Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2968
Печат

 

olimpiada 2018Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарлари мезбонлик қилган XVIII "Осиё ўйинлари-2018" мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида қитъа спорт мухлислари диққатини ўзига жалб этган беллашувларда, албатта, кимнингдир ўз юрти спортчилари эришган ютуқлардан фахрланиб кўнгли кўтарилган бўлса, бошқа бир спорт мухлисининг ҳолатида бунинг аксини кузатиш мумкин.

Осиё ўйинлари мусобақаларида "сариқ қитъа"нинг 45 давлатидан 9704 нафар вакил спортнинг 42 тури бўйича чиқиш қилиб, ўз ватани шарафини ҳимоя қилди.

Беллашувларда 476та медаллар мажмуаси учун кураш борди. Ва бу борада хитойлик спортчиларнинг қўли баланд келди. Улар 132та олтин, 92та кумуш, 65та бронза, жами "Осиё ўйинлари"нинг 289та медалига эгалик қилишди.

"Кичик олимпиада"нинг 205та, яъни 75та олтин, 56та кумуш, 74та бронза медалларига эга чиққан японияликлар иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашиб олишди.

Кучли учликка кирган Жанубий Корея намояндалари 50та олтин, 57та кумуш, 70 бронза медалига муносиб кўрилишди ва ўз жамғармаларини умумий 177та медал билан тўлдиришди.

Шунингдек, "Осиё ўйинлари-2018" турнири беллашувларида иштирок этган мамлакатлардан Индонезия, Ўзбекистон, Эрон Ислом Республикаси, Хитой Тайпэй, Ҳиндистон, Қозоғистон, Корея Халқ Демократик Республикаси жамоалари кучли ўнликдан жой олди.

Осиё ўйинлари мусобақаларида юқори кўрсаткичлар қаторида, янги рекордлар ҳам қайдга олинди.

Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси, оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов 105 килограмм вазн тоифасидаги тош кўтарувчилар орасида Осиё ўйинлари турнирининг янги рекордини ўрнатди.

Қўшни давлат вакили, енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича куч синаб кўрган Светлана Радзивил 2010 йилда ўрнатган рекордини янгилаш билан бирга, Осиё ўйинлари мусобақаларининг уч карра чемпионига айланиб олди.

Унинг жамоадоши, байдарка ва каноэда эшкак эшувчи Вадим Менков Осиё ўйинлари беллашувларида ғолиб чиқди ва мазкур турнирнинг тўрт карра чемпиони бўлган қитъанинг ягона спортчиси бўлиб қолди.

"Осиё ўйинлари-2018" мусобақаларининг рингларида чиқиш қилган жамоалар орасида Ўзбекистон термаси "ҳукмронлик" ўрнатди.

Ўзбек чарм қўлқоп усталари етти вазн тоифасининг бештасида олтин медалга соҳиблик қилишган бўлишса, Мўғулистон ва Ҳиндистон боксчилари атиги биттадан олтин медалига муносиб топилдилар.

Тожикистон делегацияси спортнинг енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, кураш, дзюдо, самбо турлари бўйича жами 7та: тўртта кумуш, учта бронза медалига эга бўлиб, ўттизинчи ўрин билан қаноатланди. Бу кўрсаткич XIV Осиё ўйинларида кўрсатилган натижадан паст саналиб, етти поғона қўйилаб кетди. Ўшанда, мамлакатимиз терма жамоаси 23-ўринни ишғол қилган эди.

Умуман, Осиё ўйинлари турнирида иштирок этган 45 давлат делегациясининг 37таси камида битта медалга эгалик қилди. Саккиз делегация эса, бирорта ҳам медал ололмади.

Навбатдаги XIX Осиё ўйинлари мусобақалари 2022 йилда ўтказилади.

Энди барча давлат спортчилари 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларига расман ҳозирлик кўришни бошлайдилар.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МЕҲРСИЗ ЯШАМОҚ – ЭНГ КАТТА ГУНОҲ

 

Дунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.

Муфассал...

ВАКИЛЛАРИМИЗ ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИДА

 

Тошкент шаҳрида мини-футбол бўйича 20 ёшли спортчилар ўртасида Осиё чемпионати Марказий минтақа жамоалари «В» гуруҳи саралаш ўйинлари ниҳоясига етди.

Футзалчиларимиз саралаш учрашувларининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоасини 2:7 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-офф боқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2589163

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10258298
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4642
14165
48086
10179764
155391
138877
10258298

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 31-10-2026 10:53:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015