Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июл 2019 Кӯришлар: 2008
Печат

 

f olimzoda 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида бир қанча маданий-ижтимоий ўзгаришларни юзага келтирди.

Сўнгги ўн йилдан зиёд вақт давомидаги тажриба мазкур қонун доирасида маърака ва тантаналарни тартибга

солиш жараёнида кўзга кўринарли ишлар олиб борилганлигидан далолат беради. Бир неча йилдан бери анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш мавзусида тадқиқот олиб бораётган Одинашоҳ Вализода ўзининг "Маросимларни тартибга солиш - замон талаби" (2009 йил) номли китобида соҳанинг мушкуллик, муаммо ва ютуқлари тўғрисида фикр билдирган. Масалан, бу даврда тўй-тантаналар юртимизнинг турли минтақаларида камхаржлик билан ўтказиладиган бўлди. Шунингдек, Хўжанд шаҳрида "чақирди", "салом" маъракалари, ёшлар никоҳ тўйлари ва тантаналарида тилла буюмлар бериш каби ҳолатлар сони камайди. Дафн, азадорлик ва ундан кейинги маъракалар, жумладан, майит чиқарилган дастлабки кунлардаги маросимлару "йигирма" маъракаси тартибга солинди. Исфара шаҳрида эса, куёв ва келиннинг ёру дўстларига зиёфат бериш, келин сепини кўриш, "сут ҳаққи" ва "маслаҳат оши" каби маросимлар камайиб бораётгани қувончли ҳолат. Конибодом шаҳрида ҳам "аёллар оши", "қизтилар" маросимларига барҳам берилди. Бу борадаги тушунтириш ишлари кенг кўламда йўлга қўйилганига қарамасдан, натижа қониқарли эмасди, зеро, таассубга берилиб, маъракаларини дабдабали ва серхаражат ўтказувчи шахсларга таъсир қилувчи механизм йўқ эди.

Шу сабабли, Давлат бошлиғи дастур ва топшириқлари асосида 2007 йил аввалида Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, Тожикистон Ислом маркази масъуллари, ҳуқуқшунослар, жамиятшунос олимлар, дин уламолари, обрўли шахслари ҳисобидан салоҳиятли ишчи гуруҳ ташкил этилиб, масалани ўрганишга киришди. Икки ой давомида ишчи гуруҳ халқ анъана ва тантаналарининг ҳолати тўғрисидаги хулосасини республика Ҳукуматига тавсия этди. Бир неча ой ОАВда маросимларни тартибга келтириш ва исрофкорликнинг олдини олиш масаласи муҳокама бўлиб, турли фикрлар билдирилди. Мамлакат олий раҳбарияти ва фуқароларнинг мақсади маъракалардаги исрофгарчиликнинг олдини олиш эди.

Шундай қилиб, 2007 йил 24 май куни Тожикистон Республикаси Президенти раҳбарлигида миллий урф-одатлар ва диний анъаналару маросимларни тартибга солишга доир умумреспублика кенгаши ўтказилди. Унда жамият турли қатламлари вакиллари иштирок этишди. Давлат бошлиғи гарчанд Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан 8 йил илгари тегишли ҳужжатлар қабул қилинса-да, бу борадаги ишлар ҳолати янада яхшиланишни тақозо этаётганини эслатиб ўтганди ўшанда.

Кенгашнинг мақсади анъаналару маросимларга барҳам бериш эмас, балки уларни ўтказишни тартибга келтириш ҳамда тўғри йўлга қўйиш эканлиги зикр этилганди. Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси аҳоли муҳокамасига қўйилди. Ўрганиш ва муҳокамалардан сўнг, 2007 йилнинг 8 июнида мазкур қонун амалга татбиқ этила бошланди ҳамда у мамлакат халқининг ижтимоий ва маданий ҳаётида янги саҳифа очди. Миллат пешвосининг бу тарихий ташаббуси эзгу ният ва орзуларни амалга ошириш учун келажакка янги ва ёруғ уфқлар сочди.

Дарҳақиқат, агар яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак, таассуб, хурофот, зоҳирпарастлик ва исрофкорлик аҳоли ҳаётига салбий таъсир кўрсатган, халқ рўзғорини янада оғирлаштиргани маълум бўлади. Шунингдек, намойишкорлик ва исрофгарчилик анъана ва тантаналаримизни ўтказишнинг асосий воситасига айланганди.

Давлат бошлиғининг мазкур қонунга риоя этиш борасидаги доимий таъкидлари маърака ва маросимларда ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда исрофгарчиликнинг олдини олиш учун ҳар бир масъулиятли ва ватанпарвар шахснинг дастурамали бўлмоғи шарт. Таъкидланганидек: "Турмушимизнинг гўзал ва фаровонлиги айнан, мана шу миллий қонунга амал қилишимизда эканлигини тушуниб етмоғимиз зарур".

Бу қонуннинг халқимиз турмуш даражасини юксалтиришдаги ролини маҳаллий ва хорижий мутахассислар эътироф этишган. Ҳақиқатдан ҳам, Тожикистоннинг кўп соҳалар, жумладан, урф-одатларни тартибга солишдаги тажрибаси бошқа давлатлар учун ўрнак бўлмоқда.

Мустақил юртимизнинг ҳар бир масъулиятли ва ватанпарвар фуқароси Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни риояси ва Давлат раҳбарининг тежамкорлик масалаларидаги доимий дастур ҳамда таъкидларига амал қилишни ҳар кунлик ишига айлантирмоғи ва миллий қонуннинг ҳаётга татбиқ этилишида муносиб ҳиссасини қўшмоғи даркор.

Фаррухулло Олимзода,

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Дин, анъана, тантана ва маросимларни

тартибга солиш комитети раиси ўринбосари.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

ОНА, МЕН КЕЛДИМ, ДЕГИН!..

 

Ёхуд  муниса  онанинг ўғлига  ёзган  мактуби

Болам! Хатимни ўқиб, ўзинг бир хулосага келарсан. Кексайиб қолдим, ҳаракатларим чаққон эмас. Бир оз сабрли бўл…

Овқатимни тўкмай ейишга ҳаракат қиламану, лекин қўлларим қалтираб, овқатим тўкилиб кетади. Агар қариганимда ораста бўлолмасам, ранжима, ўғлим. Сабрли бўл…

Муфассал...

Миллат пешвоси Паёми ва давлат тараққиёти масалалари

 

Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2312455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9128302
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1850
3085
7985
9097886
10681
121442
9128302

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.133
Бугун: 04-02-2026 14:30:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015