Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 1737
Печат

 

k xujandiy 2018Машҳур тожик мумтоз шоири Камол Хўжандий ғазаллари биринчи марта немис тилида нашр этилди. "Ишқи минўї"  ("Осмоний ишқ") деб аталган китоб Хўжанддаги "Ношир" нашриётида чоп этилди. Бу китобни қўлига олган шеърхон Камол Хўжандий ғазалларини икки тил - тожик ва немис тилларида ўқий олиши мумкин.

Китоб таниқли олима, филология фанлари доктори, академик Бобожон

Ғафуров номли дорилфунун профессори Матлуба Мирзаюнуснинг сўзбошиси билан очилади. Сўзбошида буюк шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Камол Хўжандий ғазаллари "Камол Хўжандий илмий маркази" давлат муассасаси ташаббуси  ва маблағи билан нашр этилди. Мазкур муассаса шоир ғазалларини таржима қилиш учун немис таржимони, профессор Александр Ҳайзерга буюртма берди.

- Ҳозир биз буюк шоирнинг асарларини жаҳоннинг бошқа тилларига ўгириш устида ишлаяпмиз. Келгуси йили унинг ғазалларини инглиз тилида нашр этишни мўлжаллаяпмиз. Шунингдек,  Хожа Камол шеърлари рус, ўзбек ва бошқа тилларга таржима этилиб, нашрдан чиқариш режалаштирилган, - дейди "Камол Хўжандий илмий маркази" давлат муассасаси директори, филология фанлари номзоди Баҳром Раҳматзод.

 

Олим ва шоир қадрланди

Бобожон Ғафуров ноҳияси марказидаги маданият уйида академик Бобожон Ғафуров таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Ноҳия ҳукумати ташаббуси билан ўтказилган бу тадбир мазкур музей директори, тарих фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Холжўраевнинг 85 йиллиги ва музей ходими, шоир ва журналист Шариф Нуриддиннинг 75 йиллигига бағишланди.

Тадбирни очар экан, ноҳия раисининг биринчи муовини Мастура Комилий олим ва шоирнинг Бобожон Ғафуров республика музейини бойитиш, машҳур "Тожиклар" китобининг муаллифи илмий меросини ўрганишдаги хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Вилоят маориф бошқармаси раҳбари, тарих фанлари  доктори Осим Каримзода, иқтисодчи олим, профессор Ҳотамқул Аъзамқулов, тарих фанлари доктори, профессор Усмонжон Ғаффоров, таниқли адиб, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси муовини Маъруф Бобожон, ноҳиядаги "Хўжанд" газетаси бош муҳаррири, олима Ўғилой Қоситова ва бошқалар Ҳабибулло Холжўраев ва Шариф Нуриддинни илиқ табриклашди.

Тадбирда қатнашган Тожикистон Халқ артисти Тўлқин Тожибоев, таниқли ҳофизлар Сирожиддин Худоймерганов, Носир Раҳимов ижросидаги қўшиқлар кечага янада файз киритди.

 

Талаба ёшларга ғамхўрлик

Вилоят марказидаги Абу Абдулло Рўдакий номли маданият қасрида Бўстон шаҳри раиси Раъно Ҳошимзоданинг олий ва махсус касбий ўқув юртларида таълим олаётган бўстонлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Раъно Ҳошимзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмоннинг эътибор ва ғамхўрлиги билан ёшларнинг пухта таълим-тарбия олишлари учун зарур шароитлар яратиб берилганини таъкидлаб ўтди. Жумладан, бўстонлик ёшлар ҳам ўзлари танлаган касбларни эгаллаш йўлида ўқиб-изланишмоқда, деди у. Раъно Ҳошимзода бўстонлик ёшлар орасида Президент ва вилоят раиси стипендияларини олаётган аълочи, ахлоқ-одобда тенгдошларига ўрнак бўлаётган  йигит-қизлар кўплигидан мамнунлигини билдирди.

Учрашувда сўзга чиққан талаба ёшлар ўзларига нисбатан кўрсатилаётган ғамхўрликка жавобан пухта илм олишга, танлаган касбларининг устаси бўлиб етишишга ваъда беришди.

50 нафар етим, камтаъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлган ва фаол талабаларга давлат ҳокимияти Бўстон шаҳри ижроия органининг ёрдам пуллари берилди.

 

Пойтахтга - йўл

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги 49-ўрта умумтаълим муассасасининг тожик тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси Муроджон Ҳайдаров ва Хўжанд шаҳридаги 27-болалар боғчаси тарбиячиси Ҳанифа Валиева вилоятдаги энг яхши йил ўқитувчиси ва мураббия, деб топилдилар. Улар энди мамлакат пойтахтига йўл олишади ва "Тожикистон-2018 - йил ўқитувчиси" ва "Йил мураббийи" республика танловида иштирок этишади. Улар айни шу танловнинг вилоят босқичида ғолиб чиқишди.

Муроджон Ҳайдаров танловнинг вилоят босқичида бош мукофотни қўлга киритган бўлса, Хўжанд шаҳридаги "Гулчини маърифат" хусусий мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Парвиз Олимов биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Исфара шаҳридаги 2-ўрта умумтаълим муассасаси рус тили ўқитувчиси Кифоят Ҳожиевага насиб этди.

Танловда вилоятнинг барча 18та шаҳар ва ноҳияларидан келган маҳоратли ўқитувчилар иштирок этишди. Улар компютер ва электрон тахтада ишлаш, дарс таҳлили, тарбиявий соат, ота-оналар йиғилиши ва маориф соҳасидаги меъёрлар ҳужжатларига оид савол-жавоб, ўқитувчининг илғор тажрибаси тақдимоти шартлари бўйича куч синашишди.

Танловнинг иккинчи - якунловчи вилоят босқичида Хўжанд, Исфара шаҳарлари, Бобожон Ғафуров, Спитамен, Ашт ва Зафаробод ноҳияларида ғолиб чиққан муаллимлар қатнашишди.

 

Ўз мухбир. 

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббатнинг кечиккани ёмон экан…

 

Болам, Ватанни сев!

Оталик пандим бу: оқсин қонингда,

Тоабад жой олсин жисму жонингда,

Ватан, деб яшагин ҳар бир онингда,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Муфассал...

Миллат пешвосининг Суғд вилоятига иш сафари

 

2020 йилнинг 22 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамининг тантаналарида қатнашиш, аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш, бир қатор байрам иншоотларининг очилишида иштирок этиш учун Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Шу куни Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тожикистон   Республикаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086795

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151710
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1230
2101
9636
8112414
1230
89570
8151710

Сизнинг IPнгиз: 3.145.26.35
Бугун: 01-05-2025 12:04:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015