Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 13 Январ 2015 Кӯришлар: 2663
Печат

 

spЯқинда Белорус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида яккакурашнинг таэквон-до (ИТФ) ва кикбоксинг турлари бўйича «Жаҳон кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда Тожикистон Республикаси таэквон-до (ИТФ) ва кикбоксинг федерацияси намояндалари ҳам фаол иштирок этиб, нуфузли мусобақа ғолиблик шоҳсупасининг юқори поғоналаридан жой олдилар.

Турсунзодалик ёш спортчилар устози, Тожикистонда хизмат кўрсатган мураббий Шавкат Одилов билан учрашиб, «Жаҳон кубоги» турнирининг таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

 

- Шавкат, суҳбатимиз аввалида «Жаҳон кубоги» турнирининг нуфузи, ташкил этилиши тўғрисида икки оғиз гапириб берсангиз…

-Албатта, турнир ўз номи билан «Жаҳон кубоги». У бир давлат ёки қитъа миқёсида ташкил этилгани йўқ. Шунинг учун турнирда жаҳоннинг энг кучли таэквон-дочилари иштирок этгани, шубҳасиз.

Жумладан, таркибидан бизнинг турсунзодалик намояндалар ўрин олган мамлакатимиз терма жамоаси ҳам қатнашди.

Турнирнинг ташкил этилишига келсак, ташкилий қўмита қаттиқ заҳмат чеккан. Жуда юқори даражада ташкиллаштирилган.

Дунёнинг ўн еттита давлатидан ташриф буюрган спортчиларга зарур бўлган барча шароитлар муҳайё қилинган.

Нима бўлганда ҳам, Белорус - Европа-да…

-Ҳар қандай мусобақада қатнашишдан бош мақсад - натижа. Натижалар қандай бўлди?..

-Рости гап, мураббий сифатида натижалардан қониқиш ҳосил қилдим.

sp 1Умумий ҳисобда жаҳон миқёсидаги турнирнинг 8та медалини қўлга киритдик. Ўйлайманки, бизнинг бир кичик шаҳримиз учун бу улкан зафар.

Турсунзода таэквон-до мактабининг ёш тарбияланувчиси Шоҳруҳ Нуралиев ўз вазн тоифасида татамига чиққан барча рақибларини мағлуб этиб, «Жаҳон кубоги»нинг олтин медали соҳибига айланди.

Унинг шаънига давлатимиз байроғи кўтарилиб, гимни янгради.

Шунингдек, шогирдларимиздан Ҳусейни Ҳаким, Алишер Ёрматов ва Ситора Мирзоражабовалар муваффақиятли чиқиш қилиб, кумуш, Жаннатгул Сайфулина, Ҳасани Ҳаким, Ҳусейнбой Мўминов ҳамда Парвина Ражабалиевалар бронза медалларига муносиб топилдилар.

-Бу ютуқлар шогирдларингиз учун дастлабкиси бўлмаса керак?..

-Улар қитъа мусобақаларида ҳам қувонтирувчи натижаларга эришишган. Непал шаҳрида 20 давлат вакиллари иштирокида ўтган Осиё чемпионатида ҳам таэквон-дочиларимиз Ситора Мирзоражабова ва Ҳасани Ҳакимлар қатнашиб, жамғармамизга олтин  ҳамда бронза медалларини келтиришганди.

-Спорт ижтимоий ҳаётнинг шундай соҳасики, эришилган ютуқларни доимий мустаҳкамлаб бориш керак. Акс ҳолда, обрўсизлик юзага келиши мумкин. Бу ҳақда нима дейсиз?..

-Нимага ишора қилаётганингизни тушундим. Бизда бундан ҳам юқори натижаларга эришишнинг имкониятлари чексиз.

Таэквон-до мактабимизда қобилиятли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Фақат уларни жисмонан ва руҳан катта-катта спорт мусобақаларида чиқиш қилишга тайёрлаш лозим.

Ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, бизда улкан ютуқлар захираси бор…

-Эришилган ютуқларга нисбатан шаҳар раҳбариятининг муносабати қандай бўлди?

-Жуда яхши. Олийжаноб. Минск шаҳридан қайтиб келганимиздан сўнг, Турсунзода шаҳри раиси, ҳурматли Бобоали Табарзода қабулида бўлдик. Учрашув чоғида раисимиз ёшлар келажагига катта ишонч билдириб, эришилган ютуқлар билан уларни қутлади. Эсдалик совғалари топшириб, таэквон-дочиларни янги-янги ютуқлар сари руҳлантирди. Зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришни ваъда қилди…

-Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат, Шавкат. Бундан кейинги ишларингиз, яъни Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, унинг донғини етти иқлимга таратадиган шогирдларни тарбиялаб етиштиришда толмас куч-қувват тилаймиз. Фахрланишга арзийдиган зафарлар сизга ёр бўлсин!..

-Саломат бўлинг…

 

Суҳбатни Ҳофиз Мирзо уюштирди.

Суратларда: Шавкат Одилов ўртада.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Шеър ҳаёт ҳақиқати ва юксак бадиийликдан яралади

       Муҳарририятимиз почтасига ҳар куни турли мавзу ва жанрлардаги мактублар келиб туради. Республикамиз турли гўшаларидан келаётган ушбу мактубларнинг айримлари соф журналистик бўлса, баъзилари наср ва назмни ташкил қилади. Барчасини ҳам у ёки бу сабаб билан чоп этиш имкони бўлмагани учун, бир қисмига шарҳ бериб ўтишни зарур билдик.

Муфассал...

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида

 

22 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркдаги биносида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигиТожикистон Республикаси Президентининг навбатдаги ташаббуси татбиқи бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбир бўлиб ўтди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2501457

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9925994
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1430
2355
9756
9895679
62555
107749
9925994

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.169
Бугун: 20-08-2026 10:32:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015