Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 2286
Печат

 

usta 2018Қўлида ҳунари бор кишини мевали дарахтга ўхшатиш мумкин. Дарахт ўзининг мўл-кўл ҳосили, ҳузурбахш сояси-ла одамларни баҳраманд этганидек, ҳунарманд ҳам ўз ижод маҳсули билан элу юртга манфаат келтиради. Шу боисдан ҳам, ҳунармандлар барча давру замонларда эъзозда бўлганлар, халқ ҳурматини қозонганлар. Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик ривожига ҳар қачонгидан-да кўпроқ эътибор қаратилаётган бугунги кунда ўзининг самарали меҳнати ҳамда

бой тажрибаси билан бошқаларга ўрнак бўлаётган ҳунармандлар оз эмас. Спитаменлик моҳир уста Маҳкам Солиевни бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

usta 2018 11978 йили С.М.Киров номидаги ЛДПИ (ҳозирги академик Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд Давлат университети)нинг рассомчилик ва графика факултетини тамомлаган Маҳкам Солиев рассом, наққош, ҳайкалтарош, меъмор ва ўймакор уста сифатида танилган. У ҳозирда Спитамен ноҳиясидаги 22-ўрта умумтаълим мактабида меҳнат таълими ва чизмачилик фанидан ўқувчиларга дарс бермоқда. Ёшлар қалбида касб-ҳунарга меҳр уйғотиш, уларни меҳнатсевар қилиб тарбиялашда унинг хизмати катта бўляпти. Айниқса, иншоотлар лойиҳасини тайёрлаш, уйларга безак бериш, наққошлик ва ҳайкалтарошлик борасидаги сабоқлари ёшларда ижодий қобилият ва бадиий тасаввурнинг шаклланишига хизмат қилмоқда.

- Айни пайтда бир шогирдим Германияда таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, қурувчилик ва меъморчилик соҳаларида фаолият юритаётган кўплаб шогирдларим бор, - дейди уста издошлари билан фахрланиб.

Ҳунарманд устанинг ҳайкалтарошлик фаолияти таҳсинга лойиқ. У, асосан, йиртқич ҳайвонлар ва қушлар ҳайкалларини ясаш билан шуғулланади. Унинг ҳафсала ва ўта нозиклик билан тайёрлаган ижод маҳсули ҳар қандай кишини ўзига жалб этади. “Шоҳамбари” санаторийсининг янгича қиёфа касб этишида ҳам Маҳкам Солиевнинг ҳиссаси бор. Зеро, санаторий ҳовлиси ва ичкарисидаги кенг қамровли безак намуналарига айнан у ишлов берган.

–Бир неча йил олдин Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига ишга таклиф қилишди. У ерда ҳайвонот боғини безадим. Турли ҳайвонлар ҳайкаллари, сунъий ғор ва тепаликларни ясадим. Қисқаси, ҳайвонот боғининг умумий ҳолати ва кўринишини ижодий фантазиям ёрдамида бойитишга ҳаракат қилдим. Ишим маъқул бўлди, шекилли, шаҳарнинг марказий кўчасига катта ҳажмда оқ айиқ ҳайкалини ясаб беришимни сўрашди,- дейди ўз ҳунари билан русларни ҳам лол қолдирган уста.

usta 2018 2Маҳкам Солиев мамлакат жанубидаги истироҳат масканларидан бири учун Ибн Сино бюстини ясаб берганини айтади. У сўзини давом эттириб, яқин кунларда замонавий тожик адабиёти асосчиси, улуғ ёзувчи Садриддин Айний ҳайкалини яратишга киришишини таъкидлайди:

–Ҳайкалнинг ҳажми унча катта бўлмайди. Унда адиб икки ўқувчи болага ўгит бераётган ҳолат гавдаланади. Ҳайкални ҳозир ўзим ишлаётган мактабнинг киравериш қисмига ўрнатмоқчиман. Бу ишим бироз кечикиб бўлса-да, устоз Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллигига муносиб совға бўлади.

Ноҳия марказидаги “Ваҳдат” хиёбонида яққол кўзга ташланиб турадиган давлат гербини ҳам Маҳкам Солиев ишлаган. Бундан ташқари, у бир нечта иморатлар лойиҳасини тайёрлаган, шунингдек, сиёсий арбоб, меҳнат ва уруш фахрийларининг портретини чизган. Унинг табиат манзаралари акс этган этюдлари кишига айрича завқ бағишлайди. Албатта, буларнинг барчаси ҳунарманд уста ижодининг кўламдорлигини таъминлайди.

Миллий совғаларни ясаш орқали яхшигина даромадни қўлга киритиш мумкин. Чунки юртимизга келган сайёҳлар энг кўп харид қиладиган совғалар ҳам айнан шулардир. Маҳкам Солиев бирорта ҳомий ёрдамида лойни пиширишга мўлжалланган замонавий хумдон сотиб олса, миллий қадриятларимиз акс этган митти ҳайкалчаларни ясаб сотувга чиқариш ниятида. Ҳамма гап ҳомийнинг топилишида.

Суҳбат асносида халқ амалий санъатининг жонкуяр тарғиботчиси Маҳкам Солиевдан “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қандай муносабатда эканлигини сўрайман. Суҳбатдошимнинг жавоби қуйидагича бўлди:

-Бир ҳунарманд сифатида бундан мамнунман. Шу ўринда бир нарсани айтмасам бўлмайди. Бугун давлат томонидан ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётган экан, менга ҳам амалий ёрдам кўрсатилиб, озгина ер ажратилса, у ерда халқ амалий санъати устахонасини ташкил қилиб, шогирдлар етиштиришни йўлга қўярдим. Чунки ноҳиямизда миллий ҳунармандчиликка қизиққан болалар жуда кўп-да. “Мени шогирдликка олинг, менга шу ҳунарни ўргатинг”,- деганлар қанчадан-қанча.

Уста ҳунарманднинг бу нияти тез кунларда амалга ошишига ишонамиз.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ, Спитамен ноҳияси.

Суратларда уста Маҳкам Солиев ва у киши яратган санъат асарларидан намуналар акс этган.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Умр – бебаҳо неъмат

 

Аллоҳ бор мавжудотлар орасида инсонни алоҳида меҳр-муҳаббат билан яратган. Дунёдаги ҳалол неъматларнинг ҳаммасини унга насиба айлаган. Ҳатто, фаришталарда бўлмаган ихтиёрни азиз ва мукаррам инсон учун бериб қўйган. Лекин афсуски, Яратганнинг бу марҳаматини тушунмай, ўзи қоралаган ишларни қилаётган одамлар ҳам учраб туради.

Муфассал...

Эмомали Раҳмонни бизга Худо ато этди

 

 

Ватанга муҳаббат, уни севиш ҳар қандай ҳисдан устунроқ туради. У, миллатидан қатъий назар, бунда яшовчи инсонларнинг рафтори, қилаётган касбу корлари, меҳнат фаолиятлари мобайнида янада ёрқинроқ намоён бўла бошлайди.

Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинган йиллар кечагидек ёдимда.

Одамлар бу тарихий воқеаларга унчалик ишонқирамай қарашганди. Ва ўзига яраша баҳс-мунозаралар ҳам бўлиб турарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2334875

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9258233
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
500
2936
3436
9230719
31248
109364
9258233

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.103
Бугун: 10-03-2026 04:05:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015