Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Май 2015 Кӯришлар: 2403
Печат

 

yangi kadrlar4 май куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Миллий банки, Адлия кенгаши, суд органлари, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирликлари, Божхона хизмати, Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги, Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети ҳамда бошқа тузилмаларда бир қатор кадрлар алмашинувини амалга оширди.

Шу тарзда:

-Нурмаҳмадзода Жамшед – Тожикистон Миллий банки раиси;

-Нуралиев Жамолиддин Камолович – Тожикистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари;

-Ҳакимзода Руҳулло Абдуғани – Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» давлат жамғарма банки бошқаруви раиси;

-Раҳим Санъат Асо – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Саноат ва тоғ ишлари хавфсизлиги давлат назорати хизмати бошлиғи;

-Қурбонов Ибодулло Каримович – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги директори;

-Олимов Мирали Назриевич – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги директори биринчи ўринбосари;

-Вализода Икромиддин Сирожиддин - Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги директори ўринбосари;

-Шоев Рустам Мирзохожаевич – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раиси биринчи ўринбосари;

-Кенжаев Муҳаммаджон Масеҳжонович – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раиси ўринбосари;

-Маҳмадов Жамшед Бобохонович - Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раиси ўринбосари;

-Каримзода Хуршед Абдураҳмон – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари;

-Сайдализода Суҳроб Қурбон – Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати бошлиғи ўринбосари;

-Каримов Тоир Авғонович – Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги Муҳожирлик хизмати бошлиғи;

-Мирзоев Зоҳир Тоҳирович – Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси раҳбари;

-Муҳиддинов Нуриддин Давлаталиевич – Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимларининг дипломдан кейинги таҳсил институти давлат таълим муассасаси ректори;

-Ашурова Шаҳло Сайфуллоевна – Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги республика тиббиёт коллежи давлат таълим муассасаси директори;

-Ғоибов Алижон Жўраевич – Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги «Тиббиёт фанлари академияси» давлат муассасаси президенти;

-Садирзода Нусратулло Абдулло – Душанбе шаҳри суди раиси;

-Қурбониён Алишо Нарзулло – Душанбе шаҳри суди раиси биринчи ўринбосари;

-Саидзода Гулбону Исуф – Душанбе шаҳри суди раиси ўринбосари;

-Абдураҳимов Асомудин Бобохонович – Душанбе шаҳри суди раиси ўринбосари этиб тайинландилар.

Тожикистон Республикаси Президенти фармони билан Саидзода Жамол Шариф нафақага чиққанлиги сабабли, Адлия кенгаши раиси биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди. Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президенти фармойиши билан Ҳамидова Қаноат Иброҳимовна нафақа ёшига етганлиги сабабли, Тожикистон Республикаси Адлия кенгаши қошидаги Ҳакамларни ўқитиш маркази директори вазифасидан озод қилинди.

Шу билан бирга, нафақа ёшига етганликлари сабабли, 11 киши республика шаҳру ноҳияларининг суд органларидаги бошқарувчилик лавозимларидан бўшатилдилар. Бундан ташқари, бир киши бошқа ишга ўтганлиги сабабли, эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Нафақага чиққанлар ўрнига ёш ва истиқболли кадрлар тайинланди.

Шу тарзда, Душанбе шаҳри суди раҳбарияти тўлиқ ўзгартирилди.

Янги тайинланган кадрлар билан суҳбат чоғида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон уларни халқ ва Ватанга ҳалол ва виждонан хизмат қилишга чақирди.

Бунда асосий эътибор меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан банд этиш масаласига қаратилди. Тожикистон фуқаролари, жумладан, меҳнат муҳожирларининг мамлакат ташқарисидаги манфаатларини ҳимоялаш учун барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд қилинди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Баҳор фасли сайёҳлик учун мувофиқ айём

 

Ўлкамизда ҳукм сурган шиддатли ва сурункали ёмғирли кунлардан сўнг, ўтган ҳафта истироҳат кунлари ҳаво очилиб, сайру гашт учун қулай кунлар бўлди. Бу ёқимли ҳавода юртдошларимиз орасида ички сайёҳликка қизиққанлар сони ортганлигини кузатиш мумкин эди. Оила аъзоларимиз билан Ҳисор шаҳрининг сайёҳлик ва тарихий мавзеларига сафаримиз ниҳоятда кўнгилли кечди.

Саёҳатимизни Ҳисор шаҳрининг Шарора шаҳарчаси ҳудудидаги бозордан

Муфассал...

Виждон амри ила иш юритилса…

 

Жорий йил 1 сентябрида Тиббиёт олийгоҳида Тинчлик дарсини ўтган муҳтарам Президентимиз республикани қамраб олган барча муаммоларни тилга олди. Тинчлик дарси Тиббиёт олийгоҳида ўтаётганлиги учунми, у киши негадир, кўпроқ аҳоли саломатлиги, тиббий хизмат, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кун сайин урчиб бораётган турли юқумли касалликлар борасида кенг тўхталиб ўтди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578320

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10195698
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
978
3672
15934
10151415
92791
138877
10195698

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 05:52:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015