Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Март 2015 Кӯришлар: 2115
Печат

           teatr 1217 март, куннинг иккинчи ярмида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон тамал тошини қўйиш, келгуси авлод учун капсула жойлаштириш билан Тожикистон Миллий театри қурилишини бошлаб берди. Бу иншоот мамлакат Миллий музейи ва Миллий байроқ боғи ёнида қурилади.

Мамлакат Миллий театри биноси иккита ер ости ва бешта ер усти қаватларига эга бўлиб, унинг баландлиги 34,5 метрни ташкил қилиши таъкидланди.  

Лойиҳага мувофиқ, театр биносидан 3 та катта зал, кўп сонли заллар ва бошқа хоналар ўрин олади. Театр асосий зали 2500 томошабин ўрни, бошқа иккита зали эса 1200 ва 1000 ўринга эга бўлади. Асосий зал баландлиги 16-18 метрни, узунлиги ва кенглиги 30х21,6 метрни ташкил қилади. Асосий залда, шунингдек,  оркестр ўтириш жойи,  2 та ён томондаги саҳна, орқа саҳна, машғулотлар зали ҳамда жаҳон даражасидаги бошқа керакли шароитлар бўлади.

Юқори қаватлардан кўргазма ва бадиий заллар ҳамда машғулотлар биноси, бадиий устахона ва бошқа хоналар жой олади.

Ер ости қаватларидан 250 машина учун машиналар тўхташ жойи, кўп сонли техник ва ёрдамчи хоналар ўрин олади.

Театр биноси иситиш, шамоллатиш, ҳавони тозалаш тизими ва бошқа керакли тармоқлар билан жиҳозлантирилади.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Миллий театри лойиҳаси беш йил давомида дунёнинг энг яхши театрлари дизайн ва режалаштириш лойиҳаларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган.  Бу театр келажакда барча замонавий стандартларга жавоб беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ушбу театр бутун Марказий Осиё бўйлаб энг гўзал ва йирик театрлардан бирига айланади.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Халқлар дўстлиги мангудир

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тожик ва ўзбек халқларининг муносабатлари гултожига айланди. Бу ташриф халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг янги уфқлари очилишига катта ишонч пайдо қилди. Бу шундай ишончки, келгусида ҳаққоний воқелик тарих зарварақларида олтин ҳарфлар ила

Муфассал...

Табаррук стол

 

Жорий йилнинг феврал ойида отахон газета 90 ёшга тўлди, тўй давом этмоқда. Аслида, газетанинг ҳар бир сони ўзига хос тарих, байрам, десак ҳам хато бўлмайди. Суҳбатдошим, тарих фанлари доктори, профессор, академик Бобожон Ғафуровнинг содиқ шогирдларидан бири Ҳабибулло Холжўраев айни пайтда «Халқ овози»нинг бугунги кунда улуғ ёшли муаллифларидан бири ҳисобланади. У киши билан суҳбат 90 йиллик тарихга ёруғлик олиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559734

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10119024
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3339
5837
36432
10039118
16117
138877
10119024

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 20:52:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015