Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Декабр 2018 Кӯришлар: 2789
Печат

 

hunar 2018Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси

Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йил декабр ойида мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиш ташаббусини илгари сурганлиги миллий анъаналаримиз, қадимий ҳунармандчилик ҳамда аждодий қадриятларимизнинг қайтадан тикланиши учун асос бўлганлиги қувонарлидир. Шамсиддин Шоҳин ноҳиясининг ҳар бир қишлоғи аҳолиси – Саричашмадан Даштижумгача, Ёлдан Доғистонгача, Кафтар қишлоғидан Дараи обгача бу бунёдкорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ундан янги илҳом олишди.

Халқ ҳунармандчилиги ривожланган қишлоқлардан бири Нуриддин Маҳмудов номли қишлоқ жамоатидаги Ёл қишлоғидир. Қадимдан бу ерда темирчилик, кигиз солиш, чўптарошлик, арқон тўқиш, дўппи тикиш, кашта солиш, сўзана тикиш, чакандўзлик, бўёқ солиш, терига ишлов бериш, кулолчилик, тоштарошлик, тикувчилик, этикдўзлик ва заргарлик ҳунарлари алоҳида ҳунармандлар томонидан ривожлантирилиб, бугунгача етиб келган. Юқорида тилга олинган ҳунарлардан терига ишлов бериш, заргарлик ва кулолчилик секин-аста ўртадан кўтарилганлиги афсусланарли ҳолдир.

Қишлоқда турли даврларда яшаган Бозор темирчи, уста Худойназар, уста Мадислом тоштарош, дўмбирасоз ҳамда қошиқтарош уста Салом, кигиз солувчи усталар – уста Ҳамид ва уста Бегмад, терига ишлов берувчи уста Абдураҳим, Розиямоҳ кулолчи, арқон тўқувчи Қодир бобо, дўппи тикувчи Саидахоним сингари ҳунармандларнинг номлари бугунгача Кўлоб минтақаси аҳолиси ўртасида эҳтиром билан тилга олинади. Уларнинг ҳунарлари фарзандлари ва шогирдлари томонидан бугунги кунда давом эттирилаётганлиги қувонарлидир.

Бугунги кунда уста Табарали чўптарош, уста Орзу, уста Машариф темирчилар, уста Юнус пойабзалдўз, сават ва эшик-дераза ясашда моҳир уста Давламад, жунга ишлов бериш ҳамда арқон тўқиш устаси Дости бобо ва бошқаларнинг номлари Ёл қишлоғи ва теварак-атрофда ҳурмат-эҳтиром билан тилга олинади.

Миллат пешвоси саъй-ҳаракатлари ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирган тадбирлари натижаси ўлароқ, азиз Тожикистонимиз халқининг ҳунармандчилик маҳсулотлари хорижда ҳам халқимизнинг танилишига сабаб бўлаётганлиги қувонарли ҳолдир. Яқинда Ёл қишлоғига узоқ Германиядан 5 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Улар қишлоқнинг нотакрор манзарасидан завқланган бўлсалар, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари сайёҳларни ҳайратга солди. Меҳмонлар ўз юртларига қайтишда ўзлари билан чакан дўппи, кашта солинган сўзана, чакан кўйлак ва чўпдан ясалган чўмичу қошиқлар олиб кетишди. Улар тасвирга туширган табиат манзаралари эса, шубҳасиз, Германия музейларидан ўрин олиб, юртимизга келувчи сайёҳлар сонининг ошишига хизмат қилиши табиий.

Аслида тоғликларнинг иккитасидан биттаси, албатта, ҳунарманд бўлади. Чунки тоғ шароити ҳар бир кишидан қайсидир ҳунарни эгаллашни тақозо этади. Бугун қишлоқларимизда она ва бибиларидан кашта тикиш, сўзанага гул солиш, чакан тикиш, чироз тўқиш каби ҳунарларни ўрганмаган қиз-жувонларни топиб бўлмайди. Улар, ўз навбатида, бу ҳунарларни фарзандларига ўргатишади. Шу тариқа бу миллий ҳунарларимиз авлоддан-авлодга ўтиб, барҳаёт сақланмоқда. Бундан ташқари, темирчилик, тоштарошлик, сават тўқиш, кигиз солиш каби ҳунарларни ўрганган ёшларнинг борлиги ҳам бу миллий удумларимизнинг барҳаётлигини таъминлайди.

Давлатимиз бошлиғининг кўрсатма ва топшириқларини бажариш йўлида ноҳия қишлоқ жамоатлари ҳудудида халқ ҳунармандчилигининг қисқа муддатли курслари ташкил этилаётганлиги ва бу курсларда тажрибали ҳунармандлар ўз касблари сирларини ёшларга ўргатаётганлиги ҳам ноҳия ҳудудида халқ ҳунарлари ривожланиши омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг Паёмда белгилаган вазифаларини фаолият дастурларига айлантирган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси аҳолиси ноҳиянинг сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги ривожланган гўшага айланаётганлигидан мамнунлар.

 

Зубайдулло РАҲМОНЗОДА, журналист, Ш. Шоҳин ноҳияси.

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Кўприк қуриб, ҳожи бўлган онахон

 

ёхуд Деваштичнинг Метк қишлоғида яшовчи Маҳтоб она Фозилова билан йўл-йўлакай суҳбат

-Маҳтоб хола, тобингиз йўқ, деб эшитдик. Ишқилиб, ҳозир тузукмисиз?

-Э, болам-а, ёш кетгач, олма билан ўрик бўлармидик. Бир кун қўлинг оғриса, эртасига оёғинг зирқирайди. Иштаҳа йўқолиб, мадордан қоласан. Кейин бу дардим янги эмас… Оёғим бирдай азоб беради. Озод-эркин юролмайман. Саксонга яқинлашдим. Менимча, ҳаққим ҳам қолмади…

Муфассал...

Эсаверар тунда шамоллар

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Ярим тунда шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2446082

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9757086
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1396
3148
7889
9725092
1396
122773
9757086

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.192
Бугун: 01-07-2026 09:39:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015