Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 416
Печат

 

hunar 2018Бугун мамлакат Ҳукумати томонидан уй бекаларини ишга жалб қилиш, ҳунарманд хотин-қизлар сафини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимиз бўйлаб ҳунарманд аёллар иштирокида турли танловларнинг ўтказилаётгани, уларнинг қўл меҳнати ўз вақтида муносиб тақдирланаётгани ва улар учун имконият эшикларининг кенг очилаётгани ана шу эътиборнинг самараси, десак тўғри бўлади.

Шу асосда жойларда ишга туширилаётган катта-кичик тикувчилик цехлари уй бекаларини иш жойи билан таъминлашда муҳим омил бўлаётганини айтиш ўринлидир. Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоқ жамоатида яқинда ўз фаолиятини бошлаган янги тикувчилик цехи бунга мисол бўла олади. Ушбу тикувчилик цехи маҳаллий тадбиркор Исмоил Самадов томонидан бунёд этилган “Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги” ишлаб чиқариш корхонаси қошида ташкил қилинган.

Ҳозирда тикувчилик цехига халқ орасида моҳир чевар сифатида танилган Мавлуда Мирфузайлова раҳбарлик қилмоқда. Айни дамда бу ерда 30га яқин хотин-қизлар фаолият юритмоқда. Улар шу пайтгача ишсиз бўлишган.

-Мен узоқ йиллар ноҳия ҳунар-техника лицейида фаолият юритдим. У ерда қизларга чеварлик касбининг нозикликларини ўргатиб, кўплаб шогирдлар етиштирдим. Қишлоғимизда замонавий тикувчилик цехининг очилгани яхши иш бўлди-да. Лицейни битириб кетган шогирдларимни бу ерга ишга таклиф қилдим. Шу баҳонада улар ҳам ишли бўлиб қолишди. Ҳозирда бир жамоа бўлиб ишламоқдамиз, - дейди М.Мирфузайлова.

Бу ерда ишлаётган қайси бир чевар билан суҳбатлашманг, уларнинг барчаси тикувчилик цехи очилганидан мамнун эканликларини билдиришади.

-Қишлоғимизда янги цех ишга туширилганидан хурсандман. Уйда ўтирардим. Ишсиз эдим. Бу ерга ишга келганимдан бери ўз касбимга меҳрим янада ошмоқда. Чевар бўлсам-да, уйда ўзимнинг шахсий тикув машинам йўқ эди. Шунинг учун бу касбдан бироз узоқлашгандим. Мана, ҳозир эсдан чиққан нарсаларни яна қайтадан ўрганяпман, - дейди Дилафрўз Раҳмонова.

-Коллектив билан ишлаш мароқли. Билмаганларимизни бир-биримиздан сўраб ўрганамиз. Шу тариқа касбимиз сайқал топади, - дейди тикувчилик цехи ходимаси Дилдора Жўраева.

Тикувчилик цехи Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув машиналари ва бошқа зарурий ускуналар билан жиҳозланган. -Сиз кўриб турган мана бу тикув машиналари бир қанча қулайликларга эга. Қалин ва юпқа, умуман олганда, ҳар қандай матони бирдек тикаверади. Бу, албатта, ишимизнинг унумдорлигини ва тикиладиган либоснинг сифатли чиқишини таъминлайди, - дейди биз билан суҳбатлашган чеварлардан бири.

Мазкур тикувчилик цехида боғча ва касалхоналар учун чойшаблар, кўрпа-ёстиқ жилдлари, тиббиёт ходимлари халатлари, турли касб эгаларига мўлжалланган махсус либослар, миллий либослар, келинлик саруполарини тикиш ва тайёрлаш йўлга қўйилган. Шу кунларда чеварлар боғчага борадиган болалар учун иссиқ кийимлар тикишмоқда. Шунингдек, тикувчилик цехи янги ўқув йили учун ягона мактаб формасини тайёрлаш бўйича буюртма олган.

-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тикувчилик цехини фойдаланишга топшириш чоғида иш ўринларини кўпайтириш ҳақида кўрсатма берганди. Ишчиларимиз сонини ошириш ва фаолият доирасини кенгайтириш учун яқин кунларда янги бинога кўчиб ўтамиз. Мен бу ерда ишлаётган ҳар бир чеварга биттадан шогирд етиштирасизлар, деб айтганман,- дейди тикувчилик цехи раҳбари.

Қалб қўри-ю кўз нурини сарфлаб, оддий матодан кўзни қувнатувчи бежирим либослар яратишга қодир қўли гул чеварларнинг меҳнати таҳсинга лойиқдир. Миллий кийиниш маданиятини тарғиб-ташвиқ қилиш, маҳаллий хом ашёдан тайёрланган матолардан кенг фойдаланиш ва миллийлик акс этган либосларни оммавийлаштиришда ўз касбига меҳри баланд чевар ва дизайнерларнинг ҳам хизмати катта бўлмоқда.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Ж.Расулов ноҳияси.


Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Нафсга қул бўлиш – суллоҳлик…

 

Ёхуд ҳакалак отган жиғилдонга ҳаловат бағишловчи - порахўрлик хусусида

Инсон яралибдики, унинг аждодлари яшаб ўтган, ҳар қандай тузумга асосланган жамият ҳеч қачон бир маромда ривожланмаган.

Албатта, унинг равнақига рахна солувчи, тўсиқ бўлувчи тож-тахт учун кураш, бузғунчилик, зўравонлик сингари иллатлар рўёбга чиққан ва қарши турган.

Бугунги дунё ҳамжамияти тараққиёти ҳам бундай кўнгилсиз

Муфассал...

«Мо барои васл кардан омадем…»

 

Ёхуд яхши қўшничиликнинг эзгу удумлари сайқали хусусида

Яшариш, янгиланиш, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-муҳаббатни ўзида мужассам этган баҳор – Наврўз байрами арафасида икки қондошу жондош – тожик ва ўзбек халқлари ҳаётида нурли саҳифа очилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
869
Мақолаларни кӯрганлар сони
731267

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2976122
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1488
2346
15773
2934733
112727
92352
2976122

Сизнинг IPнгиз: 34.232.62.209
Бугун: 30-05-2020 20:42:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015