Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 31 Май 2018 Кӯришлар: 214
Печат

 

sanat 2018Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ

бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, бунгача ушбу нуфузли фестивалда юртимиз вакиллари фаол қатнашган бўлсалар-да, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилмагандилар.

“Нури Хужанд” ва “Дилнавоз” ансамблларида фаолият юритаётган истеъдодли хонанда, Тожикистон маданият аълочиси Сардор Солиев билан учрашиб, ундан фестивал ҳақидаги таассуротларини газетхонларимиз ҳукмига ҳавола этишни сўрадик.

-Авваламбор, сизни халқаро мақом фестивалида қўлга киритган ютуғингиз билан табриклайман. Йигирмага яқин давлат вакили қатнашган ушбу санъат фестивалидаги муваффақиятли иштирокингиз чин маънода қувонарли ҳол бўлди.

- Самимий қутлов учун катта раҳмат. 2009 йилдан буён ҳар икки йилда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Муғом олами” фестивалида қатнашиш бахтига муяссар бўлганимдан жуда мамнунман. Тўғрисини айтсам, мана шу фестивалга боришни орзу қилиб юрардим. Шукрки, ниятимга етдим. Биласизми, бу каби фестивал-танловлар миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Биз санъаткорларнинг вазифамиз кўҳна тарихга эга миллий санъатимиз намуналарини дунё аҳлига кўрсатиб, уларни лол қолдириш, мамлакатимиз байроғини юқори кўтаришдан иборат. Боку шаҳрига ҳам, айнан, шу мақсадни кўнгилга тугиб, юксак марраларни кўзлаб боргандик.      

- Шу ўринда танлов қай тарзда ўтганлиги ҳақида гапириб берсангиз.

sanat 2018 1- Беллашув икки босқичда давом этди. Ҳар бир поғонада танлов иштирокчилари ўз маҳоратларини кўрсатишлари учун уларга 15 дақиқадан вақт ажратилди. Биринчи босқичда “Шашмақом” туркумига кирувчи “Чапандози ушшоқ”ни, шунингдек, миллий қўшиқчилигимизнинг дурдона асарлари сирасидан ўрин олган “То ба кай” ва “Зулфи парешон” қўшиқларини ижро қилдим. Иккинчи босқичда эса, “Уфари тўлқин”, “Чоргоҳ IV”, “Шаҳнози гулёр” каби ўлмас ашулаларни маромига етказишга ҳаракат қилиб куйладим. Айниқса, мезбон давлат санъатига эҳтиром рамзи сифатида озарбайжонча нолалар билан куйлаганим “Зулфи парешон” қўшиғи олқишларга сабаб бўлди. “Бу йил Тожикистондан келган ҳофиз қўшиқларни ички бир дард билан берилиб, дилдан ёниб куйлаганини ҳис қилдим. Бу яхши, албатта”. Озарбайжон Халқ артисти, Миллий консерватория ректори, профессор Сиёвуш Каримийнинг ижроимга берган бу баҳосидан беҳад хурсанд бўлдим.

- Сардорбек, фестивалга сиз билан бирга созандалар гуруҳи ҳам боришгандими?

- Жуда ўринли савол бўлди. Фестивалга барча иштирокчилар биздан фарқли ўлароқ, 5-6 кишилик ўз ансамбллари билан боришганди. Менинг ёнимда биргина созанда, мен учун қадрли бўлган инсон, устозим Камолиддин Ҳамдамов бор эдилар, холос. Биз атайин шу йўлни танладик. Мен биринчи қўшиқни ўзим доира чалиб куйладим. Камолиддин акам танбур чалиб бердилар. Маълумки, бир вақтнинг ўзида доира чалиб, қўшиқ куйлаш озарий ҳофизларга хос анъана. Биз бошқа миллат вакили бўлишимизга қарамасдан, озарбайжонлик санъаткорлар орасида кенг тарқалган мана шу йўналишни амалда кўрсатиб бера олдик. Иккинчи ва учинчи қўшиқда доирани Камолиддин акам чалган бўлсалар, танбур торларини мен чертдим. Фестивалнинг бошқа иштирокчиларида кузатилмаган бундай ижодий ёндашув ғалаба сари одимлашимизга хизмат қилди, десам ҳам бўлади.

- Шарқнинг бой ва ранг-баранг мусиқий маданиятига юксак эътибор намунаси ўлароқ баҳоланадиган ушбу фестивалда фахрли ўринни олганингиз эълон қилинганида, кўнглингиздан нималар кечди?

- Якуний гала-концертдан олдин фестивал ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўша лаҳзаларда бутун вужудимни кучли ҳаяжон қамраб олган, “Нечанчи ўринни оларкинман?” “Ватандошларимнинг ишончини оқлай оламанми?” қабилидаги саволлар тинчлик бермасди. “Ахир, мен санъат бешиги – Тожикистондан келганман. Албатта, ўрин оламан. Жонажон Ватанимга ғалаба қучиб қайтаман” - деган ишонч бироз далда бергандек бўлди. Чексиз хаёллар мени узоқ-узоқларга олиб кетди. Туғилиб ўсган табаррук масканим – Жаббор Расулов ноҳиясининг Ўзбекқишлоқ қишлоғи, беқарор болалигим ўтган қадрдон кўчалар, иқтидорли санъаткор бўлиб етишишим учун керакли ижодий муҳитни яратиб берган, танловга отланганимда, ортимдан дуо қилиб қолган ота-онам, устозларимнинг нурли сиймоси, мусиқа мактаби, санъат коллежи ва ундан сўнг, академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунининг санъат факултетида кечган талабалик йилларим ҳамма-ҳаммаси бир лаҳзада кўз ўнгимдан ўтди. Ва ниҳоят, “Тожикистондан келган ҳофиз Сардор Солиев иккинчи ўрин билан тақдирланади”, - деган сўз қулоғимга чалинди. Кўзимга ёш қалқиди, ўзимни тутолмадим ўша кезда. Қанот чиқариб, бепоён кенгликлар узра учаётгандек ҳис қилдим, ўзимни. Ана шундай сурурли онларни бошлаб келди, бу ғалаба.

- Сизга ижодий баркамоллик ёр бўлишини, санъат соҳасидаги ютуқларингиз кўлами кенгайишини тилайман. Суҳбат учун ташаккур.

- Раҳмат. Саломат бўлинг.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ суҳбатлашди.

КАЛЕНДАР

« Август 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

СИЗ КАБИ БЎЛГИМ КЕЛАР, АЗИЗЛАР!

 

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳияси Исфисор қишлоқ жамоатига қарашли 7-шаҳарчадаги кўчага Шарифжон Рустамов номи берилди. Шу муносабат билан ўтказилган кўча байрамида мен ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ноҳия ҳукумати раҳбарларининг кўчага бу номни бериш борасида қарор чиқарганлари учун, шу кўчада яшаётган инсонларнинг буни қўллаб-қувватлаганликлари учун гўё осмонда учиб юрардим.

Муфассал...

Худоберди ХОЛИҚНАЗАР: - ҚЎШНИЛАР БИЛАН ИЛИҚ МУНОСАБАТДАМИЗ

 

Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
535
Мақолаларни кӯрганлар сони
232695

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1535180
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1458
2470
7877
1510594
35525
101076
1535180

Сизнинг IPнгиз: 54.81.196.35
Бугун: 16-08-2018 19:43:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015