Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 157
Печат

 

chorva 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, дея эълон қилар экан, ушбу соҳаларнинг мамлакат ривожу равнақида муҳим ўрин эгаллашига урғу бердилар. Қишлоқлар ҳаётида эса, чорвадорлик асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, ушбу мақоламизда чорвадорлик муҳим қирраларини ёзишга ҳаракат

қилдик.

Чорва қишловини муваффақиятли ўтказиш ҳамма вақт оғир ва ташвишли давр бўлиб, чорвадорларнинг жамғарилган ем-хашакдан унумли фойдаланишларини талаб қилади. Айниқса, қўй ва эчки фермаси ходимлари учун бу том маънода синов даврига айланади. Чунки қўй ва эчкиларни қишловга тайёрлаш ва уларни кашарларда сақлаб, озиқлантириш чўпон-чўлиқларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ҳозирги қишлов даврида ҳар бир қўй ва эчкилик хўжаликларининг раҳбарлари, зоотехниклари ва ветеринарлари чорва қишловини ташкиллаштириш ва уни юқори зоотехния даражасида ўтказишга вазифадор бўлиши керак.

Чорва қишловини яхши ва муваффақиятли ўтказишда ҳар бир бош қўй ва эчкининг қишловгача бўлган семизлигига боғлиқ. Чунки қишловгача моллар қанча семиз бўлса, бу давр яхши кечади. Айрим хўжаликларда ем-ҳашакларни тежаш учун, қўй-эчкиларни ва ёш қўзи-улоқларни ўз вақтида озиқлантиришда катта хатоларга йўл қўйилади. Чунки уларни фақат қор-ёмғир ёғиши бошланиши билан озиқлантиришга киришилади. Унчалик семиз бўлмаган қўй-эчкилар ва айниқса, янги туғилган қўзи-улоқлар бундай шароитда қишловда анча қийналишади.

Айни пайтда Тожикистонда 3 миллион 850 минг 500 бош қўй зотининг беш тури, бир миллион 829 минг 600 бош эчки зотининг беш тури мавжуд бўлиб, республиканинг кузги, қишки ва баҳорги паст-баландликдаги тоғ ва қир-адирларда 31 минг 735 чўпон-чўлиқларнинг ихтиёрида. Бу чўпон-чўлиқлар шунча бош қўй-эчкиларни кеча-кундузи билан кўз қорачиғидай сақлаб, ўз вақтида боқиб келиш ва яна тўйимли ем-хашаклар билан озиқлантириб туради. Чорванинг ҳар қандай оғир ва қийин ишларига фақат чўпон-чўлиқ бардош бера олади. Шунинг учун бўлса керак, донишмандларнинг айтишига қараганда, ҳар бир чўпон-чўлиқ 10 кишининг ишини бажараркан.

2018 йил феврал ойининг охирлари, айниқса, қўзилаш мавсуми қизғин бўлган март ва апрел ойларида республикамизнинг кўп жойларида, жумладан, Вахш водийсига қарашли тоғ ва қир-адирларда об-ҳавонинг қор ва ёмғирсиз келиши туфайли, кўп хўжаликларда ўтга тўймаган она-совлиқлар ва янги туғилган қўзи-улоқлар катта талофотга учрадилар. Шунинг учун, 2018 йили баҳорида зоотехник-ветеринарлар ва чўпон-чўлиқлар қўй-эчкиларни Сангвор ноҳиясидаги «Чилдара», «Ёзғанд», «Миёнаду», «Ҳазорчашма» ва Ваҳдат ноҳиясидаги «Дамит» каби баланд тоғ ёзги яйловларига ҳайдашга мажбур бўлдилар. Чорвадорлар ёзги яйловлардаги даврни талафотсиз ўтказиб, Қабодиён ноҳиясидаги «Қабодиён» жамоа хўжалиги ва Шаҳритуздаги Ю.Гагарин номли деҳқон хўжалигининг қоракўлпарварлари 2018 йил сентябр ойининг иккинчи ўн кунлигидан кейин хўжаликдаги кузги, қишки ва баҳорги яйловларига қайтиб келишиб, она-совлиқларининг сунъий қочириш мавсумини муваффақиятли тугатиб, чорва қишловига тайёргарликни бошлаб юбордилар.

Чорвачилик олимлари ва мутахассисларининг тавсияларига қараганда, ҳар бир бош қўй ва эчки ўзининг ҳар кунлик ҳаёти учун 10-12 километр масофага юриб, ўзига керакли ўтлардан териб ейишлари 8-10 килограмни ташкил қилади, бу қуруқ беда ҳисобида эса, 2-2,5 килограмм бўлади. Кечаси ўтлоқзорлардан қайтгандан кейин, ҳар бир бош учун қўшимча 1-1,5 килограмм ҳисобида қуруқ беда ва то 1,3-1,5 килограмгача комбикорм билан озиқлантирилиши керак. Олимлар ва мутахассисларнинг бу тавсияларига республика қоракўлчилик хўжаликлари қатъий амал қилишмоқда.

Айниқса, ҳозир «Қабодиён» жамоа хўжалигининг чорвадорлари чорва қишловига - 13 минг 733 бош қўй-эчки учун 800 тонна прессланган кип беда, 300 тонна табиий хашак ва 100 тонна янтоқ ва Ю.Гагарин номли деҳқон хўжалигининг чорвадорлари эса, 3 минг 651 бош қўй-эчки учун 162 тонна прессланган кип беда, 20 тонна табиий хашак ва 10 тонна янтоқ тайёрлаганлар. Шу хўжаликларнинг раҳбарлари ва мутахассислари тайёрланган беда, табиий хашак ва янтоқлардан ташқари яна ҳар бир бош қўй-эчки учун 20-30 килограммдан комбикорм жамғаришга ҳаракат қилмоқдалар.

Чорва қишловининг бошланишига қадар «Қабодиён» жамоа хўжалигининг чорвадорлари «Армунтоғ» ва «Оқ тоғ» массивидаги «Гарғара», «Оғил-сой», «Қўнғирот-адир» ва «Деволқоқ» каби кузги-қишки ва баҳорги яйловларига бир минг 200 тонна беда ва табиий хашакларни ва Ю.Гагарин номидаги деҳқон хўжалигининг чорвадори эса, 192 тонна беда ва табиий хашакларни «Тўйинтоғ» массивидаги «Чордағал», «Калта-қўл» ва «Гул Баҳор» каби кузги, қишки ва баҳорги яйловларига ташиб келтириб, тайёрлаб қўйдилар.

Шу билан бир қаторда, бу икки чорвадор хўжаликнинг раҳбарлари ва мутахассислари қиш мавсумида чўпон-чўлиқларнинг ҳам яшаш шароитини ҳисобга олиб, қишда улар қийналмасликлари учун кашарлар ёнидаги 45 уйни таъмирлаб, янги эшик ва деразалар қўйиб беришди. Шу билан бир қаторда, Қабодиён ва Шаҳритуздаги қоракўлчилик хўжаликларининг раҳбарлари ва мутахассислари ва бош чўпонларнинг тавсиясига биноан, январ ойида она-совлиқларнинг иккинчи бўғозлик даври бошланади.

Шунинг учун январ ойининг иккинчи ярми бошланишидан ҳар бир бўғоз она-совлиқ учун яна 150 граммдан то 200 граммгача комбикорм ва 1,5дан то 2 килограммгача беда билан озиқлантирилади. Шу хўжаликларнинг Ҳайит Холбўтаев, Ниёз Норматов ва Чўпонқул Маматқуловлар раҳбарлик қилаётган ферманинг чўпонлари чорвани қиш совуғидан талафотсиз чиқариб, она-совлиқларнинг иккинчи бўғозлик даврига катта эътибор бериб, қўзилатиш мавсумини ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар.

Чунки тўл олиш чўпон-чўлиқлар учун масъулиятли фасл ҳисобланади.

 

Тошбой Кўганов,

Чорвачилик илмий текшириш институти катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Чори Тоғайназаров, кичик илмий ходим.

Аниса Ловунчаева, катта илмий ходим, аспирант.

КАЛЕНДАР

« Июл 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Интенсив боғлар: орзудан амалгача

 

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб интенсив боғлар яратиш кенг қўлланилмоқда. Биз ҳам интенсив боғ учун мўлжалланган икки туп нок дарахтининг парвариши билан танишдик. Нок дарахтининг қадди пастроқ бўлишига қарамасдан шиғил ҳосилга кирган пайт эди.

- То мевалар пишгунича бир ой муддат бор, - деди нок дарахти агротехникаси қоидаларини обдон ўрганган боғбон.

Муфассал...

Меҳргон – деҳқон дастурхонининг фаровонлиги

 

13 октябр куни Душанбе шаҳрининг Абулқосим Фирдавсий номидаги маданият ва истироҳат боғида Меҳргон ва Деҳқонлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, бир қатор вазирлигу идоралар, комитетлар ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
764
Мақолаларни кӯрганлар сони
452743

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2182305
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
668
1216
3266
2167455
35998
8521
2182305

Сизнинг IPнгиз: 54.211.135.32
Бугун: 24-07-2019 11:34:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015