Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1875
Печат

 

konibodomЙилнинг ўтган муддатида Конибодом шаҳрида олтита янги саноат корхонаси иш бошлади. Бу эса, 160 нафар конибодомликни иш билан таъминлаш имконини берди. Энди улар меҳнат муҳожирлиги машаққатларини тортмасдан, ўз  шаҳарларида оила тебратиш имкониятига эга бўлишди. Конибодомлик саноатчилар биринчи ярим йилликда режадагига қараганда, деярли 780 минг сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқаришди. Бошқача айтганда, режа 108 фоизга бажарилди.

Конибодом шаҳри раиси ўринбосари Илҳомжон Ҳомидовнинг айтишича, саноатчилар мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб совғалар билан кутиб олиш мақсадида суръатни сусайтирмасдан ишлашмоқда. Айни бир пайтда улуғ байрам олдидан Конибодом шаҳри ва қишлоқларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳам кенг кўламда олиб борилаётир. Байрамгача 25та янги иншоотни фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

 

 «Имкониятлар водийси»га қизиқиш

Хўжанд шаҳридаги Рўдакий қасрида суғдлик ва россиялик ишбилармонларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ўзаро ҳамкорлик, савдо-сотиқни ривожлантиришга келишиб олишди. Хўжанд шаҳри раиси Шариф Шарифзода вилоят марказида озиқ-овқат, тўқимачилик саноати ривожлангани, сайёҳлик учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Нижегород вилояти саноат, савдо ва тадбиркорлик вазири ўринбосари Игор Сазанов ўзларидаги ишлаб чиқариш кўлами ҳақида муфассал ҳикоя қилди. Нижегород (собиқ Горкий) вилояти кўпроқ машинасозлик соҳаси билан танилган. Вилоятда автобуслар, юк ташиш машиналари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, металл қувурлар, қоғоз тайёрлаш саноати ҳам ривожланган.

Нижегород вилояти губернатори ўринбосари Евгений Люлин бошчилигидаги россиялик меҳмонлар вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий қабулида ҳам бўлишди. Меҳмонлар айниқса, мева-сабзавот тижоратини йўлга қўйишга қизиқишди. Серқуёш Тожикистон боғлари ва далаларида етиштириладиган мева ва сабзавотлар мазаси ва сифати россияликларга маъқул эканлигини изҳор этишди. Абдураҳмон Қодирий эса, россиялик тадбиркорларни Суғдда мева ва сабзавотни қайта ишловчи қўшма корхоналар очишга даъват этди. Бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Россияликлар қайта ишланган мева-сабзавот билан таъминланадилар. Ҳозирда Нижегородда аҳолининг сифатли мева-сабзавотга бўлган эҳтиёжининг бор-йўғи 40 фоизи қондирилар экан. Суғдлик боғбон ва деҳқонлар етиштирган ҳосил ана шу эҳтиёжнинг қолган қисмини қоплаши мумкин.

 Нижегородликлар Суғдга замонавий йўловчи ташиш ва «тез ёрдам» машиналари, қишлоқ хўжалик техникаси, иссиқхоналар учун жиҳозлар етказиб беришга тайёр эканликларини изҳор этишди.

 

Ҳайдовчилар ҳам, йўловчилар ҳам хурсанд

Бобожон Ғафуров ноҳиясида яна 5,5 километр йўл тўла асфалтланди. Ноҳия маркази – Ғафуров шаҳарчаси марказий кўчаларидан бирининг сифатли мўмланиши транспортлар ҳаракати учун қулайлик яратди. Камол Хўжандий кўчасининг асфалтланиши эса, шаҳарчанинг икки марказий – серқатнов кўчаларини бир-бирига боғлади. Йил бошидан буён ноҳияда 150 километрдан ортиқ йўл таъмирдан чиқарилди. Аниқроғи, 96 километрдан зиёд йўлда жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиб, мўм ётқизилди, 55 километрга яқин йўлга шағал тўкилиб, текисланди.

Шу ўринда йўл қуриш ёки уни таъмирлашдек хайрли ишларда ноҳия ҳукумати саъй-ҳаракати билан биргаликда маҳаллий ташкилотлар, тадбиркорлар ва аҳоли ҳам ўз ҳиссасини қўшаётганини таъкидлаш жоиз.

Йўлларда яратилаётган қулайликдан транспорт бошқарувчилари ҳам, йўловчилар ҳам хурсанд бўлишмоқда. Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органидан хабар беришларича, йўлларни ободонлаштириш ишлари давом эттирилади.

 

Адрас тўқувчилар ўртасида танлов 

Хўжандда энг моҳир адрас тўқувчи аниқланди. Бу Зулфия Баҳриддинова номли таълим-ишлаб чиқариш марказида бўлиб ўтган «Энг яхши адрас тўқувчи» танлов-мусобақасида маълум бўлди.

Танловда шаҳардаги энг моҳир ўн нафар адрас тўқувчи иштирок этиб, куч синашишди. Ҳакамлар мусобақа қатнашчиларининг бир соат давомида ҳаммадан кўпроқ ва сифатли адрас тўқишлари, энг яхши гуллар, ранглар ишлатишларини ҳисобга олишди. Натижада бош мукофот Фотима Малаевага берилди. Энг моҳир тўқувчи шарти бўйича биринчи ўринни Лутфи Файзибоева эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Зарина Ҳожинеъматова ва Гулсара Каримовага насиб этди.

Шунингдек, «Энг сифатли қўлаки адрас» шарти бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Бу шарт бўйича Мавжуда Турсунова энг яхши деб топилди. Кейинги ўринлар Меҳринисо Олимова ва Рўҳафзуна Ҳожинеъматовага берилди. 

Ғолибларга Ифтихорнома ва Хўжанд шаҳар раисининг совғалари-ю қимматбаҳо мукофотлари берилди.

Хўжандлик адрас тўқувчилардан энг яхши икки нафари – Фотима Малаева ва Мавжуда Турсунова энди «Энг яхши адрас тўқувчи» вилоят танлов-мусобақасида иштирок этишади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

Муҳаббат ўтида куйдим, келиб ёнмоқлигим бир кўр...

 

Бўлибман ошиғинг олгин хабар ҳоли паришонман,

Кутиб йўлингнинг бўйида куйингда чашми гирёнман.


Сени тонгдай жамолингу мисоли тун сочинг ҳақи,

Билолмай, қай бири зебо ботиб хаёлга нодонман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598678

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10299116
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2094
5156
24545
10210212
34628
161581
10299116

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.253
Бугун: 06-11-2026 06:36:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015