Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 24 Август 2017 Кӯришлар: 1889
Печат

 

 

 

futbbollЁшлар (U-19) терма жамоасининг «Осиё чемпионати- 2018» турнирига тайёргарлик кўриш доирасида Туркияда ўтказган ўқув-машғулотлари йиғини якунига етди.

Ҳозирлик жараёнида Мубин Эргашев шогирдлари тўртта назорат учрашуви ўтказишди.

Сўнгги учрашувда «Анталия Кёрфезспор» клуби ёшларига қарши майдонга тушган юртдошларимиз 6:0 ҳисобида устунликка эришишди.

Тожик ёшлари олдинги ўйинларда «Анталия Кундуспор», «Анталяспор», «Аланияспор» жамоалари вакилларини ҳам мағлубиятга учратишган эди.

Эслатиб ўтамиз, қитъа чемпионати саралаш босқичининг «В» гуруҳи мусобақалари жорий йилнинг 31 октябридан 8 ноябригача Ҳисор шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимиз ёшлар термаси Бангладеш, Шри-Ланка, Малдив ороллари ва Ўзбекистон намояндалари билан ўзаро куч синашади.

 

--------    Шаҳмат    --------

МАМЛАКАТ БИРИНЧИЛИГИ «ШОВ-ШУВ»И

Панжакент шаҳрида шаҳмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Тожикистон чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Эркаклараро мусобақаларда 11 имкониятдан 10 очко жамғаришга эришган Суҳроб Ҳамидов чемпионлак унвонига мушарраф бўлди.

Беллашувларда 8,5 очкодан тўплаган Амин Қобилов ва Алишер Каримовлар кучли учликка киришди.

Амалдаги мамлакат чемпиони Мустафохўжа Ҳусейнхўжаев ҳамда Азам Юнусовлар учинчи-тўртинчи ўринларни тақсимлаб олишди.

Аёллар ўртасида мавжуд имкониятлардан юз фоиз фойдаланиб, 11 очко жамлаган Мутриба Ҳотамий биринчи ўринни ишғол қилди.

Турнир «шов-шув»сиз ўтмади. Ўн ёшли Сабрина Абророванинг катталар ўртасидаги мусобақада 10 очко билан иккинчи ўринга даъвогарлик қилгани кўплаб шаҳмат мухлисларини ҳайратга солди.

Сарвиноз Каримова 8,5 очко билан кучли учликка якун ясади.

 

======    Жаҳонда    ======

--------    Бокс    --------

БАРЧА ДАВРЛАРНИНГ ЭНГ ЗЎРЛАРИ

Ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида касбий бокснинг бир неча йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, украиналик Владимир Кличко ўз даврида жаҳоннинг энг зўр боксчилари кучли бешлиги – Топ-5 рўйхатини эълон қилди.

Афсонавий боксчи рўйхатнинг биринчи поғонасини Жо Руисга муносиб кўрди. Ҳатто унинг рекордини такрорлаёлмагани учун кичик Кличко афсус ҳам чекканини эслатиб ўтди.

Иккинчи жой ўз замонасининг машҳур чарм қўлқоп устаси Рокки Марчианога берилди.

Учинчи-тўртинчи ўринларга Томас Харнс ҳамда Муҳаммад Алилар жойлашишди. 

-Бешинчиси ким?- деган саволга украиналик боксчи қуйидагича жавоб берди.

-Балки акамдир. Чунки собиқ жаҳон чемпионларидан бирортаси шаҳар ҳокими бўла олган эмас, ахир.

 

--------    Енгил атлетика    --------

АМЕРИКА – МУНДИАЛДА ЕТАКЧИ

Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида енгил атлетика бўйича старт олган жаҳон чемпионати мусобақалари тугади.

Умумжамоа ҳисобида Америка термаси «карвонбошилик» қилди. «Сеҳрли диёр» енгил атлетикачилари ўз жамғармаларига 10та олтин, 11та кумуш, 9та бронза медалларини тўплашга муваффақ бўлдилар.

Иккинчи ўринни эгаллаган кенияликлар 7та олтин, 2та кумуш, 4та бронза медалларига эгалик қилишди. Учинчи ўринга Жанубий Африка Республикаси намояндалари (3-1-2) кўтарилишди.

Спортнинг мазкур тури бўйича «Жаҳон чемпионати-2019» турнири Қатар давлати пойтахти Доха шаҳрида ўтказилади.

 

--------    Футбол    --------

ҒОЛИБЛИККА ДАЪВОГАР МУРАББИЙЛАР

ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) «Мавсумнинг энг яхши мураббийси» номинацияси ғолиблигига даъвогар бўлган футбол мутахассислари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхат қуйидаги тартибда: Массимилиано Аллегри («Ювентус» Италия), Карло Анчелотти («Бавария» Германия), Антонио Конте («Челси» Англия), Луис Энрике («Барселона» Испаниянинг собиқ мураббийси), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» Англия), Леонарду Жардим («Монако» Франция), Йоахим Лёв (Германия терма жамоаси бош мураббийси), Жозе Моурино («Манчестр Юнайтед» Англия), Маурисо Почеттино («Тоттенҳэм» Англия), Тите (Бразилия терма жамоаси бош мураббийси), Диего Симеоне («Атлетико» Испания), Зайниддин Зидан («Реал» Испания).

Ўтказилиши назарда тутилган сўровда рўйхатдан ўрин олган мураббийларнинг қайси бири энг кўп овоз тўплай олса, у «Мавсумнинг энг яхши мураббийси» номинацияси ғолиби бўлади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

 

 

 

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Зўрлар «синди»: Қатар – кутилмаган чемпион

 

ёхуд Бирлашган Араб Амирликларида 5 январдан 1 февралгача бўлиб ўтган "Осиё кубоги-2019" турнири якунларига бир назар

Футбол - спорт турлари орасида нуфузлиларидан бири.

Йиллар ўтиши билан "миллионлар ўйини", дея таърифланган турнинг "миллиардлар ўйини"га айланиб бораётгани, шубҳасиз.

Бирлашган Араб Амирликлари стадионларида бўлиб ўтган қитъанинг энг юқори даражадаги мусобақаси ўзининг баъзи жиҳатлари билан олдингиларидан

Муфассал...

"ГИННЕС КИТОБИ"ГА ДАЪВОГАР БОЛАКАЙ

 

Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578377

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10196213
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1493
3672
16449
10151415
93306
138877
10196213

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 07:43:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015