Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Май 2018 Кӯришлар: 2579
Печат

 

hunar 2018Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.

- Қисқа муддатли курсларни ташкил этишдан мақсад: ёш қизлар ва уй бекаларини халқ ҳунарларини ўрганишга жалб этишдан иборатдир, - дейди муассаса директори Бўрихон Тағоев.

Унинг айтишича, айни пайтда, муассасада 12та тикувчилик машинаси мавжуд бўлиб, масъуллар марказнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга катта эътибор қаратишмоқда. Б. Тағоев, шунингдек, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасаси уларни иккита адрас тўқиш ускунаси билан таъминлаганлигини қайд қилиб ўтди. Муассаса директорининг таъкидлашича, ҳунар ўрганувчи ёшлар учун автомобил таъмирлаш устахонасида барча шароитлар муҳайё этилган.

Мазкур марказ Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан берилган ижозатномага кўра, 32 ихтисос бўйича касб ўрганиш курслари ташкил этиш имкониятига эгалигини эслатиб ўтамиз. Касб ўрганишни ташкил этиш ва шаҳодатнома бериш мақсадида, марказ «Заршедабону» ва «Накўкор» жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик шартномалари тузган. Ўтган йили марказ 340 нафар фуқарога касб ўрганганлик сертификатларини берганлиги диққатга сазовордир.

 

Миллий қадриятларимиз – ифтихор омили

А. Рўдакий номидаги Кўлоб Давлат университетида Хатлон вилояти Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Тожикистон Ёшлар куни арафасида ўтказилган тадбирлар доирасида «Халқ ҳунармандчилиги – миллий маданиятнинг муҳим устуни» мавзусида Саёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишлаб, илмий-назарий конференция ўтказилди. Конференцияда Кўлоб шаҳри фаол хотин-қизлари, ташкилот ва муассасалар вакиллари, турли касб этагини тутган ёшлар ҳамда Президент стипендиясини оладиган талабалар иштирок этишди.

Конференция иштирокчилари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси ҳамда саъй-ҳаракатлари билан миллий суннатларимиз, давлатчилик муқаддасотлари ҳамда аждодларимиз эзгу қадриятларини ҳимоя этишга юз тутганлигимизни алоҳида қайд этдилар.

***

Шунингдек, мазкур билим даргоҳида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети қўллаб-қувватлаши, Хатлон вилояти Сайёҳликни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишлаб, «Тожикистоннинг сайёҳлик захиралари – иқтисодиёт ривожланиши омили» мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитетидан хабар беришларича, тадбирда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи, Кўлоб минтақаси вакиллари, минтақа сайёҳлик ширкатлари раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотлари, меҳмонхоналар вакиллари ва сайёҳлик йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди.

Конференция ишида Хатлон вилояти Сайёҳликни ривожлантириш бошқармаси Кўлоб шаҳри бўлими мудири Баҳриддин Азизов «Минтақа сайёҳлик захиралари ва уларни ривожлантириш йўллари», Хатлон Давлат тиббиёт университети ректори ўринбосари Шамсулло Аҳадов «Фуқаролик жамоатчилиги билан туризм», А. Рўдакий номидаги Кўлоб Давлат университети аспиранти Шерали Гадоев «Даштижум минтақасида экологик туризм» мавзуларида чиқиш қилишди. Шунингдек, минтақа шаҳар ва ноҳиялари маҳаллий ижроия органлари вакиллари ўз шаҳар ва ноҳияларидаги сайёҳлик имкониятлари тўғрисида атрофлича маълумотлар беришди.

 

Маҳаллий телевидениеда янги раҳбар

Хатлон вилояти маҳаллий телевидениеси раҳбари ўзгарди. «Тожикистон» телевидениесининг Хатлон вилоятидаги мухбири Соҳибназар Ғоиб муассасага янги бошлиқ этиб тайинланди. У маҳаллий телевидениени ўн йил давомида бошқарган Ҳамроҳ Салимовнинг ўрнини эгаллади.

Хатлон вилояти маҳаллий телевидениеси аудиторияси 3 миллион нафардан ортиқ кишини ташкил этади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Муҳтожларга кўмак…

 

Суғд вилоятида яшаётган 7600та камтаъминланган оилага, қаровчисиз яшаётган кишилар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатилди. Мазкур кўмак Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Рамазон ойида муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги кўрсатма ва топшириқлари асосида амалга оширилди.

Муфассал...

КАТАЛОГДА МИЛЛИЙ ИСМЛАР

 

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Тил ва терминология комитети томонидан янги туғилган чақалоқлар учун исмлар каталоги тайёрланганлиги ҳақида яқинда ўтказилган матбуот конференциясида маълумот берди.

- Ота-оналар айнан ана шу каталогда келтирилган исмлар билан янги

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587461

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10241928
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2437
11853
31716
10179764
139021
138877
10241928

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 03:11:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015