Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 18 Август 2016 Кӯришлар: 1847
Печат

 

 

k ustopiriyonnБразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари мусобақалари ҳам ўзининг "экватор чизиғи"ни кесиб ўтиб, якунланиш босқичига кириб борди.

Инсоният тарихининг кейинги 120 йилдан ортиқ даври бадалида ўтказиб келинаётган бу халқаро тадбирда ёзги спорт турлари мухлислари қалбига олам-олам қувонч бағишлаш билан бирга, уларнинг кўнглини ранжитиб қўядиган кўнгилсиз воқеалар ҳам рўй бермоқда.

Хуллас, кутилган ва кутилмаган натижалар…

Сербиялик ва америкалик теннис ишқибозлари жуда катта умид билан кўз тиккан эркаклар ва аёллар ўртасида дунёнинг биринчи ракеткалари саналган Новак Жокович ва Сирена Уэлямслар олимпиаданинг дастлабки саралаш мусобақаларида имкониятларини бой бериб, тарафдорлари умидларини пучга чиқариб қўйишди.

Новак Жокович аргентиналик Хуан Мартин дел Потрога таслим бўлди, Сирена Уилямс эса, украиналик Элина Свутолина қаршилигига дош беролмади.

Олимпиада ўйинлари жараёнида спорт мухлисларининг ўз юртдошлари мувафаққиятидан мақтаниб, "ғоз юриш"ларига сабаб бўладиган қувончли натижалар ҳам қайд этиляпти.

Шулардан бири франциялик 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида чиқиш қиладиган дзюдочи Тедди Ринер қучган улкан зафардир. У олти йиллик мағлубиятсиз "юришидан" сўнг, мутлақ вазн тоифасида олимпиада қаҳрамони бўлди.

Америкалик афсонавий сузувчи Майкл Фелпс 23-марта олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Мазкур ёзги олимпиада ўйинлари мусобақалари жараёнида у бешта олтин ва битта кумуш медали соҳибига айланди.

Венгриялик сузувчи аёл Катинка Хоссу юқори натижаларга эришиб, уч марта олтин медалга эгалик қилди.

Америкалик Кэтлин Ледески эркин усулда сузиш бўйича 800 метр масофани 8,04,79 дақиқада "забт этиб", жаҳон ва олимпиада рекордини янгилади.

Ўзбекистон спорт тарихида биринчи марта аёл боксчи ёзги олимпиада ўйинларида ўз кучини синаб кўрди.

Ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этган энг кекса спортчи янги зеландиялик Жулия Броукхэм бўлиб, у 62 ёшида от спорти бўйича ўз ватани шарафини ҳимоя қилди.

Намояндалари олимпиада ўйинларида энг кам иштирок этган давлат бу - Тувалудир, унинг бир нафар вакили Этимони Тимуани 100 метр масофага югуриш мусобақаларида иштирок этди.

Голландиялик гимнастикачи Дрий ван Гелдер маст ҳолатда мусобақаларда иштирок этгани учун олимпиада ўйинларидан четлаштирилди.

Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган халқаро спорт тадбири олимпиада тарихида янгилик сифатида қабул қилишга арзийдиган воқеаларга ҳам гувоҳ бўлмоқда.

Ёзги олимпиада ўйинлари тарихида биринчи марта бир йўла уч нафар спортчи кумуш медалга даъвогарлик қилди. Америкалик Майкл Фелпс, Жанубий Африка Республикаси вакили Чадм Кяс ва венгриялик Ласло Чехлар 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича бир хил (51,14 секунд) натижа кўрсатишди ва ғолиблик шоҳсупасининг иккинчи поғонасига кўтарилишди.

Америкалик Симоне Мэниуэл ёзги олимпиада ўйинлари тарихига сузиш бўйича ғолибликни қўлга киритган биринчи қора танли спортчи бўлиб ёзилади.

Тарихий деб аташга арзийдиган муносиб воқеалардан яна бири шуки, XXXI ёзги олимпиада ўйинларида илк бор "Қочоқлар терма жамоаси" қатнашди. Ушбу жамоа таркибига ўз юртларини тарк этган ва расман қочоқ мақомига эга бўлган 10 нафар спортчи жалб қилинган бўлиб, уларнинг беш нафари кенияликлардир.

Олимпиада ўйинлари жараёнида иштирокчиларнинг саломатлигига жиддий зарар етказадиган ачинарли ҳодисалар ҳам кўзга ташланмоқда.

Голландиялик велопойгачи Анномек ван Влетен беллашувларда биринчи ўринда бораётган бир пайтда ёмғир ёққанлиги сабабли сирпанчиқ бўлган йўлкада йиқилиб тушди ва мияси чайқалиб, ғолиблик имкониятидан маҳрум бўлди.

Арманистонлик оғир атлетикачи Андраник Карапетян оғир тошни ўзига бўйсундиришга уриниши пайтида қўли тирсагидан синиб кетди.

Бразилиялик гимнастикачи Жейд Барбозани кураш майдонидан ногиронлар аравачасида олиб чиқиб кетишди…

Ёзги олимпиада ўйинлари киши кайфиятини туширадиган воқеалардан ҳам холи бўлмаяпти. Журналистлар олиб кетилаётган автобус номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди.

Рио-де-Жанейрода Португалия таълим вазири Тиагу Брандау Родригесни тунаб кетишди…

Ёзги олимпиада ўйинлари ҳали уч кун давом этади. Бу катта халқаро спорт тадбири яна кутилган ва кутилмаган натижалар, ажойибу ғаройиб, шунинг бараварида дилни хуфтон қиладиган воқеаларга бундан-да бой бўлса, ажаб эмас…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ, спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Муродтепани забт этган йигит

 

Рўдакий ноҳиясига қарашли  “Россия” қишлоқ жамоатида Шўролар даврида пахтакорликда  фақат ноҳиядагина эмас, балки бутун Тожикистонда номлари ҳурмат билан тилга олинадиган машҳур пахтакорлар (Ҳ. Назаров, Ҳ. Ширинова, Д. Тожиев, А. Тўйчиев, Н. Мансуров, М. Мадаев, Ш. Ҳасанов, А. Халилов, М. Асқаров ва бошқалар) яшаб, меҳнат қилишган. Улар қамишлар бағридан қаричма-қарич ер очиб,

Муфассал...

Не бўлса ҳам сўнмаса басдир, юрагида иймон қуёши!

 

Абдулло Саид 1968 йилнинг 5 майида Хатлон вилоятининг Бохтар (ҳозирги Кўшониён) ноҳиясида таваллуд топган. Хўжанд Давлат дорилфунунининг ўзбек филологияси куллиётини тамомлаган. Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси, матбуот аълочиси. Шеърлари республика ва қўшни мамлакатлар вақтли матбуоти ҳамда бир қатор алманахларда нашр этилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340220

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9285452
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1621
3374
4995
9254797
58467
109364
9285452

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 03:46:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015