Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2477
Печат

 

d qodirova 2018Турли таассуротларга бой инсонлар ҳамиша умрлари давомида завқланиб яшайдилар. Улар танлаган касбларини севадилар. Биз ҳикоя қилаётган инсонлар ҳам ўқитувчиликдек улуғ ва шарафли касбда масъулиятни ҳис этиб, чин дилдан самарали фаолият юритаётган тажрибага бой устозлардир. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳиясидаги Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғида жойлашган 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳақида гап бормоқда.

Сизга улар меҳнат қилаётган таълим маскани ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Мазкур муассаса маъмуриятининг маълумот беришича, бу ерда ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, дарс бериш тизими ўзгача кўринишга эга. 104 нафар ўқитувчи 1912 нафар ўқувчига сабоқ беради. Бу ерда фаол ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Чарос Қурбонова, Шоҳиста ва Соҳиба Қодировалар, Макнуна Сангинова шулар жумласидан. Сўнгги ўқув йилида 140 нафар ўқувчи мазкур муассасани тамомлаб, шундан 100 нафари турли олийгоҳларга ўқишга кирди. Шунингдек, 29 нафари коллежлар ва 3 нафари мамлакатимиз олийгоҳларига, 1 нафари эса, квота билан Россия Федерацияси, 2 нафари Қирғизистон Республикаси олийгоҳларига киришга муваффақ бўлдилар. Жорий йилда бу муассасага маҳаллий бюджет ҳисобидан 6та компютер харид қилинди. Муассаса биносининг ички қисми сифатли   таъмирланди. Ноҳия ижроия органининг амалий ёрдами, саховатпеша ота-оналарнинг кўмаги билан 13та видеоназорат ускуналари ўрнатилди. Химия кабинети электрон ва магнит доскалар, компютер, проектор билан таъминланди. Шу билан бирга, 6та синф янги стол-стул билан жиҳозлантирилди. Муассасага киришданоқ, киши қалбига ўзгача шукуҳ бағишлаётган ҳовлидаги анвойи гуллар, мевали ва манзарали дарахтлар, атроф-муҳитнинг тоза ва ободлиги ушбу даргоҳда маърифати юксак устозлар фаолият юритаётганидан дарак беради. Ушбу билим масканида 35 йиллик иш тажрибасига эга моҳир педагог, устоз-ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси Дилбар Қодирова фаолият юритади. У ҳамиша ватанпарвар, илмли инсонларни ҳурмат қилади. Биз буни суҳбат чоғида пайқадик:

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали       Раҳмоннинг одилона сиёсати туфайли шукрки, бугун тинч замонда, тўкин-сочинликда умргузаронлик қиляпмиз. Биз маорифчиларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитларнинг ҳаммаси гўзал Тожикистонимизнинг йил сайин ривожланаётганидан далолат беради.

Дилбар опа турмуш ўртоғи Шавкат Тойиров билан биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг фарзандлари Садбарг ва Холида ўқитувчиликдек шарафли касбнинг этагини тутишган. Ўғиллари Илҳомжон эса, банк ходими, келини Мафтунахон – ҳамшира. Бугунги кунда Дилбар Қодирова етти набиранинг меҳрибон бувисидир. Қалби эзгуликка лиммо-лим бу беғубор аёл ҳамиша келажак авлоднинг замонавий илм эгаси бўлиши йўлида самарали меҳнат қилмоқда.

Яна бир қаҳрамонимиз, мазкур муассасада бошланғич синф ўқитувчиси сифатида ёш авлодга самарали таълим бериб келаётган етук мутахассислардан бири, Тожикистон маорифи аълочиси Хурсаной Раҳимовадир. У - кўплаб шогирдларнинг устози. Хўжанд шаҳри ва бошқа ноҳиялардаги шогирдлари унинг ғояларини ўрганишни давом этаётганликлари таҳсинга сазовор.

x rahimova 2018- Боланинг тилини топиш учун энг аввало, ўқитувчи бола бўлиши керак, - дейди Хурсаной Раҳимова. У ўз методик кабинетини ўзгача услубда безатгани, барча керакли манбалар ва китобларни ташкиллаштиргани болажонларнинг янада кўпроқ ва яхшироқ ўқишига хизмат қилмоқда. Ўқувчиларга яхши тарбия бериш билан бирга, ўз фарзандларини ҳам халққа хизмат қилишга ўргатди. Шунинг учун ҳам, ўғли хушовоз хонанда Элдор Файзиев ва унинг умр йўлдоши Нодирабегим Ўсарзода бугун халқ хизматида. Улар гўзал куй-қўшиқлар куйлаб, кишига олам-олам завқ улашишмоқда. Кейинги ўғли Элёр эса, моҳир дастурсоз. Куркат қишлоқ клубига раҳбарлик қилаётган Хурсаной Раҳимова умр йўлдоши Фахриддин Файзиев билан бахтли, саодатли умр кечирмоқдалар.

m komilboeva 2018Шунингдек, мазкур муассасада кўп йиллик тажрибага эга устозлардан бири, Тожикистон маорифи аълочиси Маҳбуба Комилбоевадир. У 29 йиллик иш тажрибасига эга ўқитувчи. Физика-математика фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган устознинг самарали меҳнати эвазига ўқувчилар қалбидан чуқур жой олган. Турмуш ўртоғи Баҳодир Зоиров билан биргаликда бахтли умр кечириб келишмоқда. Фарзандлари Баҳрилло ва Мафтуна устозлик касбини давом эттиряптилар. Мадина эса, дизайнерлик касбида. Шириндан-шакар набиралари: Асила, Азизбек, Умиджон, Асмира келажакда бобо-бувиларидек етук мутахассис бўлиш ниятидалар. Маҳбуба опанинг таъкидлашича, муассасада ўқувчилар таълим-тарбияси, билим савиясига эътибор қаратиб, қўшимча дарслар ҳам ўтказилмоқда.

 

Рамзбек Бойматов, Спитамен ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Қалб сукут сақлабми турар индамай, доо-о-д, десам кўкларга етади бўзим...

 

Салим Халил - Ҳисор водийсида вояга етган шоир. Унинг шеърларидаги қуйма сатрлардан шеъриятга хос лиризм уфуриб туради. Ҳозирча битта - «Қалб манзаралари» шеърий тўплами чиққан шоирнинг битикларида Она-юрт мадҳи, ота-она олдидаги бурч, миллий қадриятларга бўлган эҳтиром, муҳаббат ва садоқат мавзулари ўзгача бир пафос ва нозик бир дунёқараш билан қаламга олинади. Қуйида шоирнинг янги шеърларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

Тириклар сафида ҳамиша борсиз…

Ўлмас Жамол (илоҳо охиратлари обод бўлсин) улкан тоғ бағридан ҳар қандай хасу хашаклардан покланиб чиқаётган, барча тирик мавжудотга ҳаёт бағишлайдиган муқаддас булоққа ўхшарди.

Булоқларда биз инсонлар ҳамиша ҳам эътибор беравермайдиган ажиб фазилат бор. Ҳаммага – шоҳга ҳам, гадога ҳам тенг, баравар хизмат қилиш фазилати. Ўлмас ака ҳам ана шундай беминнат, одам танламайдиган, каттага ҳам,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2339466

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9277727
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2098
4015
22930
9230719
50742
109364
9277727

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 15-03-2026 12:36:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015