Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 16 Феврал 2017 Кӯришлар: 2224
Печат

 

hosilot«Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнирининг квалификацион босқичидан муваффақиятли ўтган Тожикистон вице-чемпиони, Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» клуби мусобақанинг плей-офф босқичига йўлланма олди.

Маълумки, тожик футболчилари икки ўйин натижасига кўра, Афғонистон чемпиони «Шоҳин Осмоий» жамоасини доғда қолдиришди.

Маҳмаджон Ҳабибуллоев шогирдлари плей-офф раундида Қирғизистон чемпионати кумуш медали соҳиби Бишкекнинг «Дордой» жамоасига қарши тўп суришади.

Қўшни давлат клуби ўтган босқичда Туркманистоннинг «Болқон» жамоаси устидан эришилган ғалабаси ҳисобига плей-офф босқичига чиқди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 21 феврал куни Ўш шаҳрида, жавоб ўйини эса, 28 февралда Душанбеда ўтказилади.

-----------    Яккакураш    -----------

«ЧЕМПИОНЛАР ЖАНГИ» ҒОЛИБЛАРИ

Душанбе шаҳрида аралаш қоидали яккакураш бўйича «Чемпионлар жанги» туркумидаги халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда майдон эгалари тожикистонлик жангчилардан ташқари Афғонистон Ислом Республикаси, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари вакиллари ҳам ўз Ватанлари шарафини ҳимоя қилишди.

Қизғин курашлар асосида ўтган жангларда Муҳаммад Олимов, Жомий Латипов, Маҳмадуллои Искандар (Тожикистон), Ҳайдари Исмоил, Нусратулло Охунзода, Нисор Аҳмад (Афғонистон), Бакйит Туйчиев, Бекбулат Абдиш уули (Қирғизистон) ва Бобур Қурбонов (Ўзбекистон) сингари жангчилар ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлишди.

Эслатиб ўтиш жоизки, илгари ҳам мамлакатимизнинг Душанбе ва Данғара шаҳарларида касбий бокс ва аралаш қоидали яккакураш бўйича халқаро мусобақалар ўтказилган эди. 

-----------    Спорт иншооти    -----------

СТАДИОН НОМИ ЎЗГАРТИРИЛАДИ

Халқаро Наврўз байрамининг Тожикистон миқёсидаги тантаналари Турсунзода шаҳрида нишонланиши муносабати билан «Металлург» стадиони таъмирланиб, қайта тикланмоқда.

Энди спорт иншооти башқача кўриниш касб этибгина қолмай, унинг номи ҳам ўзгариб, «ТАЛКО-Арена»га айланади.

Бу ҳақда «Тожикистон алюминий компанияси» касаба уюшмалари ташкилотидаги манба хабар тарқатди.

«Металлург» стадиони Тожикистон алюминий заводи қурувчилари томонидан бунёд этилиб, 1988 йилнинг 10 июнида фойдаланишга топширилган. Ўйингоҳ дастлаб 3050 ўринга мўлжалланган.

Тўққиз йил муқаддам, яъни 2008 йилда амалга оширилган қайта тиклаш  ишларидан сўнг, тўрт баравардан ортиқроққа кенгайиб, 13 минг 770 ўринга эга бўлган.

Стадионда, асосан, футбол бўйича юқори дивизион вакили Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» жамоаси мезбон сифатида учрашув ва машғулотлар ўтказади.

 

======    Жаҳонда    ======

-----------    Хоккей    -----------

ШВЕЦИЯ ТЕРМАСИ – ЭНГ КУЧЛИ

Тўпли хоккей бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Швециянинг Сандвикен шаҳрида бўлиб ўтган мундиал ғолибини аниқлаш учун кечган учрашувда Россия ва майдон эгалари Швеция термалари беллашди.

Сурункасига тўрт йилдан буён жаҳон чемпионлигини қўлдан бермай келаётган россияликлар учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида ҳам 3:1 ҳисобида олдинда бораётган эдилар.

Аммо шведлар қисқа фурсатда ўз ўйин тактикаларини ўзгартиришнинг уддасидан чиқишди ва рақиблари дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. 

Якуний ҳисоб - 4:3. Швеция термаси – жаҳон чемпиони.

Беш йилдан сўнг, швецияликларга яна олий унвон насиб этди.

-----------    Футбол    -----------

КАМЕРУН – АФРИКА ЧЕМПИОНИ

Камерун терма жамоаси футбол бўйича «Африка миллий кубоги-2017» турнири ғолиби бўлди.

Габон давлатида ташкиллаштирилган бу мусобақанинг финал босқичида камерунлик тўптепарлар Миср терма жамоаси билан ўзаро куч синашишди.

Учрашувнинг биринчи қисми ва иккинчи қисмнинг 15 дақиқаси мисрликлар устунлигида ўтди.

Киритилган ягона гол ҳисобига улар «Қора қитъа» чемпионлигига яқин туришганди.

Шундан сўнг, ўйин «жилови»ни ўз қўлларига олган камерунликлар рақиблари дарвозасини икки марта забт этиб, чемпионликни илиб кетишди.

Энди Камерун терма жамоаси жорий йилда Россияда ўтказиладиган «Конфедерациялар кубоги-2017» турнирида иштирок этади ва Германия, Чили ҳамда Австралия термалари билан бир гуруҳда майдонга тушади.

-----------    Шаҳмат    -----------

ХАЛҚАРО ТУРНИР ЯКУНЛАНДИ

Гибралтарда шаҳмат бўйича халқаро мусобақалар якунланиб, унинг совриндорлари аниқланди.

Ўтказилган ўн турдан сўнг, испаниялик Давид Антон Гихарро, америкалик Хикару Накамура, хитойлик Юй Янилар бир хил – 8 очкодан жамғаришди.

Ғолибни аниқлаш учун Накамура ва Яни ўртасида тўрт партия тай-брек учрашуви ўтказилди. Америкалик дона сурувчи 3:1 ҳисобида устунликка эришди.

Шундан кейин Накамура ҳамда Гихарро ўзаро икки партия тезкор шаҳматда дона суришишди. Бунда ҳам омад Накамурага кулиб боқди ва 2:0 ҳисоби қайд этилди.

Хикару Накамура – халқаро шаҳмат турнири ғолиби.

Аёллар ўртасида хитойлик Цзюй Вэниз энг яхши натижага эришиб, 7 очко жамғарди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббатнинг кечиккани ёмон экан…

 

Болам, Ватанни сев!

Оталик пандим бу: оқсин қонингда,

Тоабад жой олсин жисму жонингда,

Ватан, деб яшагин ҳар бир онингда,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Муфассал...

Тарихий учрашув мевалари

 

1. Ёмғир шивалаган кунда

Апрел ойининг бошроғи эди. Тошкентдан қадрдон дўстим Хуршид Дўстмуҳаммаддан SMS хат олдим. У бу хатда курсдош дўстимиз Йўлдош Исмоиловнинг дунёдан ўтганлиги ҳақида ёзганди. Қайғуриб!

Энг қадрли, энг қадрдон дўстларимдан бирининг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Жанозаси ўтган экан. Энди, албатта, фотиҳа ўқиш, оила

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2468246

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9830443
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4069
4120
11670
9794249
74753
122773
9830443

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.6
Бугун: 22-07-2026 23:37:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015