Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Феврал 2019 Кӯришлар: 240
Печат

 

payom 2019Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.

Давлат мустақиллиги мамлакат ҳудудида бирлик ва давлат ҳокимияти устуворлиги ҳамда халқаро субъектлар билан бўлган муносабатларида ифодаланади.

Миллат асосий ҳуқуқий манба – жамият-сиёсий ҳодисаси сифатидаги давлат ҳокимиятига эга бўлмай туриб, миллатнинг муҳим нишоналари саналган иқтисодий, ижтимоий, шунингдек, маданий, тил, урф-одат ва анъана нуқтаи назаридан шаклланиш ва тараққий этиш орқали ўз мақсадларини амалга ошира олмайди. Халқ ўз давлатига эга бўлсагина, сиёсий ҳокимият манбаи сифатида эътироф этилади. "Давлат доирасида халқ руҳияти - маънавият, қонунлар ҳукмрондир. Бу муҳитда инсонни ақл ва идрок тимсоли сифатида эътироф этадилар. Унга эркин мавжудлик ва шахс каби муносабатда бўлади. Шунингдек, ҳар ким алоҳида равишда бундай фахрга эришишга интилади" (Г.В.Ф. Гегель. Энциклопедия философских наук. Т.3. -М.: Мысль, 1977. -С. 243).

Баъзи гуруҳлар ташқаридан туриб тарғиб қиладиган дунёқарашни оқлаш ва давлатсизлик идеологияси ҳаракатлари қуллик мафкураси ва руҳиятидан бошқа нарса эмас.

Маълумки, марказлашган Сомонийлар давлатининг (819-999) емирилишидан сўнг, тожиклар бошқа ҳудудларда биргаликда яшаганлигидан ташқари, сиёсий ҳокимиятдан маҳрум эдилар. Мустақил эмасдилар. Тожиклар "давлатчилик фаолиятининг маъноси, мақсади, мароми ва йўналишларини аниқлаш"дан (сиёсат атамаларининг қисқача таърифи) узоқда сақланиб турилган. Бу ҳолат - давлат йўқлиги, ташаббусларни илгари суриш имконияти ва хислат, характер, ғурур, ўзликни англаш, миллий ўзликни танишнинг сиёсий боғлиқлигига таъсирсиз қолмасди. Буни билишимиз шарт. Эътироф этайлик. Тарихий ҳақиқатлар - хатолар, ютқазишлар, минг йиллик фожиаларнинг асосий омиллари манбасини англаб етиш учун зарур.

Бизнинг фикримизча, табиат, жамият ва тафаккурда жараёнлар ривожланиши моҳияти ҳамда уларни илм тадқиқ этган қонуниятлар табиатга хосдир. Қонун ва қонуниятлар жамият, жамият муносабатлари ва тафаккур даражасида устувор, абадий ва кўп ҳолларда олдиндан айтиб бериб бўлмайди. Кетма-кетлик хосиятига эга эмас. Ишончли эҳтимол шундаки, Сомонийлар давлатининг парчаланиши, умуман олганда, давлатчилик шаклларининг барча турдаги таназзули субъектив ва муносабат сабабларига боғлиқ. Шахс, хислат, билим даражаси, маърифат, дунёқараш йўналиши ва одамлар - ватандорларнинг сиёсий маданияти сифатига боғлиқ. Тажриба орттириш ва ушбу хатоларни такрорламаслик учун Сомонийлар сулоласининг фожиаси қирраларини тадқиқ этиш илм вазифаси ҳисобланади. Тадқиқотнинг қиёслаш-тарихий методи бу борада ҳақиқатни қарама-қаршиликлар, ўзгаришлар, ривожланишлар ва ёки аксинча, аниқроқ тасвирлашга қодирдек кўринади.

Энг муҳими, давлатчилигимиз тарихининг яқин уч ўн йилликдаги ҳар куни ва ҳар бир саҳифасини ўрганишдир. ХIХ асрнинг иккинчи ярмидаги материализм таълимоти асосчиларидан бири таъкидлаганидек: "Далиллар жамланмаси илмни ташкил этолмайди". Илм янги тарих ҳодисалари ва синовдан ўтган тажриба хулосаларини таҳлил қилиш, синтезлаш, қиёслашга эҳтиёж сезади.

Давлат ҳаёти воқеаларининг инсон тафаккуридаги жамланган шакли - назариясиз вужудга келиб, ривожлана олмайди. Давлат қуришлик дунёқараши ва унинг мислсиз тараққиётини таъминлаш таҳлил ва тўғри, мантиқий хулосалар натижасида вужудга келган билим ва таассуротлар мажмуини тақозо этади.

Янги шароитда тожиклар миллий давлатчилигини қуриш ақл, идрок, билим, тасаввурот ва тарихий тажрибалар таҳлили, кундалик ҳаёт ҳақиқатларининг тўғри баҳоланиши, минтақа ва жаҳон геосиёсатидаги жараёнларни инобатга олиш орқали Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллатнинг муаззам пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан босқичма-босқич амалга оширилди.

Биз, тақдир ҳукми билан ушбу тожик миллатининг тарихий Шахси замондоши бўлиб, унинг биринчи сиёсат саҳнасига келиш лаҳзалари, илк нутқлари, мардонавор ташаббусларидан бу мислсиз Шахснинг идеологик режалари ва бунёдкор фикри, ҳақиқатдан ҳам, тожиклар миллий давлатчилигини бунёд этишга қаратилганлигини мушоҳада этардик. Унинг азалий заковати, олий инсоний сифатлари, адолатпарварлиги, мустаҳкам руҳияти, маданият ва маънавияти ушбу эълон қилинган мақсадларга мувофиқдир.

Бугун йиллар ўтиши билан реал ҳақиқатни азиз Ватанимиз - Тожикистон Республикасида кўрмоқдамиз. Ва шундай хулосага келамиз: Давлат раҳбарининг фидокорона заҳматлари натижасида, мамлакатимиз бошидан ушбу тарихий шахс томонидан эълон қилинган мақсад, ният ва миллий орзуларимизга эришди. Асосий мақсад, агар буюк шахснинг жавҳари билан бирлашса, ўзига қонунчилик нуфузининг ошиши яна бир марта исботланди. Миллий манфаатларни таъминлаш учун амал натижаси шахс сифатининг энг яхши далилидир.

Тожиклар давлатининг мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқлари йирик илмий-назарий қирраларга эга. Улар илмий-тарихий асарлар, Миллат пешвоси томонидан мамлакат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаётининг турли жабҳалари чуқур таҳлилига асосланган нутқларида ўз аксини топган.

Охирги йигирма йил давомида мамлакат иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, илмий, маданий, маориф ва хавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги ютуқларни мўъжазгина таҳлил этадиган ва баҳолайдиган, келажак режалар ишлаб чиқилиб, уларнинг асосида давлатчилик тараққиёти истиқболлари аниқланадиган дастурий энг муҳим ҳужжатлардан бири Давлат раҳбарининг мамлакат парламентига йўллайдиган Паёмларидир.

Навбатдаги Паёмда 2018 йилдаги тожиклар давлати ҳаётининг муҳим қирралари, шунингдек, охирги икки ўн йилликда асос солинган натижалар таҳлил қилинди. Тожиклар давлатининг бунёдкорлик мақсадларини 2030 йилгача белгилаб берди.

Паёмда Давлат раҳбари, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари тавсия этган 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан қўллаб-қувватланиши мамлакатимизнинг "дунё миқёсида ташаббускор ва етакчи" эканлигини кўрсатиб, Тожикистон Республикасининг обрў, эътибор ва эътирофи ошганлиги - муҳим ютуқ сифатида эслатиб ўтилди.

Бу Тожикистон Республикасининг табиий ҳаётбахш захира - сувнинг дунё миқёсида ҳимояланиши ва самарали фойдаланиши масаласидаги тўртинчи ташаббусидир.

Ер сайёраси аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиши инсон мавжудлиги ва унинг муваффақиятли яшаб қолиши каби муҳим масалаларидан бири ҳисобланиши барчага маълум. Дунё қийматлари рўйхатидаги барча моддий ҳодисалардан энг қиммати сув ҳисобланади. У химиявий таркиби нуқтаи назаридан эквивалентлик тенг вазнлиги бўлмаган дунё бойликларидан биридир. Алмаштирилмайди. Табиий шароит мувофиқлиги - релйеф, ўлканинг жойлашув мавқеидан ташқари ичимлик сувини "ишлаб чиқариш" имконсиздир. Шунинг учун ҳам, сайёра аҳолисининг сув билан таъминланиши биринчи даражали муаммо саналади. Афсуски, дунёда аҳоли сонининг ошиб бориши туфайли, олам сув захиралари билан ижобий таносубда эмас.

"Сув ҳаёт учун" ибораси барча тушунчаларни ифодалайди. У муносиб ҳаётни таъминлаш, инсон саломатлигини ҳимоялаш, ҳаётнинг барча соҳалари, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, ободончиликни ривожлантириш, шу асосда, давлат, минтақа ва дунё хавфсизлигини таъминлашни назарда тутади. Сайёра аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан устувор тараққиёт ва биргаликдаги хавфсизлик масалалари сифатида баҳоланади.

Минтақавий ва универсал халқаро ташкилотларнинг ҳаракатларидан қатъий назар, инсониятнинг тоза сув билан таъминланиши глобал даражадаги муаммо сифатида сақланиб қолмоқда: "Дунёда 80 миллион нафардан ортиқ киши хавфсиз ичимлик суви ва икки ярим миллиарддан зиёд одам санитария соҳасидаги оддий хизмат кўрсатишларга эга эмас. Ҳар йили беш ёшгача бўлган болаларнинг уч юз минг нафари хавфсиз ичимлик суви ва санитарияга эга эмаслиги боис, ҳалок бўлади" (Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Жаноби олийлари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган юқори даражадаги конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқидан. 20.06.2018, Душанбе шаҳри).

Марказий Осиё сув захираларининг 60 фоизи ўз ҳудудида шаклланадиган Тожикистон, нафақат, дунёнинг сераҳоли минтақаларидан бирини ушбу ҳаётан муҳим восита билан таъминлайдиган асосий манба, балки сайёра аҳолисининг тараққиёти ва ривожланиши мақсадида, ушбу бебаҳо неъматдан самарали фойдаланиш ташаббускори саналади.

Мамлакатимизнинг тўқсон уч фоизини осмонўпар тоғлар ташкил этади. Бутун шаҳомат ва улуғворлиги билан улар кеча-ю кундуз ҳаётбахш суюқликни ўзлаштириш, захира қилиш ва "ишлаб чиқариш" билан "машғул".

Тожик миллати пешвосининг сув захираларидан оқилона фойдаланиш ташаббуслари ва уларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланиши давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати ва тожиклар давлатчилигининг эътирофи сифатида бизнинг фахримиз, миллий ўзликни англаш ва танишимиз боисидир.

Навбатдаги Паёмда "Роғун" гидроэлектростанцияси биринчи агрегатининг ишга туширилиши "аср тақдирсоз иншооти ва Тожикистоннинг порлоқ келажаги", "мамлакатимизнинг биринчи миллий стратегик мақсади - энергетик мустақилликка эришиш йўналишидаги устувор қадамларидан бири" сифатида тилга олинди.

"Роғун" ГЭСи биринчи агрегатининг ишга тушишига ҳақиқий баҳони тожик миллатининг ор-номусли ва ҳақиқатни кўра оладиган авлодлари беради. Ушбу воқеага бевосита гувоҳ бўлган замондошлар уни ҳақиқий ва тўғри баҳолашлари лозим: Тожикистон халқининг бир неча йиллик орзуси Давлат раҳбарининг миллий тараққиёт мақсадларини таъминлаш йўлидаги қаҳрамонлиги, мардлиги, фидойилиги замирида эришилди. "Роғун" тожик миллати учун аждодларимиз заминидаги давлат мустақиллиги ва тинчлик ўрнатишдан кейинги энг буюк имтиҳон бўлди. Бу ҳодиса давлатчиликда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий, интеллектуал, маданий, миллий ўзликни англаш ва таниш кучларини қувватлаш омили бўлди. "Роғун" тожиклар давлатчилигининг ҳақиқий далили, ички ва ташқи сиёсат самарадорлиги, халқимизнинг дунё миқёсидаги обрў-эътибори нишонасидир. Бебаҳо иқтисодий аҳамияти, янги давлатчиликнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиши баробарида, тожик миллатининг тарих давомида шаклланган олий маънавияти далилидир. "Роғун" - эпос ва миллий ақлу заковатимиз тантанаси. "Роғун" - миллий менталитетимиз. У асрлар давомида тожиклар миллий Қаҳрамонининг бетакрор жасоратлари ишончли далили сифатида порлоқ қуёш каби миллатимизнинг чексиз саодат осмонини ёритиб туради.

«Роғун» ГЭСи минтақа мамлакатларининг ҳаётан муҳим манфаатларини ифодаловчи эканлиги олий даражада неча марталаб айтиб ўтилди.

Агар дунёқарашлар шаклланиши ва бирлашиши жамоатчилик мавжудлигининг асил таянчи сифатида эътироф этилган бўлса, «Роғун» бир маром ва миллий бирлик учун энг яхши намуна сифатида хизмат қилади. Соғлом фикрли халқнинг "Роғун" мисолида тузилмавий ва функционал турли дунёқараши ягоналик сифати ва умуммиллий қадриятни касб этади. Айнан, шунинг учун "Роғун"ни хорижликлар тожиклар миллий ғояси сифатида эътироф этишди. Тожикистонни эслаган ҳар бир киши дастлаб "Роғун"ни барча фундаментал мазмун-моҳияти, миллий ор-номуснинг воқеий ёдгорлиги ва гавҳари сифатида кўз олдига келтирсин.

Ўзбекистон Республикаси билан муносабатлардаги мушкулликларнинг ҳал этилиши, биродарлик алоқаларининг тикланиши, бу дўст мамлакат билан стратегик шерикчиликка эришиш Паёмда йилнинг учинчи катта ютуғи сифатида эътироф этилди.

Давлат бошлиғининг Паёмида икки қўшни мамлакатнинг яқинлашуви "тарихий воқеа" сифатида айтиб ўтилган. Бундай баҳолаш икки миллатнинг асрлар давомида ҳосил бўлган муносабатларидан ибтидо олади. Минтақавий алоқалар тизимида у ўзига хос хусусиятга эга. Икки миллат, ҳақиқатдан ҳам, дунёқарашлар, анъаналар ва урфу одатлар умумийлигида катта қадриятларга эга. Сиёсий баёнотлар, ҳуқуқий меъёрлар ва амалий сиёсатда ифода топган яхши алоқаларнинг қайта тикланиши икки томон миллий манфаатларини баён этувчи ҳисобланади. Ишонч ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлайди. Миллатларимиз ва минтақа иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий соҳалари тараққиётига ҳисса қўшади. Бундай биродарлик алоқалари, шубҳасиз, икки дўст мамлакатга терроризму экстремизмнинг кундан-кунга кучайиб бораётган таҳдидларига қарши туриш ҳамда биргаликда кураш олиб боришнинг самарали имкониятини яратади.

Бу мислсиз тарихий ҳужжатда босқич, "сиёсий, иқтисодий ва савдо" масалаларини ҳал этиш, "халқ ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаёти"ни ифодаловчи терминлардан фойдаланишга биродарликни ҳис этиш масъулияти ва қониқишнинг юксак даражасида шарҳ бериб ўтилган. Тожикистону Ўзбекистон келгуси авлодлари учун дастурий ҳужжатда ифоданинг бундай шакли аҳамият ва катта издошлик мантиғига эга бўлиб, икки биродар миллат ҳамкорликларини янада мустаҳкамлашига катта ишонч бор.

Дунёнинг маданиятли ва тараққий этган мамлакатлари муносабатлари одамлар, мол-мулк, материаллар ва хизматлар эркин борди-келдиси (free movement of people, many, goods, and services) билан асос топган. Бу қонунчилик, тараққиёт ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили бўлган халқу миллатлар алоқаларининг илмий ва амалий тасдиқланган мантиқи бизга дўст мамлакат Ўзбекистон билан муносабатда очиқ-ойдин шарҳланган: "Натижада халқнинг эркин борди-келдиси таъминланиб, тўққиз ой мобайнида икки мамлакатнинг икки ярим миллиондан зиёд фуқаролари қариндош-уруғларининг дийдорини кўришга муяссар бўлишди ҳамда иқтисодий, савдо ва гуманитар ҳамкорликлар бир неча баравар мустаҳкамланди" (Тожикистон Республикаси Президенти Паёми, "Тожикистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати йўналишлари тўғрисида": -Д.: 2018. 4-саҳ.).

Паёмда жамият тизими, тузилмаси, функцияси, сифат хусусиятлари ва ишлаб чиқариш қувватлари имкониятларига биринчи даражали аҳамият берилган. Бу тушунчалар саноат ва қишлоқ хўжалиги тараққиёти доирасига боғлиқ тарзда муҳокама қилиниб, уларнинг келгуси ривожига ҳам эътибор қаратилган. "Миллий тараққиёт стратегиясида назарда тутилган мақсадларга эришиш… халқ ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш" Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг асил мақсади сифатида эълон қилинган.

Паём мамлакат иқтисодий устувор тараққиётини таъминлаш йўлларини назарий жиҳатдан асослаган ҳолда, уни амалга ошириш воқеийлигини мантиқий асосида йўл, усул ва жаҳон иқтисодиёти илғор тажрибаси натижалари, Тожикистон Республикаси макроиқтисодий сифат ва миқдор хусусиятларини ҳисобга олиш орқали ўрганиб чиққани қониқиш боисидир. Бу йўналишда давлат иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг олтита усули таъкидланган: "Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўз фаолиятини устувор иқтисодий ривожланиш масалаларини ҳал этиш, инсон қудратини мустаҳкамлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакат экспорт имкониятларини кенгайтириш, сармоячилик фазосини яхшилаш, хусусий секторни ривожлантириш ва меҳнат бозори ҳолатини яхшилашни ўзининг олий мақсади сифатида эълон қилган (4-саҳ.).

Эслатиб ўтиш жоизки, давлат мустақиллиги босқичида мамлакатнинг назарий жиҳатдан узлуксиз тараққиётини таъминлаш йўл ва воситалари Миллат пешвосининг оқилона ўй-фикрлари маҳсули саналади.

Очлик, йўқчилик, қашшоқлик, иқтисодий касод, хонумонсўз уруш билан бирга келган умуммиллий камтаъминланганлик натижасида юзага келган фожиали ҳолат аксарият аҳолини вазиятни тузатиш эҳтимоли ва яхши келажакка нисбатан умидсизлантирди. Айнан, иқтисодий ислоҳотни босқичма-босқич амалга ошириш, халқни ҳалокат гирдобидан олиб чиққани аниқ.

Миллий иқтисодиёт устувор тараққиёти, Тожикистоннинг минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан муносабатларида мусбий тамойиллар янги шароитида мамлакат ҳаёти аҳамиятли йўналишларига туртки бериш Ҳукуматнинг асосий вазифаларидан саналади.

Паёмда ишончли муҳим нуқталардан бири иқтисодиётнинг афзал режаларини асослаш ҳисобланади. Мамлакат стратегик ҳужжатлари, жумладан, 2017 йил Паёмида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш натижасида, "ички ялпи маҳсулот ривожланиши 7,3 фоиз даражасида якунланиб, инфляция 5,4 фоиз даражасида сақлаб қолингани" эслатиб ўтилди (4-саҳ.).

Давлат бошқарувини ўз зиммасига олган илк кунларданоқ, Миллат пешвоси иккита асосий умуммиллий вазифани айтиб ўтди: иқтисодий ислоҳот воситасида мамлакат тинчлигу барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш - хўжаликни бошқаришнинг янги механизмига ўтиш, халқ ижтимоий аҳволини босқичма-босқич яхшилаш. Паёмда "150 мингдан зиёд янги иш ўринлари таъсис этилгани" эслатиб ўтилди. Шу ҳисобдан, "меҳнат муҳожирлигига борувчи кишилар сони 25 фоизга камайди".

Машҳур немис донишманди Иммануил Кант (1724-1804) таъкидлаган: "Ҳар қандай табиатшунослик илмида қанчалик ҳақиқат бўлса, унда шу қадар математика ҳам мавжуд". Дарвоқе, Паёмдаги рақамлар кўрсаткичлари ҳар бир ҳақиқатни кўрувчи шахсни фикрлашга вазифадор этади.

Халқаро меъёрларга биноан, мамлакатимиз релйеф, географик мавқе жиҳатидан Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан мураккаб табиий шароитда жойлашган. Табиий захиралар, хусусан, ёнилғи материалларини топиш борасида мушкулликларга рўпара келади. Геосиёсий жиҳатдан "gold thrееangle" ("олтин учбурчак" қисмида жойлашган бўлиб, халқаро таъсирли субъектларнинг алоҳида эътиборини ўзига жалб этади. Тожикистон Афғонистон билан бир ярим минг километрга яқин чегарага эга. Марказий Осиё ва Европа мамлакатларига нисбатан буфер (ҳимоя қилувчи) давлат саналади. Яъни том маънодаги саъй-ҳаракатлар, гоҳо ўзининг фидойи фарзандларининг жони, кўпгина моддий харажатлар эвазига муштарак манфаатга эга бўлган мамлакатлар давлат чегараларини ўз ҳудудида террорчи гуруҳлар, қурол-яроқлар, жанг лавозимотлари, наркотик моддалар контрабандаси, ноқонуний муҳожирликдан ҳимоя қилади.

Ушбу шароитда мамлакат устувор иқтисодий тараққиётини таъминлаш энг мушкул масалалардан ҳисобланишини инобатга олиш керак.

Мамлакат аҳолиси сони ошиши суръатини ўрганиб чиқиш, халқ эҳтиёжини таъминлаш, шунинг бараварида аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш ва мамлакат ижтимоий таъминотини ривожлантириш Тожикистон Республикаси Ҳукумати фаолиятининг муҳим мавзуларидан саналади.

Паёмда жорий йилда мамлакат халқ хўжалиги барча соҳаларида аниқ илгарилашлар назарда тутилгани қайд этилган. "Тасдиқланган режаларга биноан, 2019 йилда давлат бюджети даромад қисми ошиши 2018 йилга нисбатан 13 фоиз, ички ялпи маҳсулот ривожланиш суръати 7 фоиздан зиёд ва инфляция 7 фоиздан кам бўлмаган даражада таъминланиб, аҳоли пул даромади 10 фоиздан кам бўлмаган даражада ошади" (6-саҳ.).

Паём илмий нуқтаи назардан, тўлиқ ишлаб чиқилган ҳужжат саналади. У, нафақат, кун воқеийлиги, балки асосини иқтисодиёт йўналишида манфаатлар тўқнашуви ташкил қилувчи геосиёсий қарама-қарши жараёнлар эҳтимолиятини инобатга олган. Унда дунё пул ва мол вазиятида алмашув ва обороти жараёнида кутилмаган турли фаразлар таъкид этилган. Бу масала, тарихий тажриба, иқтисодиёт соҳасида воқеийликнинг мантиқий экстраполяцияси зарурати, бугунги вазиятни келгуси шароитда тасаввур этиш борасида эслатиб ўтилган: "Бу вазифалар сифатли ижроси учун мамлакат Ҳукумати халқаро иқтисодий муносабатлар ўзгариши жараёнининг иқтисодий, ижтимоий оқибатлари, молиявий бозорлар вазияти, савдо низолари ва эмбарголарни мунтазам таҳлил қилиб, бундай омилларнинг миллий иқтисодиётимизга манфий таъсири олдини олиш йўлида зарурий тадбирларни амалга ошириши керак" (6-7-саҳ.).

Бундай масала қўйиш мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳам ички ва ҳам хорижий иқтисодий субъектлар билан муносабатда сақлашга оид кўпроқ имкониятларни яратади. Хўжалик субъектларининг бугунги куннинг тез ўзгарувчан шароитида моддий ва маънавий захираларидан фойдаланишга доир масъулиятини оширади.

Паёмда мамлакат иқтисодий тараққиёти Миллат пешвосининг бевосита ташаббус ва раҳбарлиги остида ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётган учта ҳаётан муҳим йўналиши(энергетик мустақилликни таъминлаш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш, озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш) эслатиб ўтилган.

Бу буюк режаларнинг воқеийликка айланиши, Тожикистон халқи ҳаёт даражаси ва сифатини бутунлай ўзгартирди. Миллий бирликни мустаҳкамлади. Тожиклар давлати хавфсизлигига асос солди. Минтақа ва жаҳонда давлатимиз обрўсини юксалтирди. Миллий маънавият заифлиги, биродаркушлик уруши натижасида миллат хоинлари томонидан вужудга келтирилиб, дунёда тожикона қадр-қиммат ва руҳни хазон қилган халқнинг хижолатини бартараф этди. Тожикларнинг қадимий ва тамаддунли миллат эканлиги ишончини қайта тиклаб, давлат қуриш қудрати ва ҳаммасидан муҳими, давлатчилик қудратига эга эканликларини тасдиқлади. Мулоҳазали душманни фикрлашга вазифадор этиб, тилини қисқа қилди.

Янги босқичда биз "мамлакат иқтисодиётини аграр-индустриал шаклдан индустриал-аграр шаклга ўтказиш режасини амалга ошираётганимиз" айтиб ўтилди. Сўнгги уч йилда мамлакат ички ялпи маҳсулотида саноат ҳиссасининг 15,2дан 17,3 фоизга етиши барча илгарилашларни исботловчи далил саналади.

Паёмнинг аслида аҳоли турли табақаларига йўналтирилган буюк мантиқи аниқ ва барчага тушунарли тарзда баён этилган. Мураккаб иқтисодий масалалар содда тил ва эркин баён билан тушунтирилган. Миллат пешвосининг олий мақсадлари ишончли далиллар билан ифодаланган.

Эслатиб ўтилганидек, учта иқтисодий мақсаднинг зинама-зина амалга оширилиши давлатчилигимизнинг ниҳоят оғир босқичига тўғри келди ва мамлакатни йўқлик гирдобидан қутқарди. Шунингдек, Давлат бошлиғи ишонч билан шундай деди: "Шу билан боғлиқ ҳолда, саноат соҳасининг иқтисодий, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ва иш ўринлари таъсис этишдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатни тез суръатда саноатлаштириш тўртинчи миллий мақсад сифатида эълон қилинсин" (8-9-саҳ.).

Шу билан боғлиқ ҳолда, Давлат бошлиғи 2030 йилгача ички ялпи маҳсулотда саноат ҳиссасини 22 фоизга етказиш заруратини муҳим, дея айтиб ўтди.

Паёмдан келиб чиқишича, Тожикистон Ҳукумати учун саноатлаштириш йўл ва усуллари аниғу равшандир. Унинг асоси - қабул қилинган соҳавий дастурларни қатъий назорат остига олиш, сармоядорлик лойиҳалари йўлга қўйилиши устидан махсус назорат, бу ишлар самарадорлиги ва сифатини таъминлаш айтиб ўтилган. Шунингдек, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раҳбарлари сатҳидаги давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари олдига тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб этиш, янги ишлаб чиқариш корхоналари қуриш, фаолиятдан тўхтаган корхоналарни ишга тушириш, янги иш ўринлари ташкил этиш каби муҳим вазифалар қўйилди. Фаолият йўналиши самарали ижросида қатъий назорат, жавобгарлик ва масъулият туйғуси учун зикр этилган органлар биринчи раҳбарларига ҳисобот тавсия этиш йўлида аниқ муҳлат белгиланди.

Муҳим масалалардан бири - халқ эҳтиёжи, саноат соҳаси, қишлоқ хўжалигини маҳаллий молу маҳсулотга бўлган талабларини босқичма-босқич таъминлаш, шунингдек, импорт ҳажмини камайтириш ҳисобланади.

Паёмда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим масалаларидан бири саналиши таъкидланган. Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида, "аҳоли маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, рўзғор анжомлари ва қурилиш материаллари билан таъминланиб, мамлакат ташқарисидан озиқ-овқат маҳсулотлари киритиш ҳажмини сўнгги уч йил давомида қарийб уч миллиард сомоний ё 31 фоизга камайтириш"га эришилди (9-10-саҳ.).

Миллат пешвосининг кеча-ю кундузлик ҳаракату заҳматлари натижасида олий даражадаги дипломатия асил йўл, усул ва методларини амалга ошириш, мамлакат ичкарисида ишончли фазони тайёрлаш, минтақавий ва жаҳон молиявий институтлари томонидан "сўнгги ўн йилда Тожикистон иқтисодиётига 33 миллиард сомонийдан зиёд ҳажмда тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритилган" (11-саҳ.). Муҳимлик, система яратиш ва бошқарувчи бўлиш билан боғлиқ ҳолда, "унинг кўп қисми энергетика, алоқа, қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олишу қайта ишлаш ва инфратузилмалар қурилишига йўналтирилган (11-саҳ.).

2019-2020 йиллар учун ишлаб чиқариш соҳаларида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувга мораторий ҳамда "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва сармоячилик фазосини яхшилашга оид ислоҳотнинг 300 куни" эълон қилиниши, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг юртимиз иқтисодиёти турли соҳаларини ривожлантириш йўлида муҳим ташаббусларидан саналади. Масалани ҳал этишнинг бундай тарзи хўжалик турли соҳалари ривожланиши учун шароит яратиш самарали шаклларидан бўлиб, маҳаллий тадбиркорларни рағбатлантириш, ишлаб чиқарувчи мавқе ва нуфузини ҳимоялаш, янги иш ўринлари яратишга ҳисса қўшади.

Аввалгидек, бу йилги Паёмнинг асосий мақсади - халқ ҳаёт даражасини босқичма-босқич юксалтиришдан иборат. Бу мақсад энди мамлакатни индустриялаштириш воситасида дастурлаштирилиши фахрланиш боисидир. Ва шунингдек, саноат моҳиятини ташкил қилувчи электрлаштириш Тожикистон Республикаси Ҳукумати ишининг асосий йўналиши сифатида танилган. Шу сабабли, "сўнгги ўн йилда мамлакат энергетика тизими ишлаб чиқариш иқтидори 1520 мегаватт оширилиб, 1300 километрдан зиёд юқори шиддатли электр узатиш линиялари қурилгани ва фойдаланишга топширилгани" қониқиш боисидир (13-саҳ.). Бундай ютуқлар, энг аввало, 70 фоиздан зиёди қишлоқда истиқомат қилувчи оддий одамлар манфаатини ҳимоя қилади.

Паёмда эслатиб ўтилади: "2018 йилнинг сентябр ойида биз баланд тоғли Мурғоб ноҳиясида 1500 киловатт иқтидорли "Тожикистон" гидроэлектростанциясини 80 миллион сомоний ҳажмидаги маблағ эвазига фойдаланишга топширдик. Унинг шарофати билан Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида электр энергиясига талабот тўлиқ таъминланди (14-саҳ.). Шунингдек, бу минтақада 211 мегаватт иқтидорга эга иккита-"Санобод" ва "Себзор" гидроэлектростанцияларини техник асослаш тайёрланмоқда.

Устувор иқтисодий тараққиётни таъминлаш, жумладан, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида саноат корхоналари қуриш, тоғ маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, йўл, коммуникация, соғлиқни сақлаш, маориф, спортни ривожлантириш, сайёҳлик соҳаларида инфратузилманинг яхши шаротини яратиш, аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш Тожикистон Республикаси Ҳукумати фаолиятининг афзал йўналишларидан ҳисобланиб, Миллат пешвосининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлашида амалга оширилмоқда.

Экстенсив имкониятлар бараварида интенсив (фойдаланилаётган ГЭСларни таъмирлаш ва қайта қуриш) йўллар билан мамлакат миқёсида электр энергияси ишлаб чиқаришни ошириш ҳам назарда тутилган. Уни молиялаштириш турли манбалар - давлат бюджети ва сармоячилик ҳиссасидан таъминланади.

Паём миллий ўзликни англаш ва таниш учун ўзига хос аҳамиятга эга бўлган маълумотларга бой. Ўзини Тожикистон номли муқаддас заминга мансуб билган ҳар бир киши Паёмда таъкидланган: "ҳозир Тожикистон халқаро ташкилотлар баҳолашларига кўра, экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллаб тургани"дан фахрланиши керак (16-саҳ.).

Тарих ва хусусан мустақиллик даври, азиз Ватанимиз - Тожикистон инсоннинг жамият ҳаётида муҳим эканлигини яна бир марта исботлади: "Моддий омиллар ҳақида сўз юритганимизда ва миллий иқтидор тафсилотлари доирасида инсон омилларини муҳокама қилганимизда, биз миллат сифатидан миллат сони мантиғи ўртасидаги фарқ ҳақида мулоҳаза юритишимиз керак. Миллат сифати деганда, миллий хислату характер, миллий ахлоқ ва маънавият… назарда тутилади" (H.J. Morghentay. Politics Among Nations. The struggle for Power and Peace. New York, 1964. -Р.121).

Миллий Қаҳрамонимизнинг фидокорона заҳматлари воситасида, шунингдек, тожиклар заминида катта иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар вужудга келган бўлиб, биз, нафақат, ўтмиш, неча минг йиллик тарих, балки мустақиллик даври ютуқлари билан ҳам фахрланишимиз ҳамда ўсмирлар ва ёшларни шу руҳда тарбиялашимиз керак. Мисол учун, Паёмда шундай келтирилган: "Мамлакатимиз янги иқтидорларни, жумладан, "Роғун" гидроэлектростанциясини ишга туширгандан кейин, қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ё учинчи ўринга чиқиш имкониятига эга (16-саҳ.).

Паёмда қайд қилинган ва ҳар бир хонадон учун муҳим бўлган асосий нуқталардан бири Тожикистонда ерларнинг ниҳоятда кам бўлишига қарамасдан, халққа турар жойлар қурилиши учун ер участкалари ажратилишидир: "Мустақилликнинг 27 йили мобайнида 190 минг гектар экин майдонлари қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилиб, мамлакатда томорқа участкалари майдони 135 минг гектар, жумладан, суғориладиган ерлар ҳисобидан 52 минг гектарга оширилди" (20-саҳ.).

Айнан, қиёсий-тарихий методлар воситасида, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, жамоатчилик муносабати, ҳатто, ҳар бир киши шахсий ҳаётидаги умумийлик ва фарқлар аниқ кўринади. Биз ҳаёт даражаси ва воқеийлигини ҳақиқатни танишнинг бу кенг тарқалган методига мурожаат қилмасдан баҳолай олишимизни тасаввур қилиш мумкин эмас.

Шу тариқа, Паёмда ер тақсимланиши натижасида бир миллиону тўрт юз минг оилада турар жой бинолари қуриш учун имконият пайдо бўлиб, "ўртача ҳисобда мамлакатнинг 7 миллион нафардан зиёд аҳолиси турар жой шароитларини яхшилагани" эслатиб ўтилади. Таққослаш ва хулоса чиқариш учун эслатиб ўтиш зарур: "Шу мақсадда, мустақилликкача бўлган 70 йилда ҳаммаси бўлиб 77 минг гектар ер тақсимлаб берилган эди" (20-саҳ.).

Бундай ташаббус оддий халқ ҳаётини англаш, давлатчилик масъулиятининг юқори ҳисси, халққа нисбатан олийҳимматлилик, ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш намунасидир.

Паёмда илм, маориф ва маданият ривожига алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидланганидек: "Фақатгина 2018 йили мамлакатда барча манбалар ҳисобидан 73 мингдан зиёд ўринга эга бўлган 151та умумий таълим муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди ва бу жараён келгусида ҳам давом эттирилади" (26-саҳ.).

Шунингдек, маориф соҳасидаги иккита муҳим масала эслатиб ўтилди: "Биринчиси, малакали ўқитувчи кадрлар етишмаслиги ва иккинчиси, мамлакат барча таълим муассасаларида таълим даражаси-ю сифатини юксалтириш" (26-саҳ).

Буюклар "ҳаёт ҳам бўлмасди бу қадар гўзал"лик шартини "агар дунёда муаллим бўлмаса", дея баҳолашган. Мана шу нуқта мантиқий равишда Паёмда таъкидланган.

"Малакали ўқитувчи кадрлар" иборасида, албатта, юқори билим даражаси, мутахассислик, юксак маданият, маърифатли қилишлик кучи ва ниҳоятда, мушкул ва масъулиятли санъат одамдан "инсон - шахсият яратиш"дир. Мактаб ишининг маҳсули шундаки, унинг тарбияланувчиси Ватан тараққиёти ва хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишда сўз ва амалда тайёр бўлсин.

Ғарб олимларининг фикрича, шахс маънавиятининг пойдевори (скелет, маънавий "суяк қотиши") 16 ёшда шаклланади. Шунинг учун ҳам, "A man in sixteen, is a man in sixty" (Эркак олтмиш ёшлигида ҳам ўн олти ёшлигидагидек бўлади), - дейишади. Фарзанд (ўқувчи) атамаси ўрта мактабни битиргандан кейин, ўта қийин иш, мумкин бўлмаган амалга айланади. Ўтган асрнинг 90-йилларидаги Тожикистон ҳодисаларининг таҳлили, уюштирувчиларнинг хислат, характер, билим, дунёқараш структураси ва уларнинг таъсирида қолиб, мамлакатни қонга булғаганлар ва албатта, бугунги кундаги баъзи ёшларнинг бузғунчилик ва терроризм ҳодисаларига қўшилиб кетишлари юқоридаги фикримизнинг исботидир.

Миллатнинг муаззам пешвоси бир неча марта таъкидлаганидек, жамиятни мутахассис ва билимдонлар обод қилади. Бу ерда шундай билим назарда тутилмоқдаки, у табиат ва жамият тараққиёти қонуниятларини илмий нуқтаи назардан шарҳлаб, инсон ҳаётининг йиллари давомида тасдиқланган бўлиши керак. Мамлакатни иқтисодий томондан қудратли давлатга айлантириши лозим. Ҳар кунлик системавий талаботлар ва мамлакат иқтисодий-ижтимоий тараққиёти прогнозларига боғлиқ ҳолда, мутахассислар реестри мажмуини тайёрлаш имкониятини кафолатласин. Уни амалга ошириш натижасида, хорижий мутахассисларни даъват этишга ҳожат қолмасин. Шундай қилиб, турли соҳалар инфратузилмаси мутахассислиги йўналишида мамлакат мустақилликка эришади.

Паёмда таъкидланган таълим барча босқичларидаги тизим ислоҳотини давом эттириш, таълимнинг фаол усулларини жорий этиш ва унинг сифату даражасига биринчи даражали эътибор қаратиш Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг амалий мақсадлари сифатида эълон қилинди.

Ушбу дастурий ҳужжатда мамлакат ёшларининг бунёдкор ҳаёт ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашдаги ролига юқори баҳо берилган. Жумладан, шундай таъкидланади: "Ёшларимизнинг юксак миллий туйғулари, ўзликни англашлари, ватансеварлигу ватанпарварликлари, Ватан, миллат ва аждодлар заминига садоқати жамият хавфсизлиги-ю осойишталиги, давлат тараққиёти ҳамда мустақил Тожикистоннинг бугунги ва эртанги ободончилиги кафолати ҳисобланади" (34-саҳ.).

Шунингдек, миллатнинг муаззам пешвоси Паёмида давлатчилигимиз фожиали янги тарихида юз берган, умуммиллий бадбахтликка олиб келган сабаб ва оқибатларини назарга олган ҳолда, таъкидланади: "Дунёдаги ҳодисаларга бой бугунги шароитда ёшларимиз ўтган асрнинг 90-йилларидаги каби диний экстремистик кучлар ва тожик миллатига ёмонликни истовчиларнинг тарғиботларига алданмасликлари, ҳамиша зийрагу ҳушёр бўлишлари, тожик халқи ва тожиклар давлати манфаатлари ҳимояси учун тайёр бўлишлари жуда муҳимдир" (34-саҳ.).

Мушоҳада қиламизки, бу ўринда ёшларни йўлдан урувчи ва миллий манфаатларга қарши қўювчи омиллар очиқ тилга олинган. Мамлакат ҳар бир фуқароси, айниқса, ёшлар, ёш авлод бу нарсани билиши, тушунмоғи ва уларга тушунтириш, таъкидлаб туриш лозим. Зеро, "саводсизлик шахсни содда, ишонувчан ва калта ўйлайдиган қилиб қўяди" (Сенека).

Паёмда жаҳон геосиёсий вазиятига ишора қилинади. Унга кўра, маълум бир давлатлар ўз сиёсий, иқтисодий, маданий, идеологик манфаатлари учун ҳар хил йўлу восита ила ёлғон шиорлару ваъдалар бериб, ўзга мамлакатлар халқларини ўз эътиқодларига бўйсундириб, идора қилишни исташади. Бу давлатлар бу каби ишларни ниқобсиз, баҳонасизу воситасиз амалга оширолмайдилар. Зеро, энг содда киши ҳам бундай ҳолатларда тарғиботчилар сўзларига ишонмайди.

Тожикистон шароитида миллий давлатчилик ва сулҳу осойишталик душманлари инсонлар пок ва муқаддас эътиқоди саналган Исломдан фойдаланмоқчи бўлишади. "Қўй терисини ёпинган бўрилар"га рўпара бўлишади. Аммо таажжубланарли жойи йўқ. Оддий халқ манфаатларига қарши дину мазҳабдан фойдаланишлик (суиистеъмол қилиш) тарихда бўлиб келган ҳодиса.

Қора ниятли кучлар ҳамма давру замонда кишилар ақлу тафаккурини идора этиш учун барча восита-ю йўлдан фойдаланишган. Бу ўринда дин манфаат кўзлашу халқ эътиқоду ҳиссиёти билан ўйнаш воситаси ва усулидир. Бунга инсоният тарихида минглаб мисоллар бор. Рўдакий, Фирдавсий, Абу Али ибн Сино, Носир Хусрав, Абдураҳмон Жомий, Бадриддин Ҳилолий, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Абдулқодир Бедил, Сайидо Насафий, Аҳмад Дониш, Садриддин Айний ва ўз замонаси воқеа-ҳодисаларига гувоҳ бўлган миллатнинг буюклари - алломаларига мурожаат қилинсин. Сўзи ила Ажам абадият пайдо қилган буюк Фирдавсийга мурожаат қилишнинг ўзи етарли: "Динни рўкач қилишиб, ўзгалар зараридан ўз манфаатларини қидиришади". Ҳозирги замонда ҳам - буюк Фирдавсийдан минг йиллар ўтган бўлса-да, соддалик борасида бундан арзирлироғу мувофиқроқ далил келтириш осон эмас. Афғонистон, Сурия, Ироқ, Тунис, Яман ва 90-йиллардаги Тожикистон Фирдавсий Тусий айтганлари исботидир.

Паёмнинг буюк мантиқий манбаси бу унда ифодаланган маъноларнинг нишонга тегишлиги тажрибада синалган ҳақиқат тафсирида эканлигидадир. "Диний экстремистик кучлар ва тожик миллатига ёмонликни истовчиларнинг тарғиботларига алданмаслик", "зийрагу ҳушёр" ва "Тожик халқи ва тожиклар давлати манфаатлари ҳимоясига тайёр туриш" каби кетма-кет келаётган иборалар катта-кичик, Тожикистон барча халқи учун ўз вақтидаги ватанпарварликка даъватдир.

Бугунги кундаги ёшларни фуқаролик уруши даврида ўзларини ҳалокат гирдобига улоқтирган тенгдошлари билан қиёслаш Паёмнинг муҳим нуқталаридандир. Миллатнинг бошидан кечирганларини ўйлаш ва ҳис қилиш - шу куннинг муҳим масалаларидан саналади. Бунингсиз жамиятда осойишталик ва унинг ривожини таъминлашнинг имкони йўқ, зеро, "тарихни билмаслик бир умрга гўдак бўлиб қолиш демакдир" (Цицерон).

Ёшларнинг экстремист-террорчи ташкилотларга жалб этилишида маълум даражада ота-оналар, хешу табор, қариндошлар, мактабу маориф, оммавий ахборот воситалари, адабиёт, маданият, тегишли органлар, диний муассасалар ва умуман, жамиятнинг ҳам гуноҳи кам эмас.

XIX аср иккинчи ярми XX аср бошларида таниқли олимлардан бири: "Жамиятнинг ҳар бир аъзоси аҳволи руҳиясидан хабардор бўлиши ва унга таъсир эта олиши лозим", деган экан. Шу ўринда Аристотел масалани аниқроқ ифодалаган ва бу "билишлар" шартини яхшироқ тушунтирган: "Давлат воқеан мавжуд бўлган кишига мансуб… инсон табиатан сиёсий ҳодисадир, шунинг учун ҳам ҳатто, бир-бирининг кўмагига унчалик муҳтож бўлмаган кишилар ҳам ўзлари билмаган ҳолда (жамиятда - С. Я.) жамоавий яшашга интиладилар" (Аристотел. Политика. - М.: 2000. -С.183). Айнан, шунинг учун, инсон руҳий, маънавий ҳолатини шакллантирувчи барча даъволар давлатчилик салоҳияти ва эътиборидан ташқарида қолиши лозим, давлатсизлик ғояларига тарафдорликни билдириш жамиятда масъулиятсизлик, бошбошдоқлик демакдир. Амалда бундай давлат йўқ. Ва бу ҳаракатлар ҳам ҳаргиз онгсизларча амал эмас. Миллий давлатни синдириш ва жамиятни фожиага рўпара қилиш йўлида мақсадли, буюртмалидир. Маълумки, "бу тоифа аҳди пул эвазига боғланган" (Ҳофиз). Аммо эсдан чиқарурларким: "битта гул берсалар, юз баҳра олурлар" (Лоиқ). Ва одамларни лақиллатиш, ақлларни ўғирлаш, халқни барча балоларга гирифтор қилиб бўлса-да, ҳокимиятга интилиш ҳам бир одатий амалдир. Бахтга қарши (ё кўпроқ бадбахтона), ўзларини Ватан, миллий манфаатлар қаршисига қўювчи кишилар мазамматдан кўра, таассуфга муҳтождирлар. Бизнинг замонимизда билимли халқлар "қаро ер қаъридан то авжи Зуҳал етдилар". Спутниклари Ойнинг нариги тарафидан ўрин олган. Бизнинг адашган бу ватандошларимиз эса, "ҳануз ўз кўчалари мафкурасидан чиқа олмаганлар": "салла", "соқол", "ҳижоб", "босмачи". Манғитлар сулоласи маънавий "қадриятлари" ҳимояси тафаккур, фикрлаш доирасидан бир қадам ҳам жила олмадилар. Қачонки дарахтнинг бир барги ерга тушса-ю, уни байрам, хурсандчилик қилсалар. Ана ҳукуматга, халққа сарварликни даъво қилувчилар тушунча ва ижтимоий дастурларининг даражаси. Улуғ Саъдий айтмоқчи "силсила пай-чандирда, оғир юк - оёқда".

Асл мавзуга қайтиб, қатъийлик билан таъкидлаш лозимки, давлат бошдан-оёқ ҳуқуқий тушунчадир. Жамият иқтисодий ривожи ва унинг аъзолари, халқ хавфсизлигини таъминлашнинг буюк масъулияти бор унда. "Давлат" деб аталган ташкилотнинг асил фарқи Ватан, "Роғун"ни қуриш, ютуқлар, ободончилик, осойишталик, ривожланишлар қаршисида бунинг аксини қилувчилар "хаффош"- ("кўршапалак"-С.Я.)нинг офтоб нуридан, "девнинг Қуръондан қочгани" каби ҳамиша қўрқувдадир (Ҳофиз).

Паёмда "сиёсий ҳушёрлик ва зийраклик" йўналиши алоҳида таъкидланган. Бу "тожик халқи ва тожиклар давлатчилиги" буюк қадриятлари ҳимоясига қаратилган.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллатнинг муаззам пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Паёми жами давлатчилик тажрибалари, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мустақиллик йилларидаги ҳаётан муҳим соҳалари, махсусан, кейинги уч йил давомидаги фаолияти таҳлилини кўриб чиқиб, баҳолаган дастурлаштирилган ҳужжатдир.

Таъкидлаб ўтилганидек, ушбу келажак яратувчи ҳужжат мундарижасини ижтимоий, иқтисодий, соғлиқни сақлаш, маориф, маданият, шахс, жамоатчилик ва давлат хавфсизлиги каби барча соҳаларда Тожикистон халқининг кундалик талабларини қондириш, унинг турмуш шароитини яхшилаш ташкил этади. Паёмнинг ниҳоятда муҳим нуқтаси - саноатлаштириш босқичининг бошланиши эълони. Агар мазкур ташаббус алоҳида эълон қилинганида ҳам халқ Миллат муаззам пешвосининг бу ташаббуси амал тўнини кийишига тўлиқ ишонади, шубҳасиз. Чунки мустақиллик замонида миллий Қаҳрамонимиз шахсан ўзлари ишлаб чиққан лойиҳани жон хатари бўлган, ҳатто, тажрибали кишилар тушунчасига тўғри келмайдиган, сиёсий, геосиёсий, иқтисодий нуқтаи назардан амалга ошириш имкони бўлмаган мураккаб бир пайтда тожик халқига эълон қилиб, жасорат билан амалга оширди. Қўлга киритилган ушбу ютуқлардан бугун Тожикистоннинг миннатдор ва шукр қилган халқи қониқиш билан фойдаланмоқда.

Аммо шунга қарамай, Паёмда мамлакатни саноатлаштириш масаласи ишончли далиллар билан асосланган. Ҳужжатда тилга олинган факту рақамлар - мамлакатда катта-кичик саноат корхоналари қуриш - ушбу йўналишнинг кейинги ривожига асосий замина, хом ашёлар ишончли манбаларини топиш ва қайта ишлаш, ишлаб чиқаришга зарур саналган йўллар, туннеллар қуриш, мамлакат ичкариси ва хорижда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ўнлаб ГЭСлар қуриш, "Роғун" ГЭСи илк агрегатининг ишга туширилиши мамлакатни саноатлаштиришнинг моддий ва маънавий асоси бўлади.

Саноатлаштиришнинг давлат сиёсати сифатида эълон қилиниши билан жамият ҳаётининг энг муҳим даври бошлангани қониқиш боисидир. У мамлакат иқтисодиётида саноат ишлаб чиқариши босқичма-босқич афзаллик пайдо қилишини назарда тутади.

Бу муҳим ташаббус жараёнига янги технологияни киритиш зарурати ҳамда мазкур соҳанинг бундан кейин минтақа ва жаҳон даражасида бозор иқтисодиёти талаблари асосида қадам ташлаши кутилган воқеийликка айланади. Мамлакат ҳудудига ривожланган мамлакатлар учинчи дунёни унинг қимматбаҳо чиқиндихонасига айлантирмоқчи бўлган "иккинчи қўл"даги ускуналарнинг киритилиши хатар ва эҳтимоли орадан кўтарилади. Айнан, шу мақсадда, қизиқувчан янги насл бозор шароитига мувофиқ тарзда тарбияланади. У илм, маърифат, инновацион технологияларга алоҳида эътибор қаратади. Мутахассислиги даражасини юксалтиришда ўз манфаатини кўради. Ўз хўжалиги ҳисобида ишлашга ҳаракат қилади.

Ҳаммадан муҳими, индустриялаштириш иқтисодий тараққиётга жиддий туртки бериб, аҳоли даромади ва давлат бюджетини оширади. Халқ ҳаёт даражасини яхшилайди. Унинг дунёқарашини ўзгартиради.

Миллат пешвосининг Паёми давримизда давлатчиликни ривожлантиришнинг ҳаётан муҳим дастури бўлиб, унда мамлакат иқтисодий, ижтимоий энг яқин вазифалари аниқ белгилаб берилган. Бу вазифаларни амалга оширишнинг йўли, восита ва усули аниқ кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, бу ҳидоят қилувчи ҳужжатда миллий давлатчилик сиёсатининг илм, маориф, маданият, зеҳний хавфсизликни таъминлаш, миллий манфаатлар ҳимоясининг асосий йўналишлари баҳоланган бўлиб, қонун риояси ва фуқаролар ҳуқуқий маърифати юқори даражаси таъкидланган.

Мақсади мустақил, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатимиз асосларини мукаммаллаштириш, янада иқтидорли қилишдан иборат бўлган ушбу миллий манфаатларни ифода этувчи ҳужжатни қайта-қайта ўрганишимиз керак. Ҳаммадан муҳими, уни амалга оширишда барча имкониятлар билан Миллат пешвосига эргашган ҳолда, фидокорона амал қилайлик. Зеро, мустақиллик даврида миллий Қаҳрамонимиз тарихий тажрибаси миллат ўз бахтини ўз қўли билан яратишини кўрсатади. Ва у бизга сабоқ берди - ишонч тоғни жойидан қимирлатади.

 

С. Ятимов,

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси мухбир-аъзоси.

("Жумҳурият" газетасининг 21-22 (2019 йил 29 январ) сонидан таржима.)

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Бола

 

-Тур ўрнингдан!

Ана шундай дағдаға билан она боланинг устидаги кўрпани итқитиб юборди-да, ўша важоҳатда давом этди:

-Тез бўл! Мактаб пайтинггача молни боқиб кел!

Бола уйқуга тўймаган кўзларини уқаларкан, нарироқда ширингина ухлаб ётган укаларига тамшаниб қаради- да, эринчоқлик  билан ўрнидан турди.

Муфассал...

ҚАЛАМ ВА ҲАҚ СЎЗ – ЖУРНАЛИСТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ

Тожик матбуоти 104 ёшга тўлди. Ўзининг босиб ўтган йўлида у ҳамиша халқ ва миллат хизматига камарбаста бўлиб, меҳнаткашни мадҳ этиб, қаллобу фирибгарга қарши аёвсиз курашиб келган. Мустақиллик давридаги журналистлар ҳам ўз ўтмишдошлари бошлаган ишни давом эттириб, ҳар қандай вазияту шароитга қарамай, ўзларини мардонавор тутиб, қалам ва каломга бўлган садоқатларини амалда исботлаб келмоқдалар. 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
822
Мақолаларни кӯрганлар сони
546534

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2464436
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
36
2749
16353
2424256
19214
71175
2464436

Сизнинг IPнгиз: 34.225.194.144
Бугун: 08-12-2019 00:17:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015