Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Июл 2018 Кӯришлар: 2446
Печат

kengash 2018

24 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор вазирликлар ва давлат идоралари раҳбарлари, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти ҳамда пойтахт фаоллари билан иш кенгаши ўтказди.

Кенгашда Давлат бошлиғи Душанбе шаҳри иқтисодий-ижтимоий

тараққиётига якун ясаш билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва давлати раҳбариятининг яратувчанлигу бунёдкорлик олий мақсадларига эришиш учун Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами истиқболига муҳим тадбирлар аввалгидан кўпроқ амалга оширилиши зарурлигини таъкидлади.

kengash 2018 1Ободончилигу яратувчанлик тадбирлари ва мамлакат пойтахтининг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 30 йиллигига тайёргарлигининг боришига доир мамлакат Бош вазири ўринбосари – республика пойтахтини давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрамига тайёрлашга доир иш гуруҳи раҳбари Азим Иброҳим ҳамда Душанбе шаҳри ноҳиялари раисларининг ҳисоботлари тингланди.

Мамлакат Ҳукумати мустақилликнинг биринчи йилларидан Душанбе шаҳрини истиқлолиятни энди қўлга киритган давлат пойтахти сифатида ободу кўркамлаштиришга доир зарурий тадбирларни амалга ошириб, пойтахтни иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг янги босқичига кўтариш учун қулай шароит яратгани таъкидланди.

Давлат бошлиғи мамлакат пойтахтидаги сўнгги икки йилда амалга оширилган ободончилик ва яратувчанлик ишлари жараёнини қониқарли, дея баҳолар экан, бу натижаларга қарамасдан, Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигигача ободончилигу бунёдкорлик ишлари кенгайтирилиши зарурлигини изҳор этди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон энергетик иншоотларнинг тартибли фаолияти, хусусан, Душанбе шаҳри аҳолисини энергия ва иссиқлик билан мунтазам таъминлаш, саноат, маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларининг узлуксиз тараққиётини таъминлаш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш, йўлу транспорт, сув етказиш, коммунал хизмат кўрсатиш, бозорлар ва савдо иншоотлари ҳолатини яхшилаш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва соғломлаштириш иншоотларини кўпроқ бунёд этиш учун тегишли вазирликлару идоралар раҳбарлари, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи ва бошқа масъул шахсларга аниқ топшириқлар берди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Отам кўрсатган йўлдан бордик

 

Яқинда ҳарбий хизматни тугатиб қайтганимга деярли икки йил бўлади. 2015 йилда ўз ихтиёрим билан Тожикистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун жўнаб кетгандим. Икки йил давомида йигитлик бурчимни бажариб, Ватанимни, халқимни, шу жумладан, ўз оиламни қўриқлаб, қишлоғимга қайтиб келдим.

Эсимда, ўшанда, яъни бундан икки йил олдин ҳарбий хизматга

Муфассал...

ҲАЙИТ АРАФАСИ ЭДИ ЎШАНДА…

 

  Воқеий ҳикоя

Ҳайит арафаси эди ўшанда. Бутун қишлоқ аҳли рўза ҳайитига катта тараддуд билан тайёрланаётган кезлар эди. Кўчалар супурилиб, уйлар оқланиб, дераза-ромларга бўёқ суркаларди. Биз ўқийдиган мактаб талабалари ҳам ҳайитни кутардик…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2480225

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9861194
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1218
3769
14517
9818773
105504
122773
9861194

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.71
Бугун: 31-07-2026 06:42:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015