Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 07 Апрел 2016 Кӯришлар: 2041
Печат

 

yigitlarТаълим ва тарбия маскани. Бугунги давр кишилари орасида бу масканни билмайдиган киши топилмаса керак. 70-80 ёшли қариялардан бу маскан ҳақида сўраганда, уларнинг «Эҳ-ҳа…», деб бошланувчи ҳикоясини сўзлаётгандаги кўзларига боққанмисиз? Бу кўзлар беғубор ёшликни кўрсатади сизга. Бу даргоҳда 4 ёки 7 йилгина ўтган умр ўша 80 ёшли қариянинг бетакрор йиллари эканини кўрсатади сизга. 

Бу қария ўша тўрт йил мобайнида Алифбодаги ҳарфлардан бошқа нарса билмаса-да, аммо унинг учун 30-40 йил бошқа масканда ўтказган умридан ортиқ. Ўша умрининг 30-40 йили ўтган даргоҳда тополмаган яқинликни, беғуборликни 4 йиллик умридан топган. Ўша беғуборлик меҳрибон устозларда, қадрдон синфдошларда қолгандек, гўё.

Энди 40-50 ёшдаги кишилардан бу маскан ҳақида сўранг, устозлари ҳақида сўранг. Улар тилга олган кишиларнинг аксарияти эркак ўқитувчилар. Сўзларидан англайсизки, талабчанлик, мардлик, ватанпарварлик ҳислари мужассам. Чунки улар таълим олиш жараёнида ўзлари билмаган ҳолда қатиятлилик сирларини ҳам ўз устозларидан олган.

Боланинг ҳар томонлама етук шахс бўлиб улғайиши учун онанинг меҳри-ю, отанинг иродаси бўлиши керак. Бугунги тарбия ўчоғида отанинг иродаси ва таянчини боса оладиган устозлар саноқли қолмоқда. Уларнинг аксарияти нафақа ёшига етган ёки нафақахўр.

Бу билан ҳар жабҳада олға бораётган аёлларимизнинг ишида камчилик бор демоқчимасман, асло. Илк тарбиячимиз ҳам оналаримиз эканлиги барчамизга аён. Шундай аёлларимиз борки, улар эришаётган ютуқлар олдида лол қоламиз. Бугунги замон таълим даргоҳларида йигитларимиз ўрни сезилиб қолмоқда.

Ёзганларимдан мақсад, бугун улуғ масканда ишлашга ор қилаётган ёки олинаётган маошга қониқмаётган йигитларга озгина ўйлаб кўриш фурсати етмадимикин? Сўз устозлар ҳақида борар экан, шу ўринда ўз устозларим ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтиб ўтишни жоиз, деб билдим.

Илк Алифбо сабоқларини берган устозим Бобоев Раҳмат ака, математика сирларини ўргатган устозим Махмараҳимов Қиёмиддин ака, ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаган кезларимда ўқитувчиликнинг сир-асрорларини ўргатган устозим ва амаким Соатов Ҳакимжон акалар бугун орамизда бўлмаса-да, юзлаб шогирдлари улар хотирасига ҳамиша энг яхши сўзларни айтадилар. Уларни Худо раҳмат айласин. Бугунги кунда ҳам қутлуғ масканда сабоқ бераётган устозларим Йўлдошев Иброҳим ака,  Қурбонов Бўрон акаларга соғлик-саломатлик тилаб қоламан. Шундай забардаст устозлардан сабоқ олганимдан ҳамиша фахрланиб яшайман. Соғлом оилада ҳамиша ота ўрни бор. Мен шундай хулосага келдимки, таълим маскани ҳам бир оила ҳисобланади.

 

Мукарам Соатова, Турсунзода шаҳри,

39-ўрта умумтаълим муассасасининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛОВИ ТОПИЛСА АГАР…

 

Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.

Муфассал...

Маънавий эҳтиёж қондирилади

 

Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи

Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428771

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9692930
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
544
3604
4148
9654609
60013
132053
9692930

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 16-06-2026 04:17:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015