Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 12 Феврал 2015 Кӯришлар: 2077
Печат

 

a. juraboev 1Ваҳдат шаҳрининг «Хайр» ва Тожикистон ёшлар терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Амирбек Жўрабоев шу кунларда Беларуснинг «Шахтёр» клуби кўригидан ўтмоқда.

Айни пайтда тожик ярим ҳимоячиси «Шахтёр» жамоасининг Туркиядаги ўқув-машғулотларида иштирок этиб, клуб таркибида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

 

Амирбек Жўрабоев илгари Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) тизимида ҳам машғулотлар ўтказган.

Ўтган 2014 йил якунларига кўра, Амирбек Жўрабоев «Хайр» клуби сафида олий лига жамоалари ўртасида мамлакат чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.

Айнан ўтган йили Тожикистон ёшлар терма жамоаси таркибида дастлабки дебют ўйинини бошлаган.

ЁШЛАР ТЕРМАСИ АМИРЛИККА БОРАДИ

Жорий йилнинг 27-31 март кунлари Бирлашган Араб Амирликлари Фужайра шаҳрида ёшлар (U-23) ўртасида «Осиё кубоги-2016» турнирининг саралаш мусобақалари бошланади.

Мазкур саралаш мусобақаларида қитъанинг 43 та терма жамоаси икки минтақага бўлиниб, ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ғарбий минтақада 23 та, шарқий минтақада эса, 20 та ёшлар термаси иштирок этади.

Саралаш босқичининг «Д» гуруҳида Тожикистон ёшлар термаси Бирлашган Араб Амирликлари, Шри-Ланка, Яман давлатлари ёшларига қарши «яшил майдон»га чиқади. Илк учрашувда 27 март куни Яман ёшлар терма жамоаси билан ўзаро куч синашади.

«Осиё кубоги-2016» турнирининг финал босқичи Қатарда бўлиб ўтади.

Қитъа биринчилиги совриндорлари 2016 йилда ёшлар ўртасида Рио-де- Жанейрода бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

 «РЕАЛ»ЧИЛАР «ЕР ЧИЗИБ» ҚОЛИШДИ

Испаниянинг Ла-Лига клублари ўртасидаги чемпионатнинг 22-турида Мадрид дербиси марказий учрашув бўлди.

«Атлетико» клуби ўз майдонида «Реал» жамоасини қабул қилди ва йирик- 4:0 ҳисобида устунликка эришди.

«Атлетико» «Қироллик клуби»ни 1987 йилдан буён биринчи мартаба шундай йирик ҳисобда мағлуб этди ва ўзининг Чемпионлар лигасидаги учрашувда «доғда қолганлиги» учун «қасос» олди.

Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Барселона» клуби Билбао шаҳрида маҳаллий «Атлетик» жамоасининг меҳмони бўлиб, ўз ғалабасини таъминлади. Ва пешқадам «Реал» клуби билан орадаги очколар фарқини биттага қисқартирди.

КЕТМА-КЕТ МАҒЛУБИЯТЛАР АЛАМИ

Шайбали хоккей бўйича Россия терма жамоаси Евротур мусобақалари доирасида сафарда Чехияга қарши иккита учрашув ўтказди ва ҳар иккаласида ҳам мағлубият аламини «чекди».

Биринчи беллашув 3:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлган эди.

Прага шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи учрашувда ҳам 4:3 ҳисобида омад чехиялик хоккейчиларга кулиб боқди.

Россия терма жамоаси Олег Знарокнинг журналистларга берган интервюсида таъкидлашича, бош жамоа таркибида кўплаб ёшлар синовдан ўтказилаяпти, эҳтимол, бу ҳолат чехларнинг ҳар икки ўйинда ҳам ғалаба қозонишларига ёрдам берган бўлса, ажаб эмас.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йили Белорус пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Россия термаси ғолиб чиққан эди.

 «РУС БАҲОДИРИ» РЕЙТИНГ ЕТАКЧИСИ

«Рус баҳодири» лақабли россиялик ўта оғир вазнли боксчи Александр Поветкин касбий бокснинг WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналиши бўйича эълон қилинган янги жаҳон рейтингининг етакчисига айланди.

Рейтингни бошқариб бораётган америкалик БрайантЖеннингс WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) ва IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналишлари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, украиналик Владимир Кличко билан чемпионлик жангини ўтказиш тўғрисидаги шартномани имзолагач, WBC рейтингги пешқадамлигидан маҳрум этилди.

Майк Перес, Тайсон Фюри, WBCнинг собиқ жаҳон чемпиони Бермэн Стиверн ва украиналик Вячеслав Глазков сингари ўта оғир вазнли чарм қўлқоп усталари ҳам рейтингнинг кучли бешлигидан ўрин олишган.

ХИТОЙ ШАХМАТИДА «ОЛҒА СИЛЖИШ»

Гибралтарда аёллар ўртасида бўлиб ўтган халқаро мусобақада учинчи ўринни эгаллаган Хитой вакили, 20 ёшли Хоу Ифан жамғарган баллари сонини 2685,7тага етказиб, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) эълон қилган янги рейтинг-варақасининг пешқадами бўлиб қолди.

Кейинги 25 йил давомида, яъни 1989 йилдан буён пешқадамликни ҳеч кимга бермай келган венгер шахматчиси Юдит Полгар (2675 балл) ўтган йилнинг ёзида ўз фаолиятига якун ясаган эди.

У 15 ёшида гроссмейстерлик унвони меъёрларини бажариб, жаҳон шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер сифатида қайд этилган.

«Халқ овози» спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон сайлов тизими ва унинг хусусиятлари

 

Сайловлар замонавий дунёда сиёсий жараён бўлиб, сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ёки амалга оширишда халқнинг иштирокини таъминлашнинг тан олинган механизми сифатида кўрилади. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ушбу муҳим механизмни амалга ошириш жараёнида ўзларининг миллий давлатчилик анъанаси ва маданиятига оид шаклланган қадриятлар, меъёр ва қоидалар доирасида ўз сайлов тизимини шакллантиришга интиладилар.

Муфассал...

«Халқ овози» ва бутун тожик матбуоти фахри

 

«Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Исписорий», «Исписорлик Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Хўжандий», «Бобожон Ғафур», «Бобожон»… Агар ўтган асрнинг йигирманчи йиллари охири ва ўттизинчи йиллари бошидаги газеталарни варақласангиз, мазкур тахаллус остида босилган хабар ва мақолаларга тез-тез кўзингиз тушади. Уларнинг муаллифи ўша пайтда айни навқирон йигит бўлган Бобожон Ғафуров эди. -Бобожон Ғафуровнинг ёзганлари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2549418

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10079554
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4614
8900
40436
10003284
115524
100591
10079554

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 27-09-2026 09:57:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015