Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Феврал 2019 Кӯришлар: 1922
Печат

 

q hakimzoda 2019Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода Кўшониён ноҳиясида фуқароларнинг кўчма қабулини ўтказди. Дастлаб вилоят раиси уч нафар меҳнат фахрийларининг уйига ташриф буюриб, уларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатди.

Сўнгра давлат ҳокимияти Кўшониён ноҳияси ижроия органи мажлислар залида вилоят раиси фуқароларнинг арзу шикоятларини тинглади. Кўчма қабул жараёнида вилоят ва ноҳия масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Бохтариён шаҳарча жамоати, Балжувон қишлоғидан Шерали Ашуров, Заргар қишлоқ жамоатидан Жумабек Хожаев, Бохтариён шаҳарча жамоатидан Саодат Пирматова, шу шаҳарча жамоатининг Рўдакий кўчасида истиқомат қиладиган Кароматулло Кабиров ва бошқа фуқаролар кундалик турмушдаги мавжуд муаммолар юзасидан вилоят раисига мурожаат қилишди. Қурбон Ҳакимзода масъул шахсларга барча арзу шикоятларни атрофлича ўрганиб, уларнинг ҳал этилишида фуқароларга кўмаклашиш топшириғини берди.

Сўнгра йиғилишда Кўшониён ноҳияси раиси Жаббори Ғаффор ўтган йил ноҳия меҳнаткашлари қўлга киритган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот берди.

 

Йўллар таъмирланади

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 30 йиллигини муносиб кутиб олиш тўғрисидаги топшириқ ва кўрсатмалари асосида давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи қўллаб-қувватлаши ҳамда маҳаллий аҳолининг саъй-ҳаракатлари туфайли Чаманзор маҳалласида 2 километрдан ортиқроқ маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўли таъмирланиб, асфалт ётқизилди.

Чаманзор маҳалласи аҳолиси илгари йиллари қиш ва баҳор фаслларида йўл муаммосига дуч келишарди.

Маҳалла аҳолисининг ташаббуси Миллат пешвосининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда 2019-2021 йиллар - Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилларига бағишланган амалдир.

Маҳалланинг саховатли яна бир тадбиркори ўз ҳисобидан автомобиллар қатнайдиган йўлда кўприк қуришни режалаштирган.

 

Байрамларга пухта ҳозирлик

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошида амал қиладиган фолклор-этнографик ансамбл санъаткорлари 23 феврал - Миллий армия куни, 8 март - Оналар ҳамда халқаро Наврўз байрамларига атрофлича тайёргарлик кўришмоқда.

- Рақс гуруҳлари ҳамда хонандалар ижодий гуруҳи ҳар куни саҳнада машқ қилиш билан машғул, - дейди ансамбл директори Мавлуда Ражабова. - Миллий қадриятларимиз рамзи бўлган байрамларни яхши концерт дастурлари билан кутиб оламиз.

 

Юбилей иншоотлари қурилиши

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, Дўстий ноҳиясида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари авжида.

Давлат ҳокимияти Дўстий ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, юбилейга бағишлаб 117та турли иншоотларнинг қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда ноҳияда бунёдкорлик ва ободончилик ишлари мунтазам йўлга қўйилган бўлиб, 40 иншоотда қурилиш ишлари давом этмоқда. Ўтган йили ноҳияда 28та иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилганди. Бунинг натижасида маҳаллий аҳоли вакилларига янги иш жойлари яратилди.

Ноҳияга кириш жойида 1 миллион 150 минг сомоний маблағга дарвоза ва меҳмонларни қабул қилиш жойи, шунингдек, давлат автомобил назорати бўлими ходимлари учун кузатиш нуқтаси қурилади.

 

Ҳуқуқий тарбия масаласи муҳокамада

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи маъмурий биноси кичик мажлислар залида вилоят раиси Қурбон Ҳакимзода раислигида вилоят Фуқаролар ҳуқуқий таълим-тарбиясини уйғунлаштириш ва методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят кенгаши аъзолари, кенгаш котиби, шунингдек, вилоят раиси аппарати бошлиғи ўринбосари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизматининг Хатлон вилоятидаги минтақа бошқармасининг бошлиғи, Норак шаҳри, Данғара ноҳияси Фуқаролар ҳуқуқий таълим-тарбиясини уйғунлаштириш ва методик кенгашларининг раис ва котиблари иштирок этишди.

Фуқаролар ҳуқуқий таълим-тарбиясини уйғунлаштириш ва методик кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан кенгаш масъул котиби, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Сафаржон Салимзода, вилоят прокурори Нусратулло Маҳмудзода ва кенгашнинг бошқа масъул шахслари чиқиш қилишди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмидан келиб чиқадиган вазифалар моҳиятини тўғри англаб, бажариш кенгаш масъулларининг бурчи саналади, - деди Қурбон Ҳакимзода. - Фуқароларни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш жараёнида терроризм ва экстремизм каби жамият иллатларининг зиёни тўғри тушунтирилиши бугунги кун талабидир.

 

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Экологик маърифат юксалмоқда

 

Экологик маърифат ва тарбияни юксалтириш мамлакат мустақиллигининг илк йиллариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказидан ўрин олганди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1996 йил 23 февралдаги қарори билан «2000 ва 2010 йилларгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик маърифати ва тарбияси давлат дастури»нинг қабул

Муфассал...

Турк профессори: - ТОЖИК МИЛЛАТИ ФОЗИЛ ВА ОЛИЙҲИММАТ САРВАРИ БИЛАН ФАХРЛАНМОҒИ ЛОЗИМ

 

2019 йилнинг 5 февралида Туркия Республикасида "Наҳзат террорчи ташкилотига қарши кураш" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг Туркия Муфтиёти томонидан расмий даъват этилгани доирасида ўтказилди. Унда Тожикистон ва Туркия дин ходимлари, олимлар, террорчиликка қарши кураш йўналиши

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2487667

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9879386
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4480
3414
7894
9846677
15947
107749
9879386

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.109
Бугун: 04-08-2026 16:13:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015