Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 2039
Печат

 

fifa-17ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) миллий терма жамоаларнинг сентябр ойида эгаллаган рейтинг рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 227 очко жамғарган Тожикистон бош жамоаси тўрт поғона юқорилаб, 124-жойдан 120-ўринга кўтарилган.

Тожикистон терма жамоасининг Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб

эришган дуранг натижалари учун ФИФА ватандошларимиз ҳисобига 69 очко ёзган.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо давлатлар орасида Тожикистон аввалги 24-ўрнини сақлаб қолди.

«Сариқ қитъа»да биринчи ўринни эронлик футболчилар (837) эгаллаб туришибди. Иккинчи-учинчи ўринларда Австралия (663) ва Жанубий Корея (640) вакиллари боришмоқда.

 

----------    Тақдимот    ----------

ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНИГА МУКОФОТ

Миллий олимпиадалар қўмиталари ассоциацияси (ANOC) тожикистонлик  енгил атлетикачи-машҳур босқон ирғитувчи, Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари чемпиони Дилшод Назаровни махсус мукофот билан тақдирлайди.

Тожикистон Республикаси Миллий олимпиада қўмитаси Бош котиби Баҳрулло Ражабалиевнинг айтишича, мамлакат МОҚ спортчини ушбу мукофотга тавсия этган.

Жорий 2016 йилнинг 15 ноябрида Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида мукофот миллий олимпиада қўмиталари ассоциацияси президенти Аҳмад Ал-Фаҳод Ал-Сабоҳ томонидан Дилшод Назаровга топширилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, «Рио-2016» олимпиада ўйинларида Дилшод Назаров босқонни 78,68 метрга ирғитиб, ғолибликни қўлга киритган эди.

 

=======    Жаҳонда    =======

----------    Футбол    ----------

«РОССИЯ-2018»НИНГ РАСМИЙ РАМЗИ

Москва шаҳрида 2018 йилда Россия Федерациясида ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг расмий рамзини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда ФИФА президенти маслаҳатчиси Звонимир Бобан, таниқли бразилиялик футболчи Роналдо ва Россия футбол иттифоқи раиси Виталий Мутколар иштирок этишди.

Ташкилий қўмита комиссиясининг қарорига биноан, Бўри «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг расмий рамзи этиб қабул қилинди.

Шунингдек, танловда расмий рамзга даъвогар сифатида Йўлбарс ва Мушук суратлари ҳам иштирок этган эди.

 

ФИНАЛ ЎЙИНИ ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасининг  финал ўйини 2016 йилнинг 19 ноябрида Жанубий Кореянинг Чжонгжу шаҳрида ўтказилади.

Унда маҳаллий «Чжонбук Моторс» ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» клублари ғолиблик учун «яшил майдон»га тушади.

Қайд этиш лозимки, ярим финал беллашувларида «Чжонбук Моторс» жамоаси футболчилари юртдошлари «Сеул» клуби тўптепарларини, «Ал-Айн» эса, Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоаси футболчиларини мағлубиятга учратган эдилар.

Осиё чемпионлар лигаси турнири қитъа клублари орасидаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланиб, ҳар йили унда минтақа мамлакатларининг чемпионатида ғолиб чиққан жамоалар қатнашади.

 

НЕЙМАР ШАРТНОМАСИНИ УЗАЙТИРДИ

Каталониянинг «Барселона» (Испания) клубининг 24 ёшли бразилиялик легионер ҳужумчиси Неймар клуб билан тузилган шартномасини 2021 йилгача узайтирди.

Ҳужумчи «Барселона» таркибида 149та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 90 марта ишғол қилган.

У Испания чемпиони (икки бор), Қирол кубоги (икки бор), Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси)  Суперкубоги, Испания Суперкубоги (икки бор), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати турнирлари бош совриндори ҳисобланади.

 

----------    Шаҳмат    ----------

ЮЛДУЗЛАР ТУРНИРИ ҒОЛИБИ

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги «Миран» меҳмонхонасида жаҳон шаҳмат юлдузлари турнири бўлиб ўтди.

Унда ўн икки имкониятдан 8 очко жамғарган озарбайжонлик халқаро гроссмейстер Шаҳриёр Мамадёров ғолиб чиқиб бош соврин ва 20 минг Америка долларига эгалик қилди.

Жаҳоннинг 17-чемпиони Рустам Қосимжоновни доғда қолдирган исроиллик дона сурувчи Борис Гелфандга (6 очко) иккинчи ўрин насиб этди.

Бештадан очко тўплаган ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов ва украиналик Руслан Пономарёвлар ўзаро учинчи-тўртинчи жойларни тақсимлаб олишди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МОРАТОРИЙ – ОЗОД РИВОЖЛАНИШ ДЕМАК...

 

Ҳар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиши ва устуворлик касб этишида хўжалик юритишнинг давлат сектори билан бирга хусусий секторга мансуб бўлган ишлаб чиқариш соҳасига доир тадбиркорлик субъектларининг ҳам роли катта.

Иқтисодий жиҳатдан илгарилаб кетган давлатларда, айнан, хусусий сектор тадбиркорлик субъектларининг озод фаолият юритиши учун

Муфассал...

Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…

 

Ҳаётда бирор нарсанинг жуда муҳимлигини англатмоқчи бўлсак: «Сув ва ҳаводек зарур», - деган иборани ишлатамиз. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, одам учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, сувнинг аҳамияти ҳам шунча. Сув – ҳаёт манбаи, деб бекорга айтилмаган. Сув бўлмаса, инсоният, ҳайвоноту наботот учун ҳаёт йўқ.

Бугунги кунда тоза ичимлик суви танқислиги халқаро муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2,2 миллиард киши хавфсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573887

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10173910
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2029
3986
22495
10119529
71003
138877
10173910

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 11:54:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015