Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 1580
Печат

 

dilshod-nazarovБразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари мусобақасида Тожикистон байроғи остида чиқиш қилган енгил атлетикачи Дилшод Назаров давлатимиз жамғармасига олтин медал келтирди.

Босқон ирғитиш мусобақаларининг ҳал қилувчи финал босқичида иштирок этган юртдошимиз босқонни энг узоқ масофа- 78,68 метрга ирғитиб, олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.

Босқончилар ўртасида қизғин кечган курашларнинг кумуш медали белоруслик Иван Тихонга насиб этди. У босқонни 77,79 метрга улоқтира олди.

Полшалик Войцех Навицки снаряд ирғитишда 77,73 метрлик натижа қайд этиб, олимпиада совриндорларининг кучли учлигидан жой олди.

Эслатиб ўтиш жоизки, битта олтин медал соҳиби бўлган юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 54-ўринни ишғол этдилар.

Спортнинг дзюдо, бокс, сузиш ва югуриш турлари бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар - Комроншоҳи Устопириён, Муҳаммадмурод Абдураҳмонов, Анвар Юнусов, Олим Қурбонов, Анастасия Тюрина ва Кристина Пронженколарга омад кулиб боқмади. 

 

----------    Футбол    ----------

ЧОРАК ФИНАЛ УЧРАШУВЛАРИ

Бир қатор шаҳарлар стадионларида футбол бўйича Тожикистон кубоги турнирининг чорак финали илк учрашувлари бўлиб ўтди.

Душанбедаги «Авиатор» стадионида Тожикистон кубогининг амалдаги эгаси, пойтахтнинг «Истиқлол» ҳамда Ваҳдат шаҳрининг «Хайр» жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишди.

Тенг курашлар асосида ўтган беллашувда дуранг - 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Турсунзода шаҳридаги «Металлург» стадионида маҳаллий «Регар-ТадАЗ» ва Хўжанднинг «Хўжанд» клублари ўртасидаги учрашув 3:1 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Чорак финал босқичининг қолган учрашувлари қуйидаги натижалар билан якун топди: «Ваҳдат»-«Равшан»-0:0, «Ҳосилот»-«Барқчи»-4:2.

Тожикистон кубоги турнири чорак финали жавоб учрашувлари 10-11 сентябр кунлари ўтказилади.

 

----------    Дзюдо    ----------

ҲОКИМ КУБОГИ СОВРИНДОРИ

Россия Федерациясининг Иркутск шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича 1997-99 йилларда туғилган ёшлар ўртасида шаҳар ҳокими кубоги турнири бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро мусобақада дунёнинг 27 давлатидан 321 нафар спортчи ўзаро ғолиблик учун майдонга тушди.

Тожикистонлик Хуршид Мажидов эса, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Гиламга 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида тушган ёш тожик полвони финалгача Россия, Мўғулистон ва Япония давлатлари намояндаларини доғда қолдирди.

Бош соврин учун кечган курашда у қозоғистонлик дзюдочига қарши курашди ва ўн дақиқада рақиби курагини ерга теккизди.

Ушбу мусобақада иштирок этган яна икки нафар ёш курашчимиз саралаш босқичидаёқ мағлубиятга учрашди.

 

======    Жаҳонда    ======

------------    Олимпизм    ------------

«РИО-2016» НИҲОЯСИГА ЕТДИ

Икки ҳафта Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Олимпиада ўйинлари жараёнида дунёнинг 206 давлатидан ташриф буюрган 12 минг нафарга яқин намоянда спортнинг 28 тури бўйича 306та медаллар мажмуаси учун кураш олиб борди.

Иштирокчи 86 давлат вакиллари олимпиада медаллари соҳибига айланишди, шулардан 59 мамлакат спортчилари мусобақалар олтин медалларига мушарраф бўлишди.

Медалларни қўлга киритиш бўйича америкаликлар энг юқори натижага эришишди. Улар жами 121та - 46та олтин, 37 кумуш, 38 бронза медалларига эгалик қилишди.

Бу кўрсаткич бўйича англияликлар иккинчи ўринни ишғол этишди. Буюк Британия намояндалари ўз жамғармаларига 27та олтин, 23та кумуш, 17 бронза - умумий ҳисобда 67та медал тўплашди.

Ёзги олимпиада ўйинларида хитойликлар учинчи бўлди. Чин давлати намояндалари 26та олтин, 18та кумуш, 26 бронза, ҳаммаси бўлиб, 70та медал соҳиби бўлишди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасида биринчи ўринни россияликлар илиб кетишди. Улар 56 марта ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди. Шундан 19 марта биринчи, 18 марта иккинчи, 19 марта учинчи поғоналар ташкил этди.

Мусобақалар давомида 13та - 4та олтин, 2та кумуш, 7 бронза медалига етишган ўзбекистонликлар иккинчи ўрин билан кифояланишди.

Фахрли учинчи жой қозоқларга (17=3-5-9) тегишли бўлди.

Ниҳоясига етган «Рио-2016» XXXI ёзги олимпиада ўйинлари жараёнида спортнинг турфа турлари бўйича олимпиада ва жаҳон рекордлари ўрнатилди. Иштирокчи давлатлар спорт тарихида янги иқтидорлар кашф этилди.

Умуман олганда, бу халқаро спорт байрами кимларгадир қувонч олиб келган бўлса, кимларнидир қайғуришга мажбур қилди…

«Халқ овози» спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Афсона

 

Мен бу китобни қандайдир иш билан чиқиб, болохонамизнинг бир бурчагида ўтган йиллар мобайнида ғарам-ғарам қилиб тоғдай уюб ташланган эски журналлар орасидан топиб олган эдим. Худо ҳаққи, тан олишим керак, бу яқин ўрталарда дўстларим айтгандай таниқли китоб жинниси бўлсам-да, бундай аянчли қисмат парчалари битилган китобни ҳали туғилиб қўлга олмаган эдим. Китоб кўп вақтлардан бери сақланиб келинганлиги боис муқовалари сичқонларга ем бўлиб,

Муфассал...

ИЗТИРОБ

 

Ушбу сатрлар танишим, такси ҳайдовчиси Раимжоннинг таклифига кўра, оқ қоғоз бетига жо бўлди. Кейинги пайтларда матбуот саҳифаларида чин севгини улуғловчи, дўстликни тараннум этгувчи мақолалар камайиб кетаётганлигини айтди.

Мен Раимжоннинг айтган сўзлари хусусида кўп ўйладим. Шу ҳақда ёзмасам, гўё ўзимни гуноҳкордек ҳис қилдим.

Хизмат юзасидан кўпгина жойларда бўлишга тўғри келади. Бир куни менга дарвишнамо киши ўз дарду ҳасратини айтиб қолди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087188

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151828
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1348
2101
9754
8112414
1348
89570
8151828

Сизнинг IPнгиз: 3.144.95.186
Бугун: 01-05-2025 12:56:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015