Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1703
Печат

 

qayroqqum ges 20172016 йилда «Қайроққум» ГЭСида амалга оширилган ишлар электр қуввати ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ундан фойдаланишни яхшилаш имконини берди. Жумладан, ГЭСнинг 3-сув генератори тўлиқ таъмирланди. Қолган бешта сув генератори эса, жорий таъмирдан чиқарилди. Айни бир пайтда трансформаторлар, асосий электр мосламалари, технологик ва суғориш насослари,  юк кўтаргичлар ҳам сифатли таъмирланди.

Бу таъмирлаш ишлари учун 1, 6 миллион сомонийдан кўпроқ маблағ сарфланди.

Ўтган йили «Қайроққум» ГЭСида белгиланган режага қараганда 12, 6 миллион киловатт-соат кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Албатта, ўтказилган таъмирлаш ишлари ҳам яхши кўрсаткичга эришишга имконият берди.

Айни бир пайтда ГЭС агрегатларини янги, замонавий, кўпроқ электр қуввати ишлаб чиқарадиган агрегатлар билан алмаштириш режалаштирилган. Бу амалнинг биринчи босқичида иккита агрегат алмаштирилади.

 

Мақсад – қулайлик яратиш

Ўтган йили Хўжанд шаҳрида аҳоли турмушини яхшилаш мақсадида 98 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоялардан фойдаланиш бошланди. Жумладан, бу маблағлар ҳисобига тўртта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалардан бири – «Хўжанд шаҳрининг ичимлик сув билан таъминот ҳолатини яхшилаш» бўлиб, ҳозирда унинг учинчи босқичи амалга оширилмоқда.

«Хўжанд шаҳрида йўловчи ташишни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун эса, 26,8 миллион долларлик маблағ ажратилган.

Биринчи лойиҳага кўра, айниқса, шаҳарда янги қурилаётган янги турар жойларда яшайдиган аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, ичимлик сув танқислиги муаммоси мавжуд бўлган бошқа маҳаллалар ва кўп қаватли уйларда яшаётган кишилар ҳам тоза сув билан таъминланадилар.

Иккинчи лойиҳа амалга оширилгандан кейин эса, шаҳарда йўловчи ташиш автобуслари йўлга қўйилади. Ҳозирда бу вазифани фақатгина йўналишли таксилар – микроавтобуслар бажармоқда.

 

Тадбиркорликка йўл очилганда…

Ўтган йили Спитамен ноҳиясида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ўттиздан ортиқ турли хил иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жумладан, маҳаллий аҳоли тадбиркорлар томонидан бунёд этилган савдо марказлари, ошхона, чойхона, дорихоналар хизматидан фойдаланмоқда. Тадбиркорлар янги иншоотларни қуриш учун 17 миллион 300 минг сомонийдан ортиқ маблағ сарфлашди. 

Ҳозирда ноҳияда 3280 нафар тадбиркор иш юритмоқда. Тадбиркорлар саъй-ҳаракати билан 26та хусусий саноат ишхонаси ташкил этилди. Ноҳияда мебел, пластик дераза ва эшиклар, турли қурилиш жиҳозлари, полиэтилен идишлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Спитамен ноҳияси раиси Сулаймонзода Акрам Раҳим маҳаллий тадбиркорлар билан учрашар экан, уларнинг иқтисодни ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги хизматларини алоҳида таъкидлади. Айни бир пайтда у ноҳияда мева-сабзавот, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, атлас ва адрас тўқиш ишхоналарини яратиш, чегараолди минтақасида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш, Сариосиё жамоатида чанқоқбосди ичимликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, иссиқхоналар бунёд этиш каби муҳим ишларга ҳисса қўшишга чақирди.

 

Энг яхши муассаса

Хўжанддаги Камол Хўжандий номли республика мусиқали комедия театри Тожикистон Маданият вазирлиги томонидан мамлакат театрлари орасида  2016 йилдаги «Йилнинг энг яхши муассасаси», дея эътироф этилди. Бунга Абдужамил Раҳимов бошчилигидаги театр ижодий жамоасининг саҳналаштириладиган спектаклларни танлаш, уларни маҳорат билан ижро этиш, концертларни юксак савияда ўтказиш каби меҳнати ҳисобга олинди.

Театр бош режиссёри Қурбон Бобожоновнинг айтишича, ўтган йили «Ҳаёт сўқмоқлари», «Бир саёҳат можароси», «Аёл қалби», «Алла» каби асарлар саҳналаштирилди. Театрда умрбоқий асарларни саҳналаштиришга интилишни Эркин Хушвақтовнинг «Аёл қалби» спектакли мисолида кўриш мумкин. Қурбон Бобожонов саҳналаштирган бу асар томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Бундан кейин томоша пайтлари театр зали томошабинлар билан лиқ тўлди. «Аёл қалби»ни томошабинлар илиқ кутиб олишаётгани ҳисобга олиниб, бу спектакл йил охиригача кўрсатилди.

Етмиш фоизини ёшлар ташкил этадиган театр ижодий жамоаси Ёшлар йилида ёшлар ҳаётига бағишланган асарлар саҳналаштирилиши режалаштирилган.

 

Элу юрт бахт-саодати учун

Ҳозирда Хўжанд шаҳрида 75 нафар ёш олим ва 30 нафарга яқин ёш ихтирочи фаолият юритмоқда. Шаҳар халқ вакиллари мажлисига ёшлардан 7 нафар сайланган. 100дан ортиқ кичик корхоналарни ёшлар бошқармоқда. Ўтюрак, ишбилармон ёшларнинг ғайрати билан шаҳарда 17та саноат ишхонаси ташкил топди.

Хўжанд шаҳар раиси Шарифзода Шариф Файз ёшлар билан учрашар экан, ана шу рақамларни қувонч билан тилга олди. У хўжандлик йигит-қизларнинг шаҳар иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳаётида тобора катта ўрин тутаётганликларини таъкидлади.

Хўжандлик йигит-қизлар эса, ёшлар вақтини самарали, хуш ўтказиш, маънавий дунёсини бойитиш учун хизмат қилишга қаратилган таклифларини ўртага ташлашди. Жумладан, аниқ фанлар бўйича шаҳар танлови ўтказиш, Темурмалик маҳалласида мусиқа мактаби бунёд этиш, ёш ихтирочилар ва ўткир зеҳн эгалари учун телевизион дастурлар ташкил этишга кўмаклашишни сўрашди.

Хўжандлик йигит-қизлар «Ёшлар йили»да ўзларига нисбатан ғамхўрлик кучайтирилганидан миннатдорчилик билдирган ҳолда, билим, куч-ғайратларини эл-юрт бахт-саодати учун хизмат қилишга сарфлашларини изҳор этишди.

 

Иллатни йўқотишда – ҳамма масъул

Ўтган йили Спитамен ноҳияси ҳудудида коррупцион кўринишга эга бўлган 20та жиноят ошкор этилган. Жумладан, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан давлат хизматчиларининг коррупцияга қўл урганликлари борасида 4 ҳолат ошкор этилган.

Ноҳия раисининг биринчи ўринбосари, давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи коррупциянинг олдини олиш жамоат комиссияси раиси Сангиний Рауф Мирқурбон бу рақамларнинг ташвишланарли эканлигини таъкидлади.

Азиз Ватан тараққиёти, аҳоли турмушини яхшилаш учун ҳалол, виждонан иш юритиш кўп жиҳатдан кадрлар танлашга боғлиқлиги таъкидланди.

Ноҳиядаги бир қатор раҳбарлар ва масъул шахсларнинг ҳисоботлари тинглангач, мамлакат Президентининг 2013 йил 30 августдаги «Тожикистон Республикасида 2013-2020 йилларда коррупцияга қарши кураш стратегияси борасида»ги дастури асосида иш олиб бориш, жамиятдаги ножоиз иллатларни йўқотиш ҳар бир раҳбарнинг, ҳар бир масъул кишининг диққат-марказида бўлиши зарурлиги таъкидланди.

 

Ўз мухбир. 

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

Тиббий хизмат кўрсатишга эътибор

 

Яқинда Қўрғонтепа шаҳрида Аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни назорат қилиш ҳамда «2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида иммунопрофилактика давлат дастури» ижроси масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари «2011-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340289

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9285789
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1958
3374
5332
9254797
58804
109364
9285789

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 04:49:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015