Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 1674
Печат

 

dzudoЖорий йилнинг 28 август-3 сентябр кунлари Будапешт шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатимиз терма жамоаси ушбу нуфузли турнирга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Республикамизнинг энг кучли 9 нафар дзюдочиси саккизта вазн тоифаси юзасидан ўқув-машғулотларига сафарбар этилган. Тожикистон Республикаси Дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, бош жамоа таркиби қуйидаги курашчилардан иборат: Суҳроб Боқиев, Хушқадам Хусравов, Беҳрўз Хўжазода, Саидмухтор Расулов, Садр Боев, Комроншоҳи Устопириён, Саиджалол Саидов, Муҳаммадмурод Абдураҳмонов ва Хуршид Мажидов.

Жаҳон чемпионати турнирида дунёнинг 86 давлатидан 450 нафар спортчи қатнашади.

 

--------------    Футзал    --------------

ҚИТЪА  БИРИНЧИЛИГИГА ПУХТА  ҲОЗИРЛИК

Сентябр ойининг (2017 йил) 17-27 кунлари Туркманистон Республикаси пойтахти Ашхобод шаҳрида мини-футбол бўйича ёпиқ иншоотларда «Осиё чемпионати-2017» мусобақаларини ўтказиш кўзда тутилган.

Ана шу турнирга ҳозирлик кўриш доирасидаги ўқув-машғулотлари жараёнида Тожикистон миллий терма жамоаси ўзбекистонлик футзалчилар билан 5-6 август кунлари иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Назорат ўйинлари Суғд вилоятининг Гулистон шаҳрида ташкил этилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур ўртоқлик учрашувлари футзалчиларимиз учун «Осиё ўйинлари-2017» халқаро турниридан олдинги машғулотлар вазифасини ҳам бажаради.

 

=======    Жаҳонда    =======

------------    Футбол    ------------

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМАСИ – ИЛК ФИНАЛЧИ

Маълумки, келгуси 2018 йилнинг 9-27 январ кунлари Хитойда ёшлар (U-23) ўртасида «Осиё чемпионати-2018» турнири барпо этилади.

Айни пайтда ушбу мусобақанинг саралаш босқичи мусобақалари ниҳоясига етиш арафасида турибди.

Саралаш босқичининг «D» гуруҳида иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги турда Бирлашган Араб Амирликлари ёшларини 2:0 ҳисобида доғда қолдирди ва уч имкониятдан 9 очко жамғариб, юз фоизлик натижа билан финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган илк жамоа бўлди.

Шунингдек, Уммон, Ироқ, Фаластин, Австралия, Шимолий Корея, Малайзия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Иордания, Таиланд, Ветнам, Япония термалари ҳам финалчи жамоага айланди.

 

------------    Енгил атлетика    ------------

«БРИЛЛИАНТ ЛИГА»ДАГИ СЎНГГИ ЧИҚИШ

Сайёранинг «энг тез одами», қисқа масофага югурувчи Усейн Болт «Бриллиант лига» тижорат турнирида сўнгги бор чиқиш қилиб, 100 метр масофани 9,95 секундда босиб ўтди. Бу унинг 100 метрга югуриш бўйича фаолиятида эришган энг яхши натижасидир.

Усейн Болт шу пайтгача 100 метрлик масофани эллик марта 10 секундда ишғол этган.

Мутахассислар томонидан енгил атлетикачининг бу чиқиши «Бриллиант лига» турниридаги сўнгги чиқиши, деб баҳоланмоқда.  Зеро, олимпиада ўйинлари ва жаҳон чемпионати мусобақаларининг бир неча бор ғолиби Усейн Болт Буюк Британияда ўтказиладиган жаҳон биринчилиги мусобақаларидан кейин, ўз фаолиятига якун ясашини маълум қилган. 

 

------------    Сув спорти    ------------

ЭНГ ЮҚОРИ НАТИЖА -  ХИТОЙЛИКЛАРДА

Будапешт шаҳрида старт олган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати турнири ўз ниҳоясига етди.

Дунё биринчилиги мусобақаларидаги энг юқори натижа хитойлик спортчилар томонидан қайд этилди.

Улар умумжамоа ҳисобида ўз жамғармаларига 8та олтин, 5та кумуш ва 2та бронза медаллари киритиб биринчи ўринни эгалладилар.

Иккинчи ўрин битта олтин, 2та кумуш, 2та бронза медалларига эгалик қилган Россия терма жамоаси вакилларига насиб этди.

Буюк Британия намояндалари ҳам (1-2-0) кучли учликдан жой олишди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қулупнай етиштириш сирлари

 

Менимча, Вахш водийсини «Олтин водий», деб аташларида ҳеч бир муболаға бўлмаса керак. Чунки водийдаги қайси бир хонадонга кирманг, албатта, томорқасида деҳқончилиги, ҳовлисига кўрк бағишлаб турган узум ишкоми, саралаб экилган мевали дарахтлари кўзга ташланиб туради.

Айниқса, мустақиллик йилларида Хатлон вилоятининг Вахш водийси аҳолиси том маънода ернинг ҳақиқий эгасига айланиб, унга ўзгача меҳр-муҳаббат

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН: МАОРИФ ВА ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА МУНОСИБ БАҲО

 

ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар

Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.

Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573813

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10173329
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1448
3986
21914
10119529
70422
138877
10173329

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 08:38:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015