Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 18 Феврал 2016 Кӯришлар: 1791
Печат

 

futbbollМини-футбол бўйича Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида давом этаётган "Осиё чемпионати-2016" турнирида қатнашган Тожикистон терма жамоаси мусобақаларни муддатидан илгари тарк этди.

Қитъа биринчилигининг дастлабки турида Таиланд термасига қарши майдонга тушган Ҳусейн Шодиев шогирдлари муносиб ўйин кўрсатиб, кичик фарқдаги 5:4 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди.

Мухлислар 2-турда футзалчиларимизнинг шундай кўтаринки руҳда майдонга тушиб, ижобий натижага эришишларига умид боғлашганди.

Аммо натижа ишқибозлар кутганидай бўлиб чиқмади.

Ветнам терма жамоаси билан куч синашган тожик футзалчилари йирик - 1:8 ҳисобида имкониятни бой бериб, чорак финалда мусобақани давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди.

"Осиё чемпионати-2016" турнири 23 февралгача давом этади. Мусобақаларда 1-5- ўринларни эгаллаган жамоаларга жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида Колумбияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмаси берилади.

------------    Футбол    ------------

АНТАЛИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ ТУГАДИ

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган олий лига жамоалари ўртасида мамлакатнинг амалдаги чемпиони, Душанбенинг "Истиқлол" клуби ўқув-машғулотларининг Анталия босқичини ниҳоясига етказди.

Туркияда бўлиб ўтган ўқув-машғулотлари жараёнида истиқлолчилар тўртта назорат учрашуви ўтказишди.

Дастлаб Қозоғистоннинг "Тараз" жамоаси билан кечган ўртоқлик беллашуви 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан тугади.

Кейинги ўйинда Венгриянинг "Варда" клубига 1:3 ҳисобида имконият бой берилди.

Ўқув-машғулотлари жараёнидаги илк ғалабага Германиянинг "Виттлих" жамоаси устидан (4:0) эришилди.

Сўнгги назорат матчи Қарағанда (Қозоғистон)нинг "Шахтёр" клубига қарши бўлди. Тенг курашлар асосида кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

"Истиқлол" жамоаси янги мавсумдаги биринчи расмий ўйинини 23 феврал куни "Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2016" турнирининг саралаш босқичи доирасида Иорданиянинг "Ал-Файсали" клубига қарши ўтказади.

ФЕДЕРАЦИЯ КУБОГИ ТУРНИРИ

Мамлакатимиз бўйлаб "Тожикистон футбол федерацияси кубоги-2016" турнири беллашувлари қизғин давом этмоқда.

Мусобақалар икки босқичда: минтақа ва республика миқёсида ўтказилмоқда.

Айни пайтда Душанбе шаҳри, Суғд ва Хатлон вилоятлари минтақаларида саралаш мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Саралаш босқичида олий, биринчи ва иккинчи лига жамоалари бош соврин учун курашмоқда.

Мусобақа низомномасига кўра, минтақалар ғолибларига турнирнинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, юртимизда "Тожикистон футбол федерацияси кубоги" турнири 2012 йилдан буён ўтказилиб келинади. Шундан бери бу совринни "Регар-ТадАЗ" (2012 йил), "Хайр" (2013 йил), "Истиқлол" (2014 ва 2015 йиллар) жамоалари қўлга киритган.

 

НАКАМУРА - МУСОБАҚА ҒОЛИБИ

Спортнинг шаҳмат тури бўйича Гибралтарда ўтказилган халқаро мусобақага якун ясалди.

Унда америкалик "дона сурувчи" Хикару Накамура ғолиб, деб топилди.

Швейцарча тизимда ўтказилган мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичида "сеҳрли диёр" вакили франциялик шаҳматчи Максим Ваше-Лаграв билан куч синашди. Ўтказилган беш партия натижасига кўра, 3:2 ҳисобида Хикару Накамура устунликка эришди.

Бу америкалик шаҳматчининг мазкур турнирдаги учинчи ғалабасидир. У илгари 2008 ва 2015 йилларда ҳам ғолиб, деб топилган.

Аёллар ўртасида эса, Украина намояндаси Анна Музичукнинг қўли баланд келди.

----------------    Баскетбол    ----------------

АРМИЯЧИЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

Баскетбол бўйича клублар ўртасидаги Евролига турнирининг "Топ-16" туркумига кирувчи мусобақаларнинг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва биринчи давра беллашувларига якун ясалди.

Давранинг сўнгги учрашувида Грециянинг "Олимпиакос" клубини қабул қилган Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) жамоаси баскетболчилари 92:85 (18:15, 23:18, 25:28, 26:24) ҳисобида зафар қучишди.

Армиячилар учун ноқулай саналган бу рақиб 2012 йилнинг финал, 2013 ва 2015 йилларнинг ярим финал босқичларида москваликларни доғда қолдирган эди.

"Топ-16" мусобақаларининг иккинчи давраси учрашувларига 23 феврал куни старт берилади. Шу куни ЦСКА жамоаси аъзолари ҳамшаҳарлари "Химки" (Москва вилояти) баскетболчиларини қабул қилишади.

----------------    Футбол    ----------------

ЛЕВАНДОВСКИЙ "РЕАЛ"ДА ЎЙНАМОҚЧИ

Полша терма жамоаси ва Германиянинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовский ўз фаолиятини Мадриднинг "Реал" жамоасида давом эттириши мумкин.

"Қироллик клуби" маъмурияти полшалик ҳужумчи хизматига қизиқиш билдирганини анча илгари маълум қилган эди.

Футболчининг агенти Цезари Кухарский "Бавария" ва "Реал" жамоалари ўртасида ҳужумчининг трансфери борасида музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.

Агар томонлар ўзаро келишувга эришса, Роберт Левандовский "Реал" клуби аъзосига айланади.

Ҳозирча трансфернинг нархи ҳақида аниқ фикрлар билдирилмаган.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Аҳоли саломатлигига ғамхўрлик

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган «Республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Паёми, барча қатори, биз – тиббиёт ходимлари фаолиятида ҳам ҳаёт дастури сифатида қабул қилиниши, табиий.

Муфассал...

ҚАРДОШЛИК АДАБИЁТИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ

 

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулғани Мирзоевнинг муносиб хизмати шундан иборатки, у XV асрдан бошлаб, яъни Жомий ва Навоийдан кейин Марказий Осиёда бадиий тафаккур сўнган қабилидаги фикрларни илгари сурувчи айрим тадқиқотчиларга қарши ўзининг фундаментал асарлари орқали Мовароуннаҳрда ҳеч қачон адабиёт томири уришдан тўхтамаганини исботлаб берди. Натижада, кейинги асрларда бадиий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382130

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502479
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1615
3448
16017
9457148
1615
140751
9502479

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 13:00:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015