Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 12 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1833
Печат

 

sport 2Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) ноябр ойи учун жаҳон терма жамоаларининг янги рейтинг варақасини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 159 очко билан 160-ўринни ўзида сақлаб қолди. Осиё футбол конфедерациясига аъзо 46 давлат терма жамоалари ўртасида эса, 28-ўринда бормоқда.

«Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг саралаш босқичи «В» гуруҳида мамлакатимиз бош жамоасига рақиблик қилаётган термалар қуйидаги ўринларни эгаллаб турибди: Австралия-60, Иордания-82, Қирғизистон-124, Бангладеш-180.

ФИФАнинг навбатдаги рейтинг варақаси жорий йилнинг 3 декабри куни эълон қилинади.

 

ЯНГИ ЧЕМПИОН АНИҚ

Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида ўтказилган мамлакат XXIV чемпионатининг олтин ва кумуш медаллари совриндорлари муддатидан илгари аниқланди.

Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси мавсум тугашига тўрт тур қолганида ўзининг чемпионат олтин медалига муносиб эканлигини исботлади.

Биринчилик 14-турининг кечиктирилган учрашувида «Равшан» (Кўлоб) ва пойтахтнинг «Истиқлол» жамоалари ўртасидага беллашувда дуранг-1:1 ҳисоби қайд этилгач, шимолий минтақа вакили – Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клубига муддатидан илгари Тожикистон чемпионатининг кумуш медали насиб этди.

Энди биринчиликнинг бронза медали учун Кўлобнинг «Равшан», Ваҳдат шаҳрининг «Хайр» ва Турсунзоданинг «Регар-ТадАЗ» жамоалари кураш олиб боради.

Кейинги икки тур бронза медали соҳибини аниқлаб беради.

 

УНВОНЛАР ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида касбий бокснинг турли йўналишлари бўйича чемпионлик жанглари кечаси бўлиб ўтди.

WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши)  йўналишида ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида кечган жангда россиялик Александр Поветкин ва полшалик Мариуш Вахлар муштлашишди.

Ғолибнинг тақдири жангнинг 12-уч дақиқалигига бориб ҳал бўлди. Россиялик чарм қўлқоп устаси рақибини техник нокаут ҳолатига туширди ва ўз камарини сақлаб қолди.

Айнан шу вазн тоифасида WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони россиялик Денис Лебедев чемпионликка даъвогар нигериялик Латиф Кайодага қарши рингга кўтарилди.

Денис Лебедев 8-раундгача ўз рақибини уч марта нокдаун ҳолатига туширди.

Шундан сўнг, ринг ҳаками жангни муддатидан олдин тўхтатди ва россиялик боксчи ғолиб, деб топилди.

 

МОСКВАДА ДАЪВОГАРЛАР ТУРНИРИ

Халқаро шаҳмат федерациясининг маълум қилишича, 2016 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни истаган даъвогарлар турнири Москва шаҳрида ўтказилади.

Амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ҳиндистонлик Вишванатан Ананд, америкалик Хикару Накамура ҳамда Фабиана Карауна, болгариялик Веселен Топалов, голландиялик Аниш Гири, россиялик Сергей Корякин ва Пётр Свидлер, арманистонлик Левон Аронянлар ўзаро беллашадилар.

Эслатиб ўтиш жоизки, келгуси 2016 йилда Франциянинг Монако шаҳрида шаҳмат бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган.

 

УКРАИНА ВАКИЛЛАРИ – СОВРИНДОР

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи халқаро мусобақа ниҳоясига етди.

Унда Украина дзюдо мактабининг икки нафар вакили кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлди.

Яков Хамо (100 килограммдан ортиқ вазн тоифаси) финал учрашувида кореялик Ким Сунг Минга ютқазиб қўйди ва 2-ўринни ишғол қилди.

Шунингдек, 66 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Георгий Зантария ғолиблик шоҳсупасининг учинчи поғонасига кўтарилди.

Қайд этиш жоизки, дзюдо бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган «Жаҳон чемпионати-2015» турнирида Яков Хамо бронза медали совриндори бўлган эди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар

 

14 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳри Сино ноҳиясининг Меҳробод маҳалласида Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари оилалари учун беш қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг Қуролли кучлар таъсис этилганининг 25 йиллиги

Муфассал...

БИР ОҚШОМ ЭРТАГИ

 

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаворотдан эса, «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?»- дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» -деб бақиришади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382105

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502464
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1600
3448
16002
9457148
1600
140751
9502464

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 12:58:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015