Хурсаной ясаётган миллий қўғирчоқлар фақат Италияда эмас, балки Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўз харидорларини топди.

Хурсаной қўғирчоқларни, асосан, адрас, атлас каби миллий матолар қийқимларидан ясайди. Тажрибали ҳунарманд ҳозирда ўз ҳунарини 20 нафарга яқин шогирдларига ўргатмоқда.

- Биз фақат миллий қўғирчоқлар эмас, балки халқ ҳунармандлари ясаётган, тикаётган, тўқиётган бошқа маҳсулотларни ҳам чет элларга сотиш учун ҳаракат қилаяпмиз, - дейди Суғд вилояти «Қўлда атлас-адрас тўқиш ҳамда бошқа халқ ҳунарларини тиклаш ва ривожлантириш мактаби» давлат муассасаси етакчи мутахассиси Пўлат Йўлдошев.

Бу мутахассиснинг айтишича, вилоятнинг бошқа ерларида бўлгани каби Спитамен ноҳиясида ҳам халқ ҳунармандчилиги ривожланган. Ноҳия халқ ҳунармандлари тайёрлаётган сўзана, сандиқ, сават, дўппи, пичоқ ва бошқа маҳсулотлар сифати, безаклари билан харидорлар эътиборини тортмоқда.

 

Аскар йигитлар оналарига эътибор

Тожикистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги арафасида, Хўжанддаги ўнта оилага шаҳар ҳукумати вакиллари совға-саломлар билан кириб келишди. Бу меҳмонлар – давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи Аёллар билан ишлаш ва оила бўлимидан эди. Бўлим ходимлари шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзоданинг кўрсатма ва топшириғига кўра, ўғиллари кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетган оналарни қутлаш учун ташриф буюришганди.

«Биз ватанпарвар ўғилларни тарбиялаганларинг учун сизлардан миннатдормиз!». Меҳмонларнинг бу дил сўзларини эшитган оналар йигитлик бурчларини адо этишга биринчилар қаторида ҳарбий хизматга жўнаган ўғиллари билан фахрланишларини изҳор этишди.

- Мен ҳар доим ўғлимга юртимиз, элимизни ҳимоя қилар экан, оиламизни, жумладан, мен – онасини ҳам ҳимоя қилишини уқтириб келаман. Шаҳар ҳукуматидан биз – аскар йигитлир оналарига берилаётган эътибор учун эса, миннатдормиз, - деди Маҳбуба Эгамова.

 

«Саломатлик карвони» қишлоқ жамоатида

Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Дадабой Холматов номли қишлоқ жамоатига «Саломатлик карвони» кириб келди. Ноҳиянинг тажрибали шифокорлари қишлоқ аҳолиси соғлиғи билан қизиқишди, текширишди. Аҳоли орасида учраётган у ёки бу хасталикларга оид саволларга жавоб қайтарилди. Касалликларнинг олдини олиш борасида зарур маслаҳатлар берилди.

Шу куни «Саломатлик карвони» хизматидан қишлоқда яшайдиган 800 нафарга яқин киши баҳраманд бўлди. Шунингдек, сил ва бошқа юқумли касалликлар олдини олиш борасида йўл-йўриқлар кўрсатилди. Саломатликни яхшилашга хизмат қиладиган 800та варақа текинга тарқатилди.

«Саломатлик карвони» ноҳиянинг биринчи тиббий-санитария ёрдами хизмати тармоғи ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш маркази ташаббуси билан йўлга чиқмоқда. Эл соғлиғини сақлаш йўлида амалга оширилаётган бу муҳим тадбирни давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи қўллаб-қувватламоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Бургутнинг сўнгги рақси

 

1941 йилнинг ёзи. Балхувон тоғларида буғдойлар эндигина қизариб қолганди. Катта-ю кичик, эркак-аёл барча Ғундиён қишлоғидаги Кафлезак тепалигида буғдой ўришарди. Тепалик бошидан Мармар бобонинг хушовоз ва ёқимли овози узоқ-узоқларга эшитилиб турарди:

-Мен куйдиму ёр…

Муфассал...

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587530

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10242514
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3023
11853
32302
10179764
139607
138877
10242514

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 04:07:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015