Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 1658
Печат

 

hosilotҚитъа клублари ўртасида мавқеи жиҳатдан иккинчи саналган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнирининг Тожикитон вице- чемпиони, Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» ҳамда Афғонистон чемпиони «Шоҳин Асмаи» жамоалари ўртасидаги квалификацион босқичининг ҳар икки учрашуви ҳам Душанбедаги марказий стадионда бўлади.

Илгари хабар қилганимиздек, ўйинлар 31 январ ва 7 феврал саналарида ўтказилади.

Ана шу учрашувларнинг бирида афғонистонлик футболчилар номинал майдон эгаси сифатида тўп суришади.

Икки ўйин натижаларига кўра, ғолибликни қўлга киритган жамоа «ОФК кубоги-2017» турнирининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

--------------    Футзал    --------------

ТАИЛАНД МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ

Жорий йилнинг 9-21 май кунлари Таиланд давлатида мини футбол бўйича ёшлар ўртасида биринчи Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Турнирда Тожикистон ёшлар (U-20) терма жамоаси ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мусобақа низомномасига биноан, қитъа биринчилигида Осиёнинг 22та давлати ёшлафтадан, иккитаси бештадан жамоаларни бирлаштирган тўрт гуруҳга ажратилади. 

Тожикистон ёшлар терма жамоасининг бош мураббийси Пайрав Воҳидовнинг маълум қилишича, унинг шогирдлари мусобақа бошлангунга қадар, бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказишади.

 

--------------    Шаҳмат    --------------

ҒОЛИБ – ТОЖИКИСТОНЛИК СПОРТЧИ

Россия Федерациясининг Липецк вилоятига қарашли Добрин ноҳиясида тезкор шаҳмат(блиц) бўйича «Янги йил кубоги» турнири якун топди.

Унда Тожикистон терма жамоасининг аъзоси Марвори Насриддинзода ғолибликка эришди.

Вакилимиз турнирдаги имкониятлардан 5,5 очко жамғариб, энг юқори натижани намойиш қилди.

Таъкидлаш жоизки, Марвори Насриддинзода тожикистонлик шаҳматчи аёллар ўртасида мавқеи рейтингида биринчи поғонадаги спортчи  саналади.

 

======    Жаҳонда    ======

--------------    Хоккей    --------------

АМЕРИКАЛИКЛАР – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Канадада шайбали хоккей бўйича ёшлар (U-20) ўртасида жаҳон чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Ғолиблик учун майдонга канадалик ҳамда америкалик ёшлар тушишди.

Кучли қарама-қаршилик асосида кечган учрашувда Америка ёшлар терма жамоаси қийинчилик билан 5:4 ҳисобида устунликка эришди ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, деган юксак унвонга сазовор бўлди.

Турнирнинг бронза медали учун Россия Федерацияси ҳамда Швеция ёшлари музли майдонга тушишди.

Беллашув 2:1 ҳисобида россиялик ёшлар ғалабаси билан тугади.

Шундай қилиб, рус ёшлари сурункасига етти йилдан буён жаҳон чемпионати медалларига совриндорлик қилиб келишмоқда.

 

--------------    Бокс    --------------

ЯНГИ МАВСУМ БОШЛАНАДИ

Феврал ойининг дастлабки кунларида Жаҳон бокс туркуми – WBSнинг янги VII мавсумига старт берилади.

Унинг саралаш босқичида Ўзбекистоннинг «Uzbek Tugers», Хитой Халқ Республикасининг «China Dragjns», Қозоғистоннинг «Astana Arlans», Россия Федерациясининг «Russian boxing team» жамоалари чемпионликка асосий даъвогарлик учун рингга кўтарилади.

Бокснинг мазкур йўналиши бўйича якунига етган VI мавсумда ўзларининг тенгсиз жамоа эканликларини исботлаган кубалик чарм қўлқоп усталари жаҳон чемпионлигига эришишган эди.

Жамоалар ўртасидаги мусобақалар икки даврада ўтказилиб, 3 февралдан 21 апрелгача давом этади.

 

--------------    Футбол    --------------

ФЕДЕРАЦИЯНИНГ ШАХСИЙ СОВРИНИ

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) жаҳоннинг энг яхши футболчиси учун ўзининг шахсий совринини таъсис этди ва уни «The Best» дея номлади.

Маълумки, шу вақтгача ФИФА «France Football» журнали билан ҳамкорликда дунёнинг энг яхши тўптепарига «Олтин тўп» совринини топширар эди.

Олий даражадаги футбол ташкилотининг бош соврини учун уч нафар футболчи: «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» жамоаси аъзоси Лионел Месси ва «Атлетико» (барчаси Испания клублари) ярим ҳимоячиси Антуан Гризманнлар асосий даъвогарлар эди.

Цюрих шаҳрида ўтказилган соврин топшириш маросимида олий мукофот Португалия термаси ва «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб этди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши

 

Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитетининг режалари доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши мунтазам йўлга қўйилмоқда.

Шаҳарнинг Корвогузар маҳалласида ўтказилган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши ҳам 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишланди.

Муфассал...

Эй Ўлмас, нолима, элга қолур сендан ғазал мерос…

 

Ўтар умрим, ҳаётимни ўзича пурсамар англаб

Ва нозимлик азобини қиёси йўқ ҳунар англаб.

 

Жавоҳир сўз топиб айтиш мудом олий мурод эрди,

Сочиб қўйганларим билмай қолибман тош гуҳар англаб.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087059

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151785
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1305
2101
9711
8112414
1305
89570
8151785

Сизнинг IPнгиз: 3.22.63.154
Бугун: 01-05-2025 12:37:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015