Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 06 Феврал 2019 Кӯришлар: 2342
Печат

 

r shohmurod 2019Жорий йилги дастлабки матбуот конференциясини Адлия вазирлиги ўтказди. Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, Адлия вазири конференцияни бошлагандан сўнг, атиги 3-4 дақиқа ўтган йилда вазирлик томонидан бажарилган энг муҳим ишларга тўхталди-ю дарҳол савол-жавоб қисмига ўтди.

- Муҳтарам журналистлар, сизларга керакли маълумотлар биз тайёрлаган матбуот варақасида баён этилган, - деди вазир. – Шунинг учун конференцияга

ажратилган қисқа вақтни беҳуда сарфламай, бевосита сизларни қизиқтирган саволларга ўтсак.

Айрим матбуот конференцияларида раҳбарлар томонидан узундан-узоқ матбуот варақасидаги ахборот мутолаасига йўл қўйилмай, дарҳол савол-жавобга ўтилиши қалам аҳлининг кўнглидагидек иш бўлди. Фақат Адлия вазирлиги матбуот конференцияси дастлабки йиғилиш бўлганлиги учунми, унда журналистлар кўп эмаслиги кўзга ташланиб турарди.

- Фуқаролик ҳолатларини қайдга олиш бўлимларидаги муаммолардан бири – янги туғилган чақалоқларга исм ва фамилия танлаш бўлиб қолмоқда, - деди ўтган йил якунига бағишланган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Адлия вазири Рустам Шоҳмурод. – Халқаро фуқаролар авиацияси ташкилоти – «ICAO» талабларига биноан, ҳар бир фуқаронинг фамилияси ва исми бўлиши шарт. Афсуски, айрим қишлоқ жамоатларида ҳуқуқшунос фаолият юритмаслиги сабабли, туғилганлик гувоҳномаси берилиши пайтида фамилия ёзиладиган чизиқ бўш қолдирилади. Бу эса, ўз навбатида фуқароларимизнинг хориж сафарлари давомида мушкулликлар туғдириши, табиий. Шунинг учун ҳам, фуқароларимиз ўз ҳуқуқий билимларини ошириб, фарзандларининг ҳужжатларини расмийлаштиришда шу жиҳатига эътибор бермоқликлари лозим бўлади.

Адлия вазирининг айтишича, фарзандларимизга миллий ном қўйиш – қадриятларимизга эҳтиром ҳисобланади. Зеро, собиқ Шўролар даврида ҳужжатларни қайдга олишда рўй берган ишкалликлар бугун юзага чиқаётганлиги сир эмас.

Журналистларнинг ўтган йили ноябр ойида Хўжанд шаҳридаги ахлоқ тузатиш колонияларидан бирида юз берган исён тўғрисида кенгроқ маълумот бериш ҳақидаги саволга Рустам Шоҳмурод қисқа жавоб берди.

- Исён юз берган пайтда тарқатилган расмий хабарга мен бирор нарса қўшимча қила олмайман, - деди вазир. – Зеро, айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан текширув давом этмоқда ва тергов жараёнида барча маълумотлар сир сақланиши, табиий.

Қариндошлар ўртасида никоҳни қайдга олиш ҳолати тўғрисидаги саволга вазир бундай ҳолат қайдга олинмаган, деб жавоб берди.

- Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бўлимлари ходимлари айби билан ҳужжатлаштиришда йўл қўйилган хато учун масъул ЗАГС бўлимидир, - деди навбатдаги саволга жавоб бераркан Рустам Шоҳмурод. – Аксинча, фуқаро томонидан йўл қўйилган хато учун унинг ўзи жавоб бериши керак. Яъни қайта ҳужжат олишда давлат божи маблағини фуқаро тўлайди.

Вазир маълумотига кўра, ўтган йили 85 ҳолатда жамият бирлашмаларини қайдга олиш аризаларига рад жавоби берилган.

- Бу, асосан, ҳужжатлаштиришда йўл қўйилган камчиликлар туфайли юз берган, - деди вазир. – Ҳужжатлардаги хатолар ислоҳ қилиниб, қайта мурожаат қилинганда, улардан кўпчилиги расмий қайдга олинган.

Адлия вазири Ваҳдат шаҳри ва Рўдакий ноҳиясида қурилиши лозим бўлган ахлоқ тузатиш колониялари ҳақида журналистларга маълумот тақдим этди.

- Ваҳдат шаҳридаги ахлоқ тузатиш муассасаси қурилишининг биринчи босқичи якунланиш арафасида ва жорий йилда у ишга тушади. – деди Р. Шоҳмурод. – Рўдакий ноҳиясида қурилиши мўлжалланган муассасанинг лойиҳаси тайёрланмоқда.

Шунингдек, мутбуот конференциясида адвокатлар, меҳнат муҳожирлари, аҳолининг ҳуқуқий маърифати, фуқаролар мурожаати ва бошқа масалаларни қамраб олган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҲУНАРЛИ ОДАМ ХОР БЎЛМАС

 

Жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан Панж ноҳияси қишлоқ жамоатлари, муассаса, ташкилотларида меҳнат қилаётган халқ ҳунармандлари билан учрашиб, 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

Муфассал...

"ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ-2018" СОВРИНДОРЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси «Осиё ўйинлари-2018» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган вакилларимиз ўз жамғармаларига 7та- 4 кумуш ва 3та бронза медалларини тўплаб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгалладилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598243

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10296641
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4775
5604
22070
10210212
32153
161581
10296641

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 21:38:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015