Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2017 Кӯришлар: 2137
Печат

 

xitoy 2017 2Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линиялари лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 79 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредит

ажратиш тўғрисида кредит келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Келишувни Тожикистон Республикасидан Молия вазири Абдусалом Қурбониён ва Хитой Халқ Республикасидан ушбу давлатнинг Экспорт-импорт банки вице-президенти Сун Пинглар имзолашди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида Пекин шаҳрида Тожикистон ва Хитой компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида қуйидаги икки томонлама келишувлар ҳам имзоланди:

- Тожикистон Республикасининг Шириншо Шотемур номли Аграр университети ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Қишлоқ хўжалиги академияси Илмий-тадқиқот институти ўртасида илм ва техника соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикасининг Шириншо Шотемур номли Аграр университети ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Қишлоқ хўжалиги академияси ўртасида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ва Хитой Халқ Республикасининг Миллий атом корпорацияси ўртасида атом технологияларидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ва Хитой Халқ Республикасининг Авиацион тараққиёт халқаро корпорацияси ўртасида турли мақсадлардаги учувчисиз ҳаво тизимларини ишлаб чиқишни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- «Ғаюр Саноат» компанияси ва «Синхуа Тиен Чен» МЧЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- «Ғаюр» компанияси ва «Жинно гласс серамик групп» МЧЖ ўртасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикасининг «ТАЛКО» компанияси ва «Юнан» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- «ТАЛКО» компанияси ва Хитойнинг йўллар ва кўприклар қурилиши бўйича компанияси («Чайна Роуд энд Бриж Корпорейшн») ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меорандум;

- «ТАЛКО» компанияси ва «Женерал Найс Инвестмент» сармоявий компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Онажонимнинг сўнгги сабоғи

 

Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Муфассал...

СУВ ЖАНЖАЛИ

 

Улар замин бошига етиб келганларида, устознинг димоғи куйди. Эккан буғдой, пиёзу сабзилари ҳали тупроқдан бош кўтармай, пажмурда бўлган эди.

Хол Машраб, Рўдакий ноҳияси раиси, бир куни устозни кўриб деди:

-Вазият оғир. Биламан, серфарзандсан. Уларни едириш, кийдириш осон иш эмас. Кел. Сенга озгина ер ажратиб бераман. Яхшигина деҳқон ҳам топаман. Нафсга эрк бермаслик туғма одати бўлган устоз дедилар:

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583995

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10226138
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5028
5356
15926
10179764
123231
138877
10226138

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 19:14:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015