Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 3064
Печат

zufun sharipova 2018

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

кўнглидаги гапларни айтади.

Бу йилги Паёмда ҳам муҳтарам Президентимиз мамлакатимиз ривожу равнақига боғлиқ турли масалалар ҳақида кенг қамровли нутқ сўзлаб, жумладан, соғлиқни сақлаш, маориф ва илм, маданият борасида тўхталиб ўтди. Айниқса, дўхтирларнинг бир талай лозим бўлмаган дорилар рўйхатини ёзиб бериб, фалон аптекадан олинг, дейишларини мисол келтирганида, Паём томоша қилаётган педагогик жамоамиз: -Офарин!   - деб юборди.

Муҳтарам Президентимиз ўз нутқларида мамлакатимизга бир талай зарарли маҳсулотларнинг киритилиши ва уларни истеъмол қилганларнинг оғир аҳволга тушиб қолганлиги, айниқса, бундай маҳсулот истеъмолидан сўнг, Кўлоб шаҳрида бир ёш бола вафотига доир тўхталганида, беихтиёр кўзимизга ёш келди…

Рост-да, мамлакатимизга киритилаётган озиқ-овқат ҳамда кийим-кечакларнинг сифатига масъул Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги, Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиология давлат назорати хизмати ва бошқа тегишли идоралар бундан сўнг, албатта, ўз ишларига панжа орасидан қарамасликлари лозим, деб ўйлайман.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил Ёшлар йили, дея эълон қилинганидан сўнг, юртимизда жуда кўплаб талантли ёшларимиз ўз истеъдодларини намоён қилдилар. Баъзилари эса, ўзларининг фавқулодда истеъдодларини халқаро майдонларда кўрсата олдилар. Бунга «калкулятор» ва «радар» қизларимиз Ёсуман Исмонзода ва Манижа Тошболтаеваларни мисол келтириш мумкин, албатта. Бундан ташқари, ушбу йилда жуда кўплаб ёшларимиз ўзларидаги бунёдкорлик хислатларини ошкор этдилар.

Давлатимиз бошлиғи томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши ва халқ ҳунармандлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар савдоси солиқдан  озод этилиши барча томонидан хуш қабул қилинди.

Дарвоқе, халқ ҳунарлари бошланғич синфлардан ўргатилиб келинади. Бўладиган бола бошидан, деганларидек, дарс давомида талабалар орасидан халқ ҳунарларига астойдил қизиққан, иқтидорли болаларга ўзларидаги истеъдодни рўёбга чиқариш имконини бериш лозим. Яна шуни таъкидлашни истардимки, меҳнат дарсларида ҳам муҳтарам  Президентимиз дастурларига амал қилиб, халқ ҳунарларини ўргатишга эътибор кучайтирилса, яхши бўларди. Зеро, халқ ҳунармандчилиги ривожланса, халқ орасидаги истеъдодлар юзага чиқса, нур устига аъло нур бўларди...

Зуфнун ШАРИПОВА, Рўдакий ноҳиясидаги

137-асосий умумтаълим муассасаси бошланғич синфлар ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ёшлик ҳайқириғи

 

Шоир Жамшид Пирим ўғлига табрик ўрнида

Бундан тўрт йил чамаси илгари отахон шоир Ўлмас Жамол таваллудининг 80 йиллиги тантанасида иштирок этиш учун Душанбега шоён қувонч билан отландим. Шоир Дилмурод Ҳожимуродов билан "Варзоб" совхозида, унинг курсдош оғайнисиникида меҳмон бўлдик. Ўлмас Жамол юбилейи баҳона менга кўпда тунд бўлиб кўринадиган Дилмурод аканинг жудаям одамохун, оғайниларга бемалол ҳадди сиғадиган инсон эканлигига ишонч ҳосил қилдим.

Муфассал...

ОНАНГ СЕНГА - КАЪБА, ДЎСТИМ!

 

Фахриддин Маҳмуд 1991 йилнинг 25 февралида Суғд вилоятидаги Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғида туғилган. 1998 йили 16-ўрта умумтаълим мактабига қабул қилиниб, 2009 йили тамомлади. Маълумоти ўрта, мактабдан сўнг, 2009-2011 йиллар ҳарбий хизматни ўтаб қайтган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2556991

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10107318
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
811
3600
24726
10039118
4411
138877
10107318

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 02-10-2026 05:44:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015