Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 28 Сентябр 2018 Кӯришлар: 301
Печат

 

kurash 2017 1Амалдаги йилнинг 2-6 октябр кунлари Душанбедаги «Теннис қасрида» курашнинг дзюдо тури бўйича «Тожикистон Республикаси Президенти кубоги» VI халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада дзюдочилар етти вазн тоифаси: 60, 66, 73, 81, 90, 100, +100 килограммда ўзаро ғолиблик учун беллашадилар.

Мазкур турнир ўтган йили Ваҳдат шаҳридаги янги қурилган стадионда бўлиб ўтганди. Унда дунёнинг 15 давлати намояндалари иштирок этиб, ўз кучларини синаб кўришган.

Эслатиб ўтиш жоизки, курашнинг ушбу тури бўйича «Тожикистон Республикаси Президенти кубоги» халқаро турнири 2013 йилдан бўён ўтказилиб келинади. Уни ўтказишдан мақсад: дунё спортчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларни мустаҳкамлашга қаратилган.

 

------------             Футзал           ------------

АЙЁМГА БАҒИШЛАНГАН ФУТЗАЛ МУСОБАҚАСИ

Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти айёми байрамига бағишланган «Душанбе шаҳри раиси кубоги» мини-футбол мусобақалари қизғин давом этмоқда.

Мусобақалар очиқ турнир хусусиятига эга бўлиб, унда турли вазирликлар, идора ва ташкилотлар жамоалари иштирок этмоқда.

Тожикистон футбол федерацияси майдонларида ўтказилаётган бу турнир совринига Душанбе шаҳри раиси захира фондидан 58 минг сомоний ажратилган бўлиб, маблағ ғолиблар, яъни биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган жамоаларга тақсимлаб берилади.

Ушбу мусобақа Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали ташаббуси билан ташкил этилган ва ундан мақсад: Тожикистон Республикаси Президенти айёми байрамини қизиқарли ҳамда мазмунли ўтказишдир.

Беллашувлар 15 ноябргача давом этади.

 

------------             Футбол           ------------

МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА

Олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон биринчилиги мусобақалари якунланишига ҳам уч тур қолди.

Ниҳоясига етган 18-турнинг марказий ўйини республика марказий стадионида бўлиб ўтди. Унда турнир жадвали пешқадамлари пойтахтнинг «Истиқлол» ва Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клублари ўзаро «ҳисоб-китоб» қилди.

Ўйин тақдирини душанбеликлар аъзоси Шериддин Бобоев ўз ҳисобига ёзиб қўйган ягона гол ҳал қилди. Турнинг бошқа ўйинлари қуйидаги натижалар билан тугади: ЦСКА «Памир»-«Регар-ТадАЗ»-0:2, «Хатлон»-«Барқчи»-1:2, «Кўктош»-«Панжшер»-2:0.

Ўн саккиз турдан сўнг, «Истиқлол»-45, «Хўжанд»-42, «Кўктош»-27 очко билан турнир жадвалининг кучли учлигида бормоқда.

 

=======     Жаҳонда   =======

------------             Бокс         ------------

«ЙИЛ ЖАНГИ»ДА ЖОШУА ҒОЛИБ

Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган ва «Йил жанги» номини олган муштлашувда ринг эгаси Энтони Жошуанинг қўли баланд келди.

Илгари хабар қилганимиздек, касбий бокснинг WBO (Super), WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти), IBF (Халқаро бокс федерацияси), IBO (Халқаро бокс ташкилоти) йўналишлари бўйича чемпионлик жанги ўтказилди. Унда амалдаги чемпион-буюк британиялик Энтони Жошуа ва чемпионликка даъвогар-россиялик Александр Поветкинлар рингга кўтарилишди.

Россиялик чарм қўлқоп устаси жангни юқори савияда бошлаган бўлса-да, муштлашув охиригача ўзидан 11 ёш кичик бўлган рақибига дош беролмади. Жангнинг 7-раундида Александр Поветкин техник нокаутга учраб, имкониятни бой берди.

Энди Энтони Жошуа навбатдаги жангини келгуси 2019 йилнинг 19 апрелида ўтказади.

Мутахассисларнинг фикрича, мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик ёки америкалик Деонтей Уайлдер унга рақиблик қилади.

 

------------             Волейбол         ------------

РОССИЯ ТЕРМАСИ ИККИНЧИ БОСҚИЧДА

Италия ва Болгария давлатларида волейбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

Учиничи босқичнинг сўнгги учрашувида Финляндия термасини 3:0 ҳисобида «таслим» этган Россия терма жамоаси иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқига тўртта гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши натижа билан иккинчи ўринни эгаллаган иккита терма жамоа эга бўлди.

Иккинчи босқичда 6та терма жамоа икки гуруҳга бўлиниб, курашни давом эттиради. Иккитадан терма жамоа ярим финалга чиқади. Иккинчи босқич курашлари 28 сентябргача давом этади.

 

------------             Теннис         ------------

САККИЗИНЧИ РАКЕТКА - БЕЛЛАШУВЛАР «ҚИРОЛИЧАСИ»

Япония пойтахти Токио шаҳрида теннис бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унинг финал учрашувида жаҳоннинг саккизинчи ракеткаси - чехиялик Королина Плешкова ва мезбон спортчи Наоми Осакалар кортга чиқишди.

Ғолиблик учун бир соату 3 дақиқа давом этган курашда чехия вакили 6:4. 6:4 ҳисобида ғолиб чиқди.

US Open-Америка Қўшма Штатлари очиқ чемпионати ғолиби Наоми Осака ўз мухлислари ҳузурида мағлуб бўлди.

Королина Плешкова эса, 470 рейтинг очкоси ва 137 минг 125 АҚШ доллари билан тақдирланди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Шеърга сиғмаган туйғулар

 

Шеърга сиғмаган туйғулар

МЕН ГУЛЛАРНИ ҚАЛБИМГА ЭКДИМ

Кўнгил ичра гоҳ шам йилтирайди, гоҳ зимистон чодирини ёяди. Кўнгилни ғам-ғурбат, айрилиқ тоши эзади, хароб этади. Муҳаббат эса, унинг бошини силаб эркалайди, юпатади.

Муфассал...

Қора либос бизга бегона

 

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, илму техниканинг атоқли арбоби, Тожикистоннинг етакчи санъатшуносларидан бири Муқаддима Ашрафий тожиклар миллий либосига бир қатор илмий ишларини бағишлаган. Унинг "XII-XVII аср тожикларининг  ўрта асрдаги либослари" суратли китобларидан бири тожиклар санъати тарихининг энг кам ўрганилган соҳаси - ўрта аср либосларини акс эттиради. Либослар ҳақида тўлиқ, аниқ, яққол тасаввур берувчи  қадимий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
798
Мақолаларни кӯрганлар сони
488001

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2282660
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
807
2026
2833
2261678
38630
51022
2282660

Сизнинг IPнгиз: 18.206.48.142
Бугун: 17-09-2019 09:19:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015