Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 1695
Печат

 

guterrish 201711 июн куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Давлат бошлиғи Тожикистонга илк бор БМТ Бош котиби сифатида ташриф бурган Антониу Гутерриш билан учрашиш ва фикр алмашиш учун пайдо

бўлган имкониятдан қониқиш билдирар экан, мамлакатимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан давлатчилик тизимларини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиёт ислоҳоти ва устувор тараққиётни таъминлаш учун ҳамкорликлари аҳамияти ва муҳимлигини таъкидлади.  

Қайд қилиб ўтилганидек, Тожикистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзолиги аввалиданоқ ташкилот ва унинг махсус тузилмалари билан кенг бунёдкорлик ва самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиб, мамлакат ҳудудида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 23та институти, дастур ва махсус муассасалари бевосита фаолияти учун қулай шароит яратган.

БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва қабул қилинган 2030 йилгача давр учун Устувор тараққиёт глобал кун тартибидаги масалалар ва Тожикистоннинг 2030 йилгача давр учун Миллий тараққиёт стратегиясини амалга татбиқ этишга биргаликда ҳисса қўшиш масалалари юзасидан конструктив фикр алмашинуви бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси Президенти Тожикистоннинг БМТ билан энергетик, транспорт ва коммуникацион воситалар ҳамда қишлоқ хўжалиги катта потенциали имкониятларидан ишончли ва самарали фойдаланиш соҳасида ҳамкорликлар муҳимлигини қайд қилди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистон ва Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг минтақа ва жаҳонда сув билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги роли, сув ва экологияни қамраб олувчи халқаро ташаббусларини юқори баҳолар экан, Тожикистоннинг бу йўналишдаги халқаро ташаббуслари муҳимлиги ва ўз вақтида эканлигини қайд қилди.

Давлат бошлиғи Тожикистон  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кун тартибидаги сувга боғлиқ масалаларни йўлга қўйишда фаол иштирок этаётгани, бундан кейин ҳам халқаро даражада сув билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ташаббусчиси сифатида бу ҳаётан муҳим неъматдан узоқ фойдаланиш учун аниқ чора-тадбирларни амалга оширишда салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.

2018 йилнинг 22 марти – Халқаро сув захиралари кунидан амал қила бошлайдиган 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги минтақа ва жаҳонда сув захиралари билан боғлиқ устувор тараққиёт мақсадларини амалга татбиқ этиш жараёнида шахдам қадамга айланишига ишонч билдирилди.

Тожикистон томонидан барча учун «устувор энергия» ва «яшил энергия» глобал ташаббуслари қўллаб-қувватланиши яна бир марта қайд қилиниб, Тожикистоннинг тоза электр энергияси ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан ноёб бўлган гидроэнергетик потенциалидан фойдаланиш минтақа учун  катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Минтақа ва дунёда хавфсизлигу барқарорликни таъминлаш, терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш, Афғонистон Ислом Республикасидаги мураккаб сиёсий ва ҳарбий вазиятни барқарор қилишда фаол иштирокдан жиддий манфаатдорлик изҳор қилинди.

Суҳбатдошлар, шунингдек, Душанбе шаҳрида ўтказиладиган «Замонавий таҳдид ва хатарлар шароитида устувор тараққиётга эришиш бўйича ҳамкорликларни мустаҳкамлаш» мавзусида олий даражадаги тадбир кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Икки давлат халқи ичра бўлди пайванд ришталар

 

Тожикистонлик таниқли шоир Ниҳонийнинг навбатдаги шеърий тўплами нашрдан чиқди. Дўстликка бағишланган ушбу тўпламда шоирнинг тожигу ўзбек дўстлигига аталган бир туркум ғазаллари ўрин олган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган ғазаллар шулар жумласидандир.

Бардавом дўстлик 

Тожик-ўзбек иккиси аслида бир гавҳар эрур,

Муфассал...

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2511852

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9964753
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
723
3203
3926
9940695
723
100591
9964753

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-09-2026 06:16:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015