Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 2685
Печат

 

1-12Тошкент шаҳрида мини-футбол бўйича 20 ёшли спортчилар ўртасида Осиё чемпионати Марказий минтақа жамоалари «В» гуруҳи саралаш ўйинлари ниҳоясига етди.

Футзалчиларимиз саралаш учрашувларининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоасини 2:7 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-офф боқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Қизиғи шундаки, гуруҳ босқичида иккитадан учрашув ўтказган Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари учтадан очко жамғаришга муваффақ бўлди. Ўринлар эса, урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати ҳисобга олиниб белгиланди.

Биринчи ўрин қирғизистонликларга, иккинчи ўрин тожик футзалчиларига ва учинчи ўрин майдон эгаларига насиб этди.

Афсуски, плей-офф босқичида Афғонистон термасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган ёшларимиз саралаш турниридаги фаолиятларини якунлашди.

 

--------------   Футбол   --------------

МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНИНИНГ ЯНГИ УСТОЗИ

Олий лига жамоалари ўртасида мамлакатнинг етти карра чемпиони пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси маъмурияти футбол мутахассиси Ҳаким Фузайловни клубнинг янги Бош мураббийи этиб тайинлади.

Унга эса, шу пайтгача жамоа бош мураббийи вазифасини бажариб келган Алишер Тўхтаев ва дарвозабонлар мураббийи Александр Китлар ёрдам беришади.

Жамоанинг янги мураббийлар штаби таркиби олдига «Истиқлол» иштирок этадиган барча маҳаллий ва халқаро мусобақаларда ғолиб чиқиш мақсади қўйилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ҳаким Фузайлов 2016-2018 йилларда Тожикистон миллий терма жамоасини бошқарган.

 

--------------   Волейбол   --------------

СТУДЕНТ ҚИЗЛАР ЖАМОАЛАРИ БЕЛЛАШУВИ

Пойтахтнинг давлат ҳокимияти Исмоил Сомоний ноҳияси ижроия органи Ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими томонидан мамлакат олий ўқув юртлари аёллар жамоалари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.

Қизғин ўтган курашлар натижасида, Россия-Тожикистон Славян университети талабалари биринчи, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети жамоаси иккинчи ва Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат педагогика олийгоҳи қизлари учинчи ўринни эгаллашди.

Ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлимидаги манба тарқатган хабарга кўра, мусобақани ўтказишдан асосий мақсад: аёллар ўртасида спортнинг мазкур тури ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборатдир.

 

======   Жаҳонда   ======

--------------   Футбол   --------------

«ОЛТИН ТЎП» ХОРВАТИЯЛИК ФУТБОЛЧИДА

Франция пойтахти Париж шаҳрида мавсумнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» мукофотини тақдим этиш маросими бўлиб ўтди.

«Франс футбол» нашри ўтказган сўровлар натижасига кўра, Хорватия термаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич шу олий мукофотга муносиб, деб топилди.

Турин шаҳрининг «Ювентус» жамоаси аъзоси Криштиану Роналду ва Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманлар иккинчи ва учинчи жойларни ишғол этишди.

Қайд этиш жоизки, Россия Федерациясида ўтказилган «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг энг ёш иштирокчиси ва Франциянинг ПСЖ клуби аъзоси Килиан Мбаппе ҳам ушбу олий мукофотга даъвогарлик қилган эди.

 

--------------   Шаҳмат   --------------

КАРЛСЕН ҲУКМРОНЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шаҳмат бўйича жаҳон чемпионати беллашуви ниҳоясига етди.

Унда жаҳоннинг амалдаги чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ва даъвогарлар турнири ғолиби, америкалик Фабиана Каруаналар ўзаро куч синашишди.

Ғолибни аниқлаш учун белгиланган ўн икки партияда кучлар тенг келди ва дуранг – 6:6 ҳисоби қайд этилди.

Жаҳон шаҳмат тожининг соҳиби тай-брейк, яъни тезкор шаҳмат асосида аниқланди. Ўтказилган тўрт партия натижасига кўра, Магнус Карлсен 3:0 ҳисобида ғолиб чиқди ва чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолди.

 

--------------   Велоспорт   --------------

ТОШКЕНТ - НУФУЗЛИ ТУРНИР МЕЗБОНИ

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри келгуси 2019 йилда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказиладиган «Осиё чемпионати»га мезбонлик қилади.

Ташкилий комитет томонидан тарқатилган хабарга кўра, қитъа биринчилигида қирқ давлатнинг 400 нафардан ортиқ вакили ғолиблик учун кураш олиб боради.

Шуниси эътиборга моликки, мазкур мусобақада 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги олимпиадада иштирок этиш йўлланмаси ҳам берилади.

Мусобақалар янги йилнинг 22-28 апрел кунлари ташкил этилади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚ

 

-Қишда қорнинг, баҳорда эса, ёмғирнинг йўлини кутиб, кўзимиз тўрт бўлди. Экинларимиз пишиб етиламан, деб турганида тинимсиз ёмғир ёғиши ва сел келиши чакки бўлди-да, - деган гаплар тез-тез қулоғимизга чалиниб қолади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, иқлим ўзгаришининг об-ҳавога салбий таъсири сўнгги йилларда яққол сезилмоқда.

Муфассал...

ИШНИНГ КЎЗИ

Эски шаҳар четидаги маҳаллада Эргаш ота исмли мўйсафид яшар эди. Ёши тўқсонни қоралаб қолган бўлса ҳам бозор-ўчарга ўзи қатнар, қувватига яраша харид қилар, ҳар куни касалманд аёли учун шиша кўзачада сут сотиб олар эди. Бир куни бозордан қилган харидларини кўтариб ҳовлига кираркан, ҳанг-манг бўлиб қолди. Ҳайратдан кўзаси қўлидан тушиб, чил-чил синди. Сути остонада оппоқ кўлмак ҳосил қилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2408907

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9611353
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2074
3470
27769
9537691
110489
140751
9611353

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 24-05-2026 15:54:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015