Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Октябр 2015 Кӯришлар: 2485
Печат

 

m. kabiriyТожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси асосида мамлакат Олий суди томонидан Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолиятида экстремистик-террорчиллик унсурлар бор,  дея эътироф этилиши боис, унинг ман этилиши, фаолиятига барҳам берилиши, шунингдек, мазкур партияга тегишли «Нажот» газетаси тўхтатилиши, интернет сайтининг ёпилиши ҳамда партияга алоқадор аудио-видео ёзувлари, адабиётлару варақаларни олиб кириш, тарқатиш қатъиян тақиқланиши борасидаги хабарни телевидение орқали томоша қиларканман,

ушбу қарорни энг тўғри қарор, дея баҳолайман.

Агар партия тарихига назар солсак, у 1991 йилнинг 4 декабрида ташкил этилган бўлиб, мамлакат сиёсий ҳаётида илк фаолияти давридаёқ республикани уруш комига тортгани барчага маълум. Сўнгра Конституцион тузум тиклангач, мамлакатнинг қон оғушига ғарқ бўлишига сабаб бўлган мазкур партия қўшни Афғонистонга қочди. 1992-1997 йиллар ичида Афғонистонда амал қилган партия Миллий келишув умумий битими имзосидан сўнг, 1999 йилдан республика ҳудудида қайта фаолият эта бошлади.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакатда тинчлик, осойишталик ҳукмронлик қилиши учун ҳам ушбу партия раҳбарлари ва аъзолари томонидан содир этилган жиноятларни кечирди. Аммо бу партия раҳбарлари ва бошқа аъзолари учун дарс бўлмаган экан. Кейинги йилларда қўлга тушган қатор жиноятчиларнинг ТИТПга бевосита алоқадор эканлиги тегишли органлар текширувидан сўнг маълум бўлди.

Суд берган хабарга кўра, кейинги 5 йил ичида ТИТП 45 аъзоси оғир ва ўта оғир, таркибида экстремистик-террорчилик унсурлар мавжуд жиноий амалларга қўл урганлиги аниқланганлигининг ўзиёқ ушбу партиянинг бундан буён республикамиз ҳудудида бир соат ҳам фаолият юритишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ.

Бундан 5 йил муқаддам ТИТПнинг Рашт ноҳиясидаги бўлими раиси Ҳусниддин Давлатов «Жамияти Ансоруллоҳ» ҳайъатида ўлароқ Али Бедакий лақабли Аловуддин Давлатов раҳбарлиги остида Мулло Абдулло лақабли Абдулло Раҳимов Ҳукумат қўшинларининг 25 нафар аскарини ҳалок этганини ҳамма яхши эсласа керак.

2012 йилги Хоруғ шаҳридаги тартибсизликларда ҳам ТИТП Бадахшондаги бўлими раҳбарларию аъзоларининг қўли борлиги барчага ойдек равшан.

Республика бошқа минтақаларида ҳам ушбу партия у ёки бу аъзолари томонидан турли экстремистик характерга эга бўлган амаллар содир этилгани, жумладан, баъзи минтақаларда ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) қора байроғини осганлар ҳам текширув давомида муайян этилишича, ушбу партия аъзолари экан…

Олий суднинг ушбу қарори ўз вақтида чиқарилган, деб ўйлайман. Шу ўринда кўпни кўрган тажрибали бир фуқаро сифатида бир нуқтага тўхталмоқчиман: Тожикистон Ислом партияси бу Ислом дегани эмас. Тожикистонда ушбу партия пайдо бўлмасдан илгари ҳам, бундан кейин ҳам мусулмонлар бўлган ва бўлаверади. Уларнинг ҳеч қандай партияга эҳтиёжлари бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Аксинча, Ислом партияси пайдо бўлишлиги ортидан тинч-тотув яшаб келаётган мусулмонлар орасига нифоқ тушди, фитна юзага чиқди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, наҳзатга аъзо мусулмону аъзо эмаслар мусулмон эмасми? Ва ёки ТИТП пайдо бўлмасдан илгари (гарчи коммунистик тузум бўлса-да) республика ҳудудида масжидлар йўқмиди? Одамлар рўзаю намозларини тутишда маҳдудлик бормиди? Йўқ, албатта. Раҳматлик отам билан ҳар жума масжидларга, рўза ойлари бутун маҳалла рўза тутиб, кечқурунлари ифторликка борганимиз ҳамон ёдимда.

1979 йили Душанбе шаҳрида халқаро Ислом конференцияси ўтказилганидан кўпчилик хабари бўлмаса керак… Бу далиллар ўша пайтда ҳам, диний бирлашмалар сони 4 мингдан ортган мустақиллик йилларида ҳам аслида ТИТПга ҳеч бир эҳтиёж бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Таниқли уламолар сўзларига кўра, Ислом динининг ҳеч бир сиёсий партия ёки ташкилотга эҳтиёжи йўқ экан. Исломда партия, умуман, бўлмас экан. Мен ҳам ушбу фикрларга қўшиламан.

 

Салоҳиддин Холмирзоев,

қурувчи.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ҳаж сафаридан олдинги хайрли амал

 

Мен бу олийҳиммат инсон ҳақида биринчи марта Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комилжон Салимзоданинг матбуот йиғини пайтида эшитдим. Комилжон Салимзода ноҳиядаги ободончилик ишлари ҳақида сўзлар экан, ўзбекқишлоқлик Мустафоқул Суюнов ҳақида ҳам гапирди.

-Бу инсон қишлоқдаги кўчалардан бирини ободонлаштириш, асфалтлаш, ёритиш, арча ниҳоллари ўтқазиш борасида ўзи таклиф билан чиқди, - деди

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН-ШВЕЙЦАРИЯ МУНОСАБАТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

 

2 июл куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Швейцария Конфедерациянинг Ташқи ишлар бӯйича федерал департаменти бошлиғи Игнасио Кассис билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда “Ховар” ТМАА.
Суҳбат давомида вазирлар Тожикистон ва Швейцария ӯртасидаги икки томонлама

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2307639

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9099099
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1213
2916
1213
9065885
102920
126949
9099099

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 26-01-2026 07:58:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015