Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 17 Сентябр 2015 Кӯришлар: 2003
Печат

 

boksТаиланд давлатида спортнинг бокс тури бўйича Осиё чемпионати мусобақалари якунига етди.

Илгари хабар қилганимиздек, мазкур турнирда республикамиз намояндалари беш вазн тоифасида иштирок этишди.

Биринчи оғир вазн – 91 килограммда рингга чиққан Жаҳон Қурбонов қитъа биринчилигининг ярим финалигача етиб борди.

Ярим финалда Қозоғистон вакили Василий Ливитга қарши жанг ўтказган боксчимиз 10:9,10:9, 10:8 ҳисобида имкониятни бой берди.

Умумжамоа ҳисобида жамғармасига бешта олтин, битта кумуш, битта бронза медалларини тўплаган Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон (2-5-1) терма жамоаси иккинчи, таиландликлар (2) учинчи жойларни ишғол этдилар.

ЙИРИК ҲИСОБДАГИ МАҒЛУБИЯТ

«Жаҳон чемпионати-2018» турнири 2- гуруҳ саралаш босқичининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

«В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси «Осиё кубоги-2015» мусобақаларининг ғолиби Австралия терма жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи қисми тенг курашлар асосида ўтди. Майдон эгалари рақибнинг ҳар бир ҳужумига муносиб қаршилик кўрсатиб, вақти-вақти билан австралияликлар ҳимоясини безовта қилиб турдилар.

Аммо ўйиннинг иккинчи қисмида устунлик тўлиқ меҳмонлар томонида бўлди. Кетма-кет уюштирилган хавфли ҳужумлар натижасида «яшил қитъа» намояндалари майдон эгалари дарвозасига учта жавобсиз тўп йўлладилар.

Уч имкониятдан 9 очко жамғарган Австралия терма жамоаси «В» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Иорданиялик футболчилар 7 очко билан иккинчи ўринда боришмоқда.

ПРЕЗИДЕНТ КУБОГИ ТУРНИРИ

«Тожикистон темир йўллари» давлат унитар корхонасининг теннис кортида 19-24 сентябр кунлари теннис бўйича ўсмирлар ўртасида Тожикистон Республикаси Президентининг кубоги мусобақалари ўтказилади.

Давлат унитар корхонаси теннис кортининг директори Бахтиёр Жўраевнинг маълум қилишича, бу халқаро мусобақада Арманистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина давлатларининг ўсмир теннисчилари иштирок этадилар.

Эслатиб ўтиш жоизки, Тожикистон Республикаси Президенти кубоги бу йил олтинчи марта ўтказилади.

НУФУЗЛИ МУСОБАҚА СИНОВЛАРИ

Японияда сайёра волейболининг нуфузли мусобақаларидан бири – «Жаҳон кубоги» беллашувлари қизғин давом этмоқда.

Навбатдаги турда Эрон Ислом Республикаси волейболчилари билан ўзаро куч синашган Россия Федерацияси терма жамоаси йирик – 3:0 (26:24, 25:18, 25:20) ҳисобида устунликка эришди.

Владимир Алекно шогирдлари келгуси 5-тур ўйинини Австралия терма жамоасига қарши ўтказади.

Австралиялик волейболчилар «Жаҳон кубоги» доирасида ўтказилган тўрт учрашувнинг учтасида мағлубиятга учраб, майдондан бош эгиб чиқишган.

US OPEN ЯКУНИГА ЕТДИ

Теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Америка Қўшма Штатлари очиқ чемпионати – US Open турнири ўз ниҳоясига етди.

Турнирнинг аёллар ўртасидаги финал босқичида бош соврин учун кураш Италия дербиси Флавия Пеннетта ва Роберту Винчи ўртасида кечди.

Бир соату 33 дақиқа давом этган муросасиз кураш натижасида 7:6 (7:4), 6:2  ҳисобида омад 33 ёшли Флавия Пеннеттага кулиб боқди. Бу унинг US Open мусобақаларидаги биринчи ғалабасидир.

Ушбу турнирда энг кўп ғалаба қозонган теннисчилар америкалик Крис Эверт ва Сирена Уилямслар бўлиб, улар олти мартадан ғолиблик шоҳсупасининг биринчи поғонасига кўтарилишган.

Эркаклар ўртасида финал босқичининг ҳал қилувчи учрашуви сербиялик Новак Жокович ва швейцариялик Рожер Федерер ўртасида бўлиб ўтди.

Н. Жокович 4:6, 7:5, 4:6, 4:6, ҳисобида Россия Федерацияси устидан ғалаба қозонди.

ФАОЛИЯТДАГИ СЎНГГИ ҒАЛАБА

Касбий рингда бир неча вазн тоифалари бўйича жаҳоннинг энг яхши боксчиси америкалик Флойд Мэйузер ўз фаолиятидаги сўнгги жангни ўтказди.

Лас-Вегасда ташкиллаштирилган бу муштлашувда боксчи ватандоши Андре Бертони 117:111, 118:110, 120:108 ҳисобида доғда қолдирди.

Бу муштлашув Флойд Мэйузер фаолиятида 49-жанг бўлиб, боксчи уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган. Ана шу ғалабали жанг билан боксчи ўз фаолиятига якун ясади.

Флойд Мэйузер эришган натижалари билан ўзидан олдин ўтган боксчи Роки Марчиано рекордини такрорлади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

ТИТП бўлими собиқ раиси: "ЙЎЛИНИ ЙЎҚОТГАН КАБИРИЙНИНГ ОРТИДАН БОРМАНГ, ОҚИБАТИ ПУШАЙМОНЛИКДИР"

 

Хориждан Ватанга қайтган ТИТПнинг А. Жомий ноҳиясидаги бўлими собиқ раиси Талбак Рустамов билан суҳбат

- Талбак ака, Ватанга қайтганингиз  билан табриклайман. Менимча, қайтганингиздан оилангиз ва фарзандларингиз ҳаммадан ҳам кўпроқ хурсанддир…

- Энг аввало, ўзим хурсандман. Оиладан йироқлик, кўп машаққатлар, оғир

Муфассал...

Паём ва ташқи сиёсат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Миллат пешвоси жаҳон ҳамжамиятининг бугунги вазиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб, республикамизнинг миллий манфаатларни татбиқ этиш асосида танлаган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327495

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9201123
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
424
8394
8818
9169854
83502
121442
9201123

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 03:58:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015