Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Июн 2016 Кӯришлар: 1860
Печат

shashmaqom

Хатлон вилояти маъмурий маркази – Қўрғонтепа шаҳрида Шашмақом куни тантанали равишда қайд қилинди.

Томошабинлар олдида вилоят Маданият бошқармаси шашмақомчи ансамбллари санъаткорлари чиқиш қилдилар. Нафақат Хатлонда, балки республикамизда таниқли ҳофизлар ижросида мумтоз куй ва қўшиқлар янгради.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг миллий қадриятларни тиклаш сиёсати туфайли, Шашмақом мустақиллик йилларида янада ривожланиб, ўзининг аҳамиятини қайтадан тиклади, - деди томошабинлар олдида чиқиш қилган вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода. Тадбирда иштирок этган барча санъаткорлар маҳорати юқори баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президентининг 2000 йил, 12 майдаги «Шашмақом санъатини келгусида ривожлантириш тўғрисида»ги махсус Фармони халқимизнинг бу қадимий ва мумтоз санъати тараққиётига хизмат қилганлиги табиий.

 

Ёшлар соғлиги – миллат соғлиги

Миллий югуриш куни – мамлакатимизнинг барча шаҳар, ноҳия ва маҳаллаларида ўтказиладиган энг оммавий спорт тадбири ҳисобланади.

Жорий йил бу тадбир Хатлон вилоятида «Ёшлар соғлиги – миллат соғлиги» шиори остида ўтказилди. 

Оммавий спорт тадбири иштирокчилари олдида вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода сўзга чиқди.

- Мамлакатимизда, жумладан, Хатлон вилоятида спорт тобора тараққий этмоқда, - деди вилоят раиси. – Ҳар йили Миллий югуриш куни ўтказилиши анъанага айланган. Айни пайтда вилоятда кўплаб спорт мажмуалари амал қилади. Қувонарлиси шундаки, вилоят ёшлари турли халқаро, республикавий ва вилоят миқёсида ўтказилаётган спорт мусобақаларининг фаол иштирокчиларидир. Республикада, жумладан, Хатлон вилоятида ҳам спорт тараққиёти учун яхши шароитлар яратилган.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети Хатлон вилояти бошқармаси маълумотларига кўра, Миллий югуриш кунига бағишланган тадбирда вилоят бўйлаб 170 минг 280 киши қатнашди.

 

Танлов энг муносибларни аниқлайди

Қўрғонтепа шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган республикавий танловни ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчилари олдида сўзга чиққан вилоят раиси биринчи ўринбосари Қурбон Ҳакимзода семинарни ташкил қилишдан асосий мақсад – танловнинг юксак даражада ўтказилишини таъминлашдан иборат эканлигини таъкидлади.

Семинар иштирокчилари, шунингдек, танлов ўтказиш вилоят комиссияси котиби Зуфар Файзуллоевнинг мазкур босқичда бажарилган ишлар борасидаги ҳисоботини тинглашди.

Бундан ташқари, семинарда Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети раиси ўринбосари Қурбонзода Бег Хол сўзга чиқди. Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Вилоятда спорт ривожланади

Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода раҳбарлигида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Жисмоний тарбия ва спорт тараққиёти бўйича кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда мазкур Кенгаш раиси ўринбосари Шаҳзода Раҳимованинг Кенгаш 2015 йилдаги фаолияти ҳамда «2011-2015 йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастури» талабларини бажариш бўйича ҳисоботи тингланди. Бундан ташқари, мажлисда Хатлон вилояти маориф ва илм бошқармаси раҳбарияти жисмоний тарбия бўйича тарбиявий дарслар ўтказилиши, ўқувчиларнинг спорт тадбирларидаги иштироки ҳақида ҳисобот берди.

Мажлисда, шунингдек, давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Жисмоний тарбия ва спорт тараққиёти бўйича кенгашининг келгусида бажариши лозим бўлган ишлар режаси тасдиқланди.

 

Янги корхона

Норак шаҳрида шағал ишлаб чиқариш янги корхонаси бунёд этилди. Хатлон вилояти раиси ижроия аппарати ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, корхона маҳаллий тадбиркор Холмурод Табаров томонидан очилган. Мазкур корхона қурилиши учун 1 миллион сомонийдан ортиқроқ маблағ сарф этилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз…

 

Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

Муфассал...

Қуролли кучларнинг Бошқарув маркази очилди

2018 йилнинг 21 февралида Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари таъсис этилганининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муҳим ва ҳарбий аҳамиятга эга иншоот - Қуролли кучларнинг Бошқарув марказини фойдаланишга топширди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2416790

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9645885
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
993
3006
12968
9612376
12968
132053
9645885

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 05-06-2026 06:19:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015