Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 612
Печат

 

kulob 2018Давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи маъмурий биноси мажлислар залида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида Кўлоб шаҳри ва қишлоқларининг Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 30 йиллигига тайёргарлик масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва тегишли вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалардан масъул шахслар иштирок этишди.

Кўлоб шаҳрида давлат истиқлолиятининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари юзасидан Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Раҳмонзода чиқиш қилди.

- Истиқлол байрамининг 30 йиллигига Кўлоб шаҳрида 890та иншоот бунёд этилиши режалаштирилган, - деди А. Раҳмонзода. – Мазкур иншоотларнинг 831таси маҳаллий тадбиркорлар томонидан қурилиши кўзда тутилган. Айни пайтда уй қуриш ва ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Рустам» МЧЖ корхонасида ишлар яхши йўлга қўйилган. Афсуски, айрим хусусий корхоналар масъуллари масаланинг моҳиятини англаб етмаганга ўхшаб кўринади ва фаолиятларида жонланиш сезилмайди.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло ва бошқа масъул шахсларнинг ҳисоботини тинглаб, олиб борилаётган ишлар ўлда-жўлда эканлигидан ташвиш билдирди. Қоҳир Расулзода барча масъул шахсларга тегишли топшириқлар бериб, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклади.

- Давлат истиқлолияти 30 йиллигини муносиб кутиб олиш, мамлакат Ҳукумати томонидан йўлга қўйилган бунёдкорлик ва ободончилик сиёсатидан келиб чиқади, - деди Қ. Расулзода. – Шунинг учун ҳам, бу тадбирга панжа орасидан қараётганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

 

Касбий байрам тантанаси

Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясининг Одина Ҳошимов номидаги халқ филармонияси залида ноҳия масъуллари, кучга эга тизимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Тожик милицияси касбий байрамига бағишлаб тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

- Тожикистон мустақилликни қўлга киритишида тожик милициясининг ҳиссаси катта бўлганлигини унутмаслигимиз лозим, - деди ноҳия раиси Б. Одиназода милиция ходимларини касбий байрамлари билан қутлар экан. – Умуман, милициямиз фаолияти тарихида ёрқин саҳифалар жуда ҳам кўп бўлган.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳияси бўлими бошлиғи, милиция полковниги Нуриддин Пирумшозода тожик милициясининг республикамизда Конституцион тузум ўрнатилишидаги жонбозликлари, бу соҳа ходимларининг жамиятимизда ҳуқуқ-тартибот ўрнатилишидаги фидойиликлари, шунингдек, наркотик моддалар ноқонуний муомаласига қарши курашдаги фаолиятларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбир охирида ноҳия ички ишлар бўлими бир қатор ходимларига ноҳия раиси ва бўлим бошлиғи ифтихорномалари ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Аёлларга касб-ҳунар ўргатилмоқда

Норак шаҳри Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети бўлими томонидан уйда ишсиз ўтирган аёлларга касб-ҳунар ўргатиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Тожикистон Республикаси Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитетига тақдим этганди. Комитет томонидан мазкур лойиҳа маъқулланиб, Норак шаҳрида аёлларга касб-ҳунар ўргатиш курси ташкил этилди.

Мазкур курсда хотин-қизлар икки ой давомида касб-ҳунар ўрганиш билан машғул бўлишади. Шаҳарнинг ҳунарманд чеварлари томонидан бичиш-тикиш касби нозикликлари курс иштирокчиларига ўргатилади. Мазкур курсни тугатган аёллар келгусида моҳир тикувчилар бўлиб етишишади.

Норак шаҳри Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети бўлими масъуллари келгусида уйларида ишсиз ўтирган хотин-қизларнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган шундай курслар фаолиятини янада кенгайтириш ниятидалар.

 

«Данғара» озод иқтисодий минтақаси фаолияти

«Данғара» озод иқтисодий минтақаси субъектлари жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 16 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Озод иқтисодий минтақа маъмуриятидан хабар беришларича, бу ерда қурилиш материаллари, турли қалинликдаги пластик қувурлар, ювиш воситалари ишлаб чиқарилади, шунингдек, бу ерда қуруқ меваларни қайта ишлаш йўлга қўйилган. Маҳсулотлар, асосан, ички бозорда сотувга чиқарилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Данғара» озод иқтисодий минтақасида 26та субъект қайдга олинган бўлиб, уларнинг еттитасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Фарзанд дарди она юрагидан ўтади

 

Тараққиётнинг мунтазам жараёни, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлардаги мушкулликлар, тез суръатлардаги глобаллашув, жаҳонда радикализм, экстремизм ва терроризм каби иллатларнинг тарқалиши ҳар бир соғлом фикрли фуқаро, оила, ота-она ва ватандўст раҳбардан Ватан ва миллатнинг бугуни-ю келажагига бефарқ бўлмасликни талаб қилади. Бугунги кун воқелигини аниқ англаб, шу асосда иш олиб боришни замон талаб қилмоқда.

Муфассал...

ДУШАНБЕ ШАҲРИНИНГ ИСМОИЛ СОМОНИЙ НОҲИЯСИДА “БОЛАЛАР БОҒИ” ОЧИЛДИ

 

3 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан Исмоил Сомоний ноҳиясида “Болалар боғи”ни тантанали равишда фойдаланишга топширди.

«Болалар боғи»ни бунёд этиш ва Душанбе шаҳридаги “Болалар ва ўсмирлар маркази” давлат муассасаси биносини асосий таъмирдан чиқариш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
885287

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3522562
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2969
2675
26563
3465263
87766
97897
3522562

Сизнинг IPнгиз: 18.207.102.38
Бугун: 25-10-2020 18:37:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015